“ пул ва банклар


 Нақд пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

4.2. Нақд пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари.
Нақд 
пул 
айланмаси 
бу 
пулларнинг 
нақд 
кўринишидаги 
ҳаракатларининг йиғиндисидир. Нақд пул айланмаси – бу нақд пулларнинг 
доиравий айланишининг доимий равишда такрорланишидир.
Нақд пул айланмаси бу пул маблағларининг нақд кўринишидаги 
айланмасидир. Тараққий этган мамлакатларда нақдсиз пул айланмаларини 
юксак даражада ривожланганлиги, нақд пулларга бўлган талабни кескин 
пасайишига олиб келди. АҚШ ва Японияда пластик карточкаларга 
асосланган тўловлар ривожланган. Эвропада пластик карточкалар ва пуллик 
чекларга асосланган тўловлар ривожланган.
Муомиладаги нақд пуллар. ФЗТ нақд пулларни чиқаради. (Бу 
кулранг яшил қоғоз бўлаклари юқори қисмида 
"Федерал Ресерве 
Ноте" ёзуви бўлади
). Муомиладаги нақд пуллар –бу аҳоли қўлидаги 
нақд пуллар ҳажми. (Депозит ташкилотларининг сейфидаги нақд 
пуллар марказий банк пассиви, лекин резерв пул ҳисобланади.)
47
47
Fredric S. Mishkin. The Economics of Money, Banking and Financial Markrts. 
44 2 ЧАСТЬ IV.
Центральные банки и проведение монетарной политики. 


Нақд пулли ҳисоб – китоблар бевосита нақд пуллар билан амалга 
оширилади. Иқтисодиётда пул айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – 
китобларнинг улуши сезиларсиз даражада бўлиб, тахминан 5 – 12 фоиз 
атрофида тебраниб туради. Мамлакат пул обороти таркибида нақд пулли 
ҳисоб – китоблар улушининг пастлиги ёки ортиб бориши иқтисодиётда 
ишлаб чиқариш даражаси, молия – кредит тизими ва миллий валютанинг 
барқарорлиги ҳамда бошқа қатор омиллар билан изоҳланади.
Нақд пуллар айланишининг амал қилишига доир қуйидагича асосий 
тамойиллар ажратиб кўрсатилади: 
1) молия муассасалари-эмитентларнинг мавжудлиги; 
2) бозор қатнашчиларининг маблағларни сарфлаш юзасидан иқтисодий 
эркинлиги; 
3) таъсис этилган миллий пул бирлигининг амал қилиши; 
4) назорат қилувчи органлар олдида тушумлар ва харажатлар ҳажмлари 
учун ҳисоботчиликни амалга ошириш мумкинлиги; 
5) пул маблағларига эгалик қилишнинг легитимлиги. 
Нақд пул айланмасини ташкил қилиш қуйидаги принциплар асосида 
амалга оширилади: 
1. Нақд пул айланмасини ташкил қилиш ва тартибга солишни меъёрий 
ҳуқуқий асосларининг мавжудлиги. Масалан, Марказий банкнинг касса 
операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги ёъриқномаси муҳим меёрий 
ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
2. Барча корхоналар ва ташкилотлар ўзларининг нақд пулдаги 
маблағларини тижорат банкларида сақлашлари шарт.
3. Корхоналар ва ташкилотларга кассада кичик миқдорда нақд пул 
сақлаб туришга рухсат этилади. Бунинг учун уларнинг кассасига тижорат 
банклари томонидан лимит белгиланади. Бу лимит кўзда тутилмаган 
харажатлар учун ажратилади.
4. Нақд пуллардан мақсадли фойдаланиш принциплари 
Банклардан корхоналар нақд пулларни пул чеклари орқали олади. 
Пул чекида нима мақсадда нақд пул олинаётганлиги кўрсатилади.
Тўловлар маълум кетма-кетликда амалга оширилади. Халқаро 
амалиётда пуллик тўловларни амалга оширишнинг 2 хил кетма-кетлиги 
мавжуд: 
1.
Календарь кетмакетлик. 
2.
Мақсадли кетмакетлик. 
Календарь кетма – кетликда қайси қарздорлик олдин пайдо бўлган 
бўлса, ўша тўланади. Бу кетма-кетлик тараққий этган мамлакатларда 
қўлланилади. 
Мақсадли 
кетма-кетликда 
тўловлар 
олдиндан 
белгиланган 
мақсадларга қараб тўланади. Бу кетма-кетлик ривожланаётган давлатларда, 
шу жумладан Ўзбекистон Республикасида қўлланилади.
Ҳар қандай пуллик тўловлар пул айланмасида иштирок этувчи 
субъектларининг жорий ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳисобига 
тўланади. Жорий ҳисоб рақамлар АҚШ банк амалиётида трансакцион 
депозит ҳисоб рақанлари, Германияда жиро ҳисоб рақамлари, Россияда 
“депозити до востребованиэ” дейилади. Францияда жорий ҳисоб рақами 
дейилади, Ўзбекистонда талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари 
дейилади.


Нақд пул айланмаси муомалага 2 канал орқали чиқади: 
1)
 
Марказий Банкнинг захира вакиллик тизими орқали (Тижорат 
банкларининг буюртмалари асосида). Тижорат банкларида нақд пулга бўлган 
қўшимча талаб юзага келганда улар бу талабни қондириш учун марказий 
банкга нақд пул олиш учун буюртма берадилар. Марказий Банк буюртма 
қилинган нақд пулни эмиссия қилади ва уни инкассация хизмати орқали 
тижорат банкларига этказади. Эмиссия қилинган суммага Марказий Банк 
балансининг пассив қисмидаги “Мажбуриятлар моддаси” кўпаяди. Тижорат 
банкининг Марказий Банкнинг балансида очилган “Востро” вакиллик ҳисоб 
рақамининг қолдиғи ана шу суммага камаяди. 
2)
Давлат бюджети харажатларини молиялаштришда. Марказий 
Банкларнинг туман ва шаҳар филиаллари бўлмайди, шу сабабли улар давлат 
бюджетининг касса ижросини амалга ошириш мақсадида тижорат 
банкларининг хизматларидан фойдаланишга мажбур бўладилар. Молия 
вазирлиги бюджет ташкилотлари харажатларини нақд пульсиз шаклда 
молиялаштриб беради. Молиялаштрилган сумманинг нақд пул таъминоти 
Марказий банк томонидан амалга оширилинади. Марказий Банк инкассация 
хизмати орқали нақд пулни тижорат банкларига этказиб беради. Этказиб 
берилган нақд пулнинг нақд пульсиз эквивалиэнти тижорат банкининг ҳисоб 
рақамидан эчиб олади.
Нақд пул айланмасининг таркиби қуйидаги қисмлардан ташкил топади: 
Нақд пул айланмаси – бу пулларнинг нақд шаклдаги ҳаракатлари 
йиғиндисидир. Нақд пул айланмаси таркиби ва қисм умумий ном билан 
ийрархик қисм дейилади. 
1. Марказий банк ва тижорат банклар ўртасидаги нақд пул айланмси. 
Давлат бюджетининг касса ижроси билан боғлиқ нақд пул айланмаси 
Марказий банкнинг туман ва шаҳар филиаллари бўлмаганлиги сабабли у 
давлат бюджетининг касса ижросини амалга оширишда тижорат банклариниг 
хизматларидан фойдаланишга мажбур. Молия вазирлиги давлат бюджети 
харажатлари нақд пуллик таъминотининг тижорат банкининг НОСТРО ҳисоб 
рақамига нақд пулни ташлаб беради. Марказий банк тижорат банкига 
бюджет харажатларига нақд пуллик таъминотига инкассатса хизмати орқали 
етказиб беради. Етказиб берилган нақд пулнинг нақд пуллик эквиваленти 
тижорат банкларининг НОСТРО вакиллик ҳисоб рақамидан олиб қўйилади. 
2. Тижорат банклари ўртасидаги банклар ва уларнинг мижозлари 
ўртасидаги нақд пуллик айланмаси. Барча нақд пул кўринишидаги пулларини 
тижорат банкларига топширишлари шарт.Тижорат банклари ўз мижозларига 
нақд пул пулдаги харажатларини молиялаштриш учун нақд пуллар беради 
(Иш ҳақи, мукофот, меҳнат таътили пуллари ва бошқалар): 
а) Нақд пулнинг тижорат банклари учун даромад келтирмайдиган актив 
ҳисобланади. Шу сабабли банк кассасидаги ортиқча пулларни унга 
мухтожлик сезаётган банкларга фоиз ҳисобига сотади; 
б) Банклар мижозларга касса хизмати кўрсатади яъни, уларнинг нақд 
пулларини қабул қилади ва уларга нақд пул беради; 
3. Корхоналар, ташкилотлар ва аҳоли ўртасидаги нақд пул айланмаси. 
Бунда корхона томонидан аҳолига иш ҳақи, степендия, пенция, нафақа, 
дивидентлар, суғурта қоплаш суммалари каби тўловларни амалга ошириаҳ 
билан боғлиқ бўлган нақд пул айламаси кўзга тутилади. 


4. Аҳоли ўртасидаги нақд пул айланмаси. 
Мамлакат 
иқтисодиётининг 
ривожланганлик 
даражаси 
пул 
айланмасининг таркибига бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, тараққий 
этган 
мамлакатларда 
иқтисодиётнинг 
пул 
маблағлари 
билан 
таъминланганлик даражаси юқори бўлганлиги сабабли, товар пул 
муносабатларида тўловсизлик муаммоси мавжуд эмас. 
М2 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish