П
6.2. Пул тизимининг элементлари.
амонавий пул тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади: пул
бирлиги; валюта курсини ўрнатиш қоидалари, баҳолар масштаби; пул
кўринишлари; эмиссия тизими; давлат ёки кредит аппарати.
Пул тизимининг таркибий қисми миллий валюта тизимидир.
Пул бирилиги - қонуний тарзда ўрнатилган пул белгиси бўлиб, барча
товарлар баҳосини ўзаро солиштириш ва ифодалаш учун хизмат қилади.
Кўпинча пул бирилиги майда бўлинувчи қисмларга ажралади. Купчилик
мамлакатларда ўнлик бўлиниш тизими урнатилган. Масалан, 1:10:100 (АҚШ
доллари 100 сентга, 1 фунт стерлинг - 100 пенсга, 1 Индонезия рупияси - 100
сентга тенг ва х.к)
Расман баҳолар масштаби ўзининг иқтисодий маъносини давлат
монополистик капитализми ривожланиши ва кредит пулларни олтинга
алмашиниши тўхтатилгандан сўнг ёъқотди. 1976-1978 йилда ўтказилаган
Ямайка валюта ислохоти натижасида олтиннинг расмий нархи ва пул
бирликларнинг олтин таркиби бекор қилинди.
Қонуний тўлов воситаси бўлган пул кўринишлари - булар асосан банк
кредит билетлари, қоғоз пуллар (хазина билетлари) ва тангалардир.
Масалан,АҚШ да муомалада қуйидаги пуллар мавжуд: 100, 50, 20, 15, 5 ва1
долларлар, банк билетлари. Хазина билетларидан ташқари
;
кумуш-мис ва
мис-никель тангалар (50,20, 10, 5, 1 сентли) чиқарилади. Буюк Британияда
муомалада 50, 20, 10, 5, 1 ф. ст. банкноталар: 1 ф. ст., 50, 10, 5, 2 пенсли, 1 ва
1/2 пенсли тангалар амал қилади. Яна эски 2 ва 1 шиллинг тагалари
юритилади, улар янги
10 ва 5 пенсга тенг. Агар ривожланган мамлакатларда асосан банк
билетлари чиқарилса, қатор ривожланаётган мамлакатларда кўпрок хазина
билетлари чиқариш кенг тарқалган. Масалан, Индонезияда 50, 25, 10, 5, 1
сент қийматли, Хиндистонда - 1 рупия қийматли хазина билетлари
чиқарилади.
Юзага келган вазият ва пул тизими ривожининг юқорида кўрсатилган
вариантлари таҳлили асосида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1993 йил 12 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
сўм-купонларни муомалага киритишни жорий қилиш тўғрисида»ги қарорига
мувофиқ 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб оралиқ валюта сифатида «сўм-купон»
1 сўм - 1 рубл нисбатда муомалага киритилди.
1994 йилда миллий валютанинг муомалага киритилиши банк тизими
ривожланишининг биринчи босқичини якунлади ва иккинчи босқичини
бошлаб берди. Бу иқтисодиётда амалга оширилаётган ислоҳотларда сифат
жиҳатидан янги босқич бошланганидан дарак берарди. Бу даврда Марказий
банк асосий эътиборни макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга ва шу
асосда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодий ўсиш учун
қулай шароитлар яратишга қаратди.
Бу даврда пул тизимининг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, банк
қонунчилиги
такомиллаштирилди.
1995
йили
«Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва 1996 йили
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги
З
Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши замонавий пул тизимини ташкил
этилишини, тижорат банкларини халқаро молия бозорларига чиқишини,
аҳоли, корхоналар ва хорижий сармоядорларнинг пул тизимига бўлган
ишончини мустаҳкамланишини, барқарор иқтисодий ўсишни ҳамда халқ
фаровонлигини оширилишини таъминлашга қаратилган истиқболларни
белгилаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |