“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Пул айланиши банк орқали ёки уни воситачилигида юзага 
келганда: 
 
Бундай жараёнда энди А субъект Б дан банк чеки орқали маҳсулот 
сотиб олади ва қолга жараён ҳам юқоридаги каби давом этган ҳолда чек 
бўйича ҳамда банк воситачилигида тўловлар амалга оширилади. 
Буюк иқтисодчи Карл Маркс эса бу жараённи асосан товар ва пулга 
боғлаб тушунтиради. Унга кўра пул айланишининг илк оддий кўриниши 


талаб ва таклиф асосида амалга ошириладиган савдо-сотиқ жараёнида 
вужудга келади. Бунда сотиш ҳам сотиб олиш ҳам ва пул ҳам бир-бирига 
узвий алоқадор бўлиб, сотувчи товар ёки хизматга, харидор эса пулга эга 
бўлади. Шунга кўра, пул айланишини асосий воситаси асосан харид воситаси 
сифатида намоён бўлади ва бу пул айланиши жараёнида турли вазифаларни 
бажаради.
 Харид қилиш жараёнида пул сотувчи қўлига, товар эса харидор қўлига 
ўтади. Бу ҳолатда эса товар ва пул қарама қарши ёъналишда ҳаракат 
қилади.
45
Пул айланмаси субъектлар ўртасида амалга ошириладиган иқтисодий 
муносабатларнинг нақд ва нақд пульсиз кўринишидир. Хорижий 
мамлакатлар иқтисодий адабиётдарида пул айланмаси деярли ўрганилмайди. 
Бунинг асосий сабабларидан бири, балки мазкур мамлакатлар банк 
муассасаларида ҳисоб – китобларни амалга оширишда пул айланмаси нақд ва 
нақд пульсиз кўриниши шакллари ўртасида фарқ мавжуд эмаслиги бўлиши 
мумкин. Ҳақиқатда ҳам ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатлар 
банкларида нақд ва нақдсиз пул ҳисоб – китобларни амалга ошириш 
ўртасида фарқ мавжуд эмас.
Пул айланиши модели унинг ( яратилиши ) муомалага чиқарилиши ва 
қайтиши билан боғлиқ изчил тўрт босқичдан иборат:
банклар фирмаларга кредит беради; 
фирмалар ўз ходимларига иш ҳақи тўлайди;
ходимлар фирмаларнинг яратган маҳсулоти, тавари, 
хизматини харид қилади;
фирмалар 
банкларга 
олган 
кредитларини 
қайтариб 
тўлайдилар. 
Гразианининг фикрига кўра: “Пулнинг айланиш назарияси пулнинг 
бутун айланиш давомийлигини муҳокама қилади, яъни банк қарзларини 
берилиши билан бошланиб, қарзларни тўланиб сўндирилиши билан тугайди.
Ҳақиқатда, айланиш модели “пулнинг бутун айланиш даври” ни ёритиб 
бера олмайди. Банк-фирма муносабатларидан ташқари , модель реал 
иқтисодий ва молиявий операциялардан фарқ қилмайди, банклар ва молиявий 
воситачилар орасидаги фарқлар тизимли эмас; эски саноат тушунчасига 
асосланиб қайта маҳсулот ишлаб чиқаради ва харид қилади.
46
 
Пул айланмасидан ташқари тўлов айланмаси деган тушунча мавжуд. 
Тўлов айланмаси пул айланмасига қараганда кенг тушунча. Тўлов 
айланмаси-бу 
пул 
шаклидаги 
маблағларнинг 
ва 
пул 
бозори 
инструментларнинг 
воситасида 
амалга 
оширилган 
тўловларнинг 
йиғиндисидир. Тўлов айланмаси – бу пуллар ва пул бозори инструментлари 
ҳаракатлари йиғиндисидир. 
Пул бозори инструментларига қуйдагилар киради : 
-
Векселлар; 
-
Депозит сертефикатлари; 
-
Жамғарма сертефикатлари; 
-
Облигациялар; 
45
Helmut Creutz “ The Money Syndrome” 
Towards a Market Economy Free from Crises
(Chapter 3- Money movements, Money circulation) -
1999. 86-87p 
46
By Joseph Huber Circuitism – its monetary theory and model of the money circuit. Source: 
https://sovereignmoney.eu/circuitism, as of March 2015.-12p. 


-
Банк аксептлари. 
Вексель – вексель берувчининг ёки векселда кўрсатилган бошқа 
туловчининг векселда назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига 
муайян сўммани тўлашга доир шартсиз мажбуриятни тасдиқловчи қимматли 
қоғоздир. Тижорат векселлари
 
– тижорат векселлари товарлар кредитга 
сотилганда ёзилади. Векселни мол этказиб берувчи тўлдиради. Сотиб олувчи 
эса векселга масъул шахснинг имзоси ва муҳр қўяди. Ана шундан кейин 
вексель сотиб олувчининг мол этказиб берувчи олдидаги қарз мажбуриятини 
тасдиқловчи ҳужжатга айланади. Тижорат вексели пулнинг тўлов воситаси 
функциясини бажаради.Векселни индассамент орқали бошқа шахсларга 
узатиш мумкин

Индассамент-векселни бошқа шахсга узатиш ҳуқуқини 
берувчи махсус ёзув.Векселни бошқа шахсга узатган шахс индоссант 
дейилади.Векселни қабул қилиб олган шахс индоссат дейилади. 
Облигациялар – ўз эгасига қатъий белгиланган фоиз кўринишида 
даромад келтирувчи қимматли қоғоз. 
Давлатнинг хазина мажбуриятлари. 
Депозит сертификатлари –бу тижорат банклари томонидан корхоналар 
ихтиёридаги вақтинчалик бўш пул маблағларни жалб қилиш мақсадида 
чиқариладиган қимматли қоғоз. 
Жамғарма сертификатлари
 
–бу жисмоний шахслар ихтиёридаги 
вақтинчалик бўш пул маблағларни банкларга жалб қилиш мақсадида 
чиқариладиган қимматли қоғоз. 
Чеклар– унда кўрсатилган суммани тўлаш тўғрисидаги топшириқдир. 
Амалиётда пуллик чеклар ва ҳисоб китоб чеклари қўлланилади. Фредирик 
Мишкеннинг фикрига кўра чекларнинг жиддий камчилиги уларни чиқариш 
билан боғлиқ харажатларнинг катта эканлигидир. АҚШ да ҳар йили чекни 
муомалага чиқариш учун 40 млрд.$ харажат қилинади. 
-
Банк актсептлари – актсепт сўзи лотинча сўз бўлиб қабул қилмоқ 
деган манони англатади. Банк актсепти деганда банк томонидан тижорат 
вексели ва чек бўйича тўловнинг кафолатланиши тушунилади. 
Тўлов айланмасининг мутлақ асосий 75-80% ини пул айланмаси ташкил 
қилади.Чунки пул энг юқори ликвидли актив ҳисобланади. 
Шу билан бирга, МДҲ мамлакатлари иқтисодий адабиётларининг 
деярли барчасида “пул айланмаси” ва “тўлов айланмаси” алоҳида – алоҳида 
ўрганилади. Уларни бир – биридан фарқлашда асосий этибор ҳисоб – 
китобларни амалга оширишда нақд пулни иштирок этиши ёки этмаслигига 
қаратилади. Пул айланмасида бевосита нақд пуллар тўловларни амалга 
оширишда иштирок этади. Кейинги йилларда ҳисоб – китобларни амалга 
оширишда пластик карточкалар, ҳисоб – китоб чекларни жорий этилиши пул 
айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – китоблар улушининг сезиларли 
даражада пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, АҚШ, Ғарбий Эвропа 
мамлакатлари ва Японияда нақд пул айланмаларининг улуши 1 – 1,5 фоизни 
ташкил этади. 
Пул айланмасини ташкил қилиш асослари: 
-
Қонунчилик асослари; 
-
Институционал асослар; 
-
Миллий тўлов тизиминиг мавжудлиги; 
-
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банкларда очилган жорий ҳисоб 
варақларининг мавжудлиги; 


-
Мамлакатнинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан 
халқаро муносабатларининг мавжудлиги. 
Қонунчилик асослари: 
1) Ўзбекистон Республикасининг конституцияси; 
2) Қонунлар ва кодекслар; 
3) Қонуности ҳужжатлари: 
а) Ўзбекистон Республикаси Прзидентининг фармонлари ва қарорлари; 
б)Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; 
c) 
Вазирликларнинг буйруқлари, Давлат Қўмитаси раислари 
буйруқлари, Марказий банкнинг ёъриқномалари (улар фақат Адлия 
Вазирлигидан рўйхатдан ўтгандан кейин кучга киради). 
Пул айланмаси икки йирик қисмдан иборат: 
1.
Нақдсиз пул айланмаси 
2.
Нақд пул айланмаси 
Нақдсиз пул айланмаси – бу пул маблағларининг тўловчининг 
банкидаги ҳисоб рақамидан олувчининг ҳисоб рақамига кўчириш шаклидаги 
ҳаракатларининг йиғиндисидир.
Собиқ Иттифоқ ўрнида ташкил топган давлатлар ўзаро талаб ва 
мажбуриятларини воз кечиш

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish