“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

2.6.Пулнинг функциялари. 
 
Пулнинг функциялари.
Пул чиғаноқ ёки бриллиант, олтин ёки қоғоз пул кўринишида бўлишидан 
қаътий назар, иқтисодиётда пул учта функцияни бажаради. Пул 
айирбошлаш воситаси, қиймат улчови ва жамғариш функцияларини 
бажаради. Айнан айирбошлаш функцияси пулнинг бошқа активлар – 
акциялар, облигациялар ва уйлардан фарқини белгилаб беради.
Айирбошлаш функцияси. 
Бизнинг иқтисодиётимиздаги мавжуд деярли барча бозор иқтисодиёти 
тамойилларида юзага келадиган операцияларда пул нақд пуллар ёки чеклар 
кўринишида товарлар ва хизматлар тўлови учун фойдаланилиб айирбошлаш 
функциясини намоён қилади. Пулнинг айирбошлаш воситаси сифатида 
фойдаланилиши айирбошлаш операцияларида вақт харажатларини 
камайтириб иқтисодиётнинг самарадорлигини оширади. Нима учун айнан 
шундай эканлигини тушуниш учун товарлар ва хизматлар тўғридан-тўғри 
бошқа товар ва хизматларга айирбошланадиган бартер иқтисодиётни 
кўриб чиқамиз.
Мисол тариқасида, иқтисод фанлари профессори Элен фақат битта 
ажойиб ишни, яъни иқтисодиёт бўйича маъруза ўқий олади. Агар Элен 
овқатланишни ҳохласа, бартер иқтисодиётда нафақат унга мос келадиган 
махсулотлар ишлаб чиқарадиган балки унинг иқтисодиёт бўйича 
маърузаларига қизиқадиган ферма топишига тўғри келади. Кўриниб 
турибдики, Элен фақатгина унинг лекцияларига муҳтож бўлган одамларга 
маъруза ўқий олиши кўп вақт ва куч талаб қилади. Бундай ҳолат очликдан 
ўлишига олиб келиши мумкинлиги боис у маъруза ўқишни тўхтатиб, 
фермерлик билан шуғулланишига тўғри келади. 
Товар ва хизматларни айирбошлашга сарфланган вақт – операцион 
харажатлар ҳисобланади. Бартер иқтисодиётда операцион харажатлар 
жуда юқори ҳисобланиб, одамлар “хоҳиш ва истакларни икки ҳисса 
мослаштириш” ни қондиришларига тўғри келиб, улар зарурий товар ва 
хизматларга эга ва бир вақтнинг ўзида ушбу товарлар ва хизматларни 
айирбошлашни хоҳлайдиган кишиларни топиши зарурдир. 
Эленнинг иқтисодиётида пуллар пайдо бўлса, нималар содир бўлишини 
кўриб чиқамиз. Бундай ҳолатда унинг маърузалари учун пул тўлайдиган ҳар 
бир одамнинг ҳисобини юритиш имкониятига эга бўлади. Кейинчалик у ҳар 
қандай фермер (супермаркет) га бориши ёки маъруза ўқиши натижасида 
ишлаб топилган пулларга зарурий истъемол махсулотларини сотиб олиши 
мумкин бўлади. “Хоҳиш ва истакларни икки ҳисса мослаштириш” муаммоси 
тугатилса, Элен куплаб вақтни тежаши орқали, ўзининг энг севимли иши 
ҳисобланган дарс бериш билан шуғулланади.
Кўриб 
чиқилган 
мисолдан 
кўришимиз 
муммкинки, 
пуллар 
иқтисодиётнинг самарадорлигини ошириб, товарлар ва хизматларни 
айирбошлашга кетадиган вақтни тежаш имконини беради. Одамларнинг 
юқори малака тўплаш орқали маълум ишларга ихтисослашуви 
иқтисодиётнинг самарадорлигини ошишига олиб келади. Ўз навбатида, пул – 


иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, ўзининг хусусиятига 
кўра мойловчи материал сифатида операцион харажатларни камайтириш, 
ишчи кучини ихтисослашуви ва тақсимланишини чуқурлаштириш хисобига 
иқтисодиётнинг анча мослашувчанлигини оширади.
Пулга бўлган талаб шу даражада юқорики, энг примитив кўринишидаги 
жамиятдан ташқари хар қандай жамият пулни ўйлаб топади. Хар қандай 
товар пул сифатида самарали ишлаши учун бир нечта талабларга жавоб 
бериши зарурдир: биринчидан, осонлик билан унинг қийматини аниқлаш учун 
стандартлашган бўлиши; иккинчидан, умумқабул қилинган бўлиши; 
учинчидан, қисмларга бўлиниши; тўртинчидан, бир жойдан иккинчи жойга 
осонлик билан кўчирилиши; бешинчидан, тезда парчаланиб кетмаслиги 
лозим. Инсоният тарихида ушбу талабларга жавоб берувчи пуллар 
сифатида кўплаб ноодатий шакллар, яъни америкалик хиндулар томонидан 
фойдаланилган маржонлардан тортиб биринчи америкалик колонистлар 
томонидан фойдаланилган табака ва вискилар ҳамда иккинчи жаҳон 
урушида ҳарбий асирлар учун лагерларда сигаретларгача ишлатилган. 
17
 
Пулнинг турли шаклларидан фойдаланиш – ишлаб чиқариш 
воситаларининг ва тилнинг ривожланиши каби инсоният топқирлигининг 
яна бир белгисидир.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish