“ пул ва банклар


Пулнинг турларига умумий тавсиф



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Пулнинг турларига умумий тавсиф 
Кишилик жамиятида айирбошлаш муносабатларининг чуқурлашуви, 
меҳнат тақсимотининг ривожланиши пулнинг оддий товар шаклидан
ҳозирги кунда ҳисоб – китобларда қўлланилаётган электрон пуллар 
кўриниши даражасигача этиб келишига сабаб бўлди. Албатта бу жуда узоқ 
даврни ўз ичига олади. Кишилар стихияли тарзда ҳаёт кечирган ва натурал 
хўжалик тузуми шароитида турли буюмлар, ҳайвонлар, маҳсулотлар пулнинг 
вазифасини бажарган бўлса, милоддан олдинги ВИИ – ВИ асрларда 
металлар пул сифатида амал қилган, ХИ ва ХИИ асрларда қоғоз пуллар, ХХ 
асрдан эса электрон пуллар иқтисодиётга тўлов воситаси сифатида кириб 
келди.
Демак, пул бугунги кундаги кўринишига этиб келгунча жуда узоқ давр 
ва ижтимоий – иқтисодий жараёнларни босиб ўтган. Пулнинг турларини 
ўрганишда уни асл қийматга эга бўлган (ҳақиқий) пул ва асл қийматга эга 
бўлмаган (ўринбосар) пул сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ. Одатда 
ҳақиқий пуллар тўлов воситасини бажарганда улар ўз қиймати бўйича 
айирбошлаш жараёнида иштирок этган, иқтисодиётда пул массасини 
тартибга солиш бўйича муаммолар мавжуд бўлмаган. 
Асл қийматга эга бўлмаган пулларнинг ҳақиқий қиймати номинал 
қийматига нисбатан бир неча марта паст бўлиб, улар муомалага 
чиқарилгандан кейин доимий равишда тартибга солиниб туриш лозим. Акс 
ҳолда иқтисодиётда пул массаси товар массасига нисбатан ортиб кетади ва 
қоғоз пуллар ўзининг тўлов воситаси сифатидаги қобилиятини йўқотади. 
Ҳақиқий пуллар қуйидаги хоссаларга эга бўлган: 
– номинал қийматнинг реал қиймат билан мутаносиблиги; 
– қийматнинг қардсизланмаслиги, яъни ҳақиқий пуллар ҳар қандай 
шароитда ҳам ўзининг дастлабки қийматини йўқотмаган; 
– уларни бошқа товарлар каби истеъмол қилиш мумкинлиги.
Бироқ, натурал пулларнинг ҳаммаси ҳам юқоридаги хоссаларни узоқ 
муддатга сақлаб туриш имкониятига эга бўлмаган. Масалан, буғдой, тамаки, 
чой, балиқ, жун кабилар вақт ўтиши билан ўзининг дастлабки 
хусусиятларини йўқотган.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish