Электрон тўловлар. Арзон компьютерларнинг яратилиши ва Интернет ни кенг тарқалиши электрон тўловларни татбиқ этишга шарт-шароит яратди. Қадимда чекларни почта орқали юбориш орқали тўлашингиз шарт эди. Аммо ҳозирги кунда сиз банкларнинг Wэб сайтига кириб, бир нечта клавишларни босиш орқали тўловни электрон кўринишда юборишингиз мумкин. Сиз нафақат почта харажатларини камайтирасиз, балки кам ҳаракат талаб қилганлиги боис ҳисобни тўлаш деярли севимли машғулот ҳисобланади. Банклар томонидан таъминланган электрон тўлов тизими ҳисобни тўлаш учун тармоққа уланиш заруриятидан қутқариб, такрорланадиган тўловлар автомат равишда сизнинг ҳисобрақамингиздан эчиб олинади. Баҳоланишича тўловни чекда амалга оширилишига нисбатан электрон кўринишда
ўтказилиши 1 доллардан ортиқ транзакцион харажатни келтириб чиқаради. Шунинг учун АҚШда электрон тўловлар янада кенгроқ қўлланилмоқда. Электрон тўловлар технологияси фақатгина электрон шаклда мавжуд бўлган пул – электрон кўринишдаги пуллар (ёки э-моней) нафақат чекларни балки нақд пулларнинг ўрнини босди. Электрон пулларнинг биринчи кўриниши дебет пластик карточкаси эди. Дебет пластик карточкаси кредит карточкасига ўхшаш бўлиб, истъемолчиларнинг банк ҳисобрақамларидан маблағни сотувчининг ҳисобрақамига тўғридан-тўғри ўтказиш орқали товар ва хизматларни сотиб олиш имконини беради. Дебет карточкалар кредит карточкалар қўлланилаётган объектларда фойдаланилиб, нақд пулларга қараганда кўпроқ ишлатилмоқда. Масалан, кўплаб супермаркетларда сиз дебет карточкангизни махсус ҳисобловчи касса аппарати орқали ўтказиб, тугмани боссангиз, харидингизни қиймати банк ҳисобингиздан эчиб олинади. Кўплаб банклар ва Виса ҳамдаМастер Cард кабикомпаниялар дебет карточкаларни чиқаришади. Банкомат учун карточка ҳам дебет карточка сифатида ишлайди. Электрон пулларнинг анча такомиллашган шакли – хотирали карточка ҳисобланади. Бундай карточкаларнинг соддароқ варианти тельефон кўринишида бўлиб, олдиндан пул тўлаш орқали сотиб олинади ва истъемолчи томонидан маълум бир харидларни амалга ошириш имконияти бўлади. Хотирали анча мураккаб карточка смарт карта хисобланади. Карточка микропроцессори банк хисобварағидан электрон пулларни эчиб олиш орқали смарт картани электрон пуллар билан тўлдиради. Смарт карталар билан тельефон аппаратлари ва персонал компьютерлар билан махсус жиҳозланган банкоматлар ишлайди. Электрон пулларнинг учинчи шакли товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун фойдаланиладиган электрон нақд пуллар ҳисобланади. Харидор Интернетда фойдаланиш орқали банк хисобрақамини юритиши натижасида ўзининг персонал компьютерида нақд пулларни қабул қилади. Харидни амалга оширишни тўхтатиш учун электрон магазинга мурожаат қилади ва танлаб олинган товар билан бир қаторда “сотиб олмоқ” кнопкасини босади. Натижада электрон нақд пуллар автомат равишда ўзининг компьютеридан сотувчининг компьютерига узатилади. Сотувчи пулларни сотиб олувчининг банк хисобрақамидан товарларни юклаб жўнатишгача бўлган давр оралиғида қабул қилади. Электрон пулларнинг қулайлигини хисобга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, барча тўловлар электрон кўринишда амалга ошириладиган нақд пульсиз жамиятга тезкорлик билан ўтиш имкониятига эгамиз. Аммо бу ҳодиса содир бўлмади.