“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

сотиб олиш учун ишлатилиниш даражасидир.
Пул айланиши тушунчасини янада аниқроқ тушунишимиз учун 2 та А ва 
Б шаҳарчаларни оламиз. А шаҳарча майдони кичикроқ бироқ аҳоли сони Б 
шаҳарчаникидан кўпроқ. Шунга кўра, А шарчада банк структураси яхши 
ривожланган, тадбиркорлик фаолияти ҳам юқори даражада ташкил 
қилинган. А шаҳарчада банк муассасалари сони кўп бўлиб, пулни исталган 
шаклда ишлатиш бу шарча аҳолиси учун муаммо эмас. Натижада, бу 
шаҳарча иқтисодиётида пул айланиши кўрсаткичи юқори бўлиб, бу унинг 
иқтисодиёт кўрсаткичлари яхши бўлишига ҳам олиб келган.
Бошқа томондан эса, Б шаҳарча майдон жиҳатдан А шаҳарчадан 
катта бўлса ҳам, аҳоли сони бўйича ундан кичкина. Банк фаолияти яхши 
ривожланмаган ҳамда банк ташкилотлари сони етарли эмас. Тадбиркорлик 
фаолияти ҳам ўз-ўзидан ривожланиши паст даражада бўлиб, банк орқали 
бўладиган ҳисоб-китоб операциялари яхши ривожланмаган. Натижада 
аҳоли қўлидаги пул маблағларини банкларга ишониб топшириш тушунчасига 
эга эмас ва бу Б шаҳарчанинг иқтисодиёти барқарорлигига таъсирини 
кўрсатган. 
Бу икки ҳолатдан шуни айтиш мумкинки, агар бирор ҳудудда пул 
айланиш даражаси қанчалик даражада паст бўлса, пул аҳоли қўлида шунча 
кам айланади ҳамда пул массасининг иқтисодиётга таъсири ҳам сезиларсиз 
бўлиши кузатилади. Пул айланиш даражасига таъсир этувчи омиллар 
сирасига қуйидагилар кириши мумкин: 

Ҳудуддаги молиявий ташкилотлар сони 

Аҳолининг умумий сони 

Амалга ошириладиган пул ўтказмалари миқдори
Хорижий Иқтисодчи олимлардан бири Лудwиг вон Мисеснинг 
таъкидлашича пул айланиши тушунчасининг асосий моҳияти шундан 
иборатки, бу жараённи нафақат бутун бир иқтисодиёт даражасида балки, 
алоҳида индивидуаллар фаолияти мисолида ўрганиш керак. Шу жиҳатдан 
пул айланиши жараёнини ўрганишда нархлар ва харид қилиш қобиляти 
бўйича татбиқ этиш ҳар доим ҳам тўғри бўлмаслиги мумкин. 
Яна бир иқтисодчи олим Ҳелмут Cреутз пул айланиши тушунчасини 
харид қилиш жараёнидан ташқари қарз ва қайта толовлар миқдорига ҳам 
боғлаб ўрганади. Бу олим пул айланишини 3 хил кўринишда турли жараён 
бўйича тасвирлайди. 
1.
 
Пул айланиши тўловлар ва қарз бўйича олиб қаралганда 
 
 


Юқорида келтирилган жараённи боши ҳам охири ҳам мавжуд эмас. 
Яъни бу жараёнда қаралаётган маблағ қанақа мақсадда ишлатилмасин, у 
тўхтовсиз ҳаракатда бўлади. Бунда А, Б…Э лар иқтисодиётдаги барча 
субъектлар бўлиб, агар бу жараёнда масалан, А субъект Б га хариди учун 
пул тўлаган бўлсин. Б субъект эса бу пулни C га қарз сифатида беради ва C 
ўша пулга Д дан товар сотиб олади. Э суъбект эса А нинг кўрсатган 
хизмати учун тўловни Д дан қарз сифатида олади. Бу жараёнда муомалада 
айланаётган пул товар ва хизматларга тўлов учун 3 марта, қарз 
муносабати учун эса 2 марта ишлатилди. Агарда Б субъект маблағини қарз 
муносабатига ёъналтирмаса, бунда жараён бузилиши мумкин. 
2.
 
Тўловлар ва қарздорлик тўловлари бўйича пул айланиши 
жараёни: 
 
Бу жараёнда А субъект C дан товар сотиб олади, C эса ўзининг 
кредиторлик қарзини Б га тўлайди ва натижада Б субъект Э дан маҳсулот 
сотиб олади. Ўз навбатида Э субъект ҳам Д га ўз қарзини қайтаради ва Д бу 
маблағга А да товар ёки хизматлар сотиб олиши мумкин. 
3.
 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish