“ пул ва банклар


Марказий банкнинг “давлатнинг банки” функцияси; расмий



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

11.4. Марказий банкнинг “давлатнинг банки” функцияси; расмий 
олтин-валюта захираларини бошқариш функцияси. 
 
арказий банк, давлат банки сифатида, Давлат бюджетининг 
кассали бажарилишини амалга оширади, давлат органларининг нақд пульсиз 
операцияларини маълум қисмини амалга оширади, хукуматнинг ташқи 
қарзларини тўлашга хизмат қилади, бюджет дефицитининг маълум қисмини 
қоплашга 
ва 
бошқа 
давлат 
муассасаларининг 
харажатларини 
молиялаштириш мақсадларига қисқа муддатли кредитлар беради. Ҳамда 
хукуматга пул-кредит ва валюта масалалари бўйича маслаҳатлар беради. 
Масалан, Бундесбанк давлат банки сифатида Федерацияга, маъмурий-
ҳудудий бўлинмаларга ҳамда Федерациянинг парабюджет фондларига 
кредитлар бериш ҳуқуқига эга. Бу кредитлар ҳажми чекланган бўлиб, қисқа 
муддатли характерга эгадир. 
Давлат банки сифатида Бундесбанк, хукумат номидан унинг 
облигацияларини, молиявий векселларини сотади ва уларни сотиш учун эълон 
қилади. У федерал заёмлар курсини барқарор даражада сақланиши учун 
жавобгар ҳисобланади. 
Марказий банк давлатнинг асосий банкири ва хукуматнинг молиявий 
маслаҳатчиси бўлиб ҳисобланади. Бу борада: 

хукумат миқёсидаги ташкилотларнинг ҳисоб рақамларини юритади; 

давлат заёмларини чиқариш, сақлаш ва улар билан тегишли 
операцияларни амалга оширади; 

хукуматга кредит беради; 

давлатнинг олтин-валюта ва қимматбаҳо тошлардан иборат 
резервини ўзида сақлайди ва бошқаради; 

мамлакат миқёсида валюта курсини ўрнатади, фоиз сиёсатини 
юргизади ва давлатнинг бошқа давлатлар олдидаги мажбуриятларига 
жавоб беради. Улар билан корреспондентлик муносабатларини ўрнатади ва 
олиб боради.
124
 
Марказий банкнинг давлат банки сифатидаги функциясининг муҳим 
кқринишларидан бири хукуматнинг ташқи қарзларини тўлаш жараёнида 
намоён бўлади.
 
Олтин-валюта захираларини бошқариш функцияси. Ривожланган 
давлатларда хукуматнинг одатда, чет эл валюталарида ҳисоб-рақамлари 
бўлмайди. Мамлакатнинг олтин-валюта захираларини бошқариш Марказий 
банк зиммасида бўлиб, уларнинг суммаси Марказий банк балансида акс 
этади. Хукуматнинг эса, чет эл валюталарида ташқи қарзлари мавжуд 
123
www.bundesbank.de/Navigation/EN/Bundesbank 
124
http://www.bundesbank.de/Navigation/EN/Home 
М 


бўлади. қарзни тқлаш муддати келиши билан хукумат Марказий банкка тқлов 
топшириқномаси ёзади. Банк қзининг валюта захиралари ҳисобидан 
хукуматнинг ташқи қарзини тўлайди ва тўланган сумманинг миллий 
валютадаги эквивалентини хукуматнинг ҳисоб рақамларидан чегириб олади. 
Ривожланган индустриал давлатларда Марказий банк бажарадиган 
анъанавий функциялардан бири - валюта захираларини бошқаришда 
Марказий банкнинг монопол мавқеига эга эканлигидир. Хусусан, Австрия, 
Буюк Британия, Германия, АҚШ каби давлатларнинг марказий банклари 
мамлакат валюта захираларини бошқаришда ана шундай ҳуқуққа эгадирлар. 
Марказий банкларнинг маслаҳатлар бериш ва маълумотлар билан 
таъминлаш функциясини унинг давлат банки сифатидаги функциясига 
киритиш мумкин.
Марказий банкнинг маълумотлар талаб қилиш ҳуқуқи тўғрисида 
тижорат банклари учун ҳисоботлар шаклини ва топшириш муддатини 
белгилаб беришлигини Марказий банкнинг маълумот - тадқиқот 
функциясининг бир кўриниши сифатида кўрсатади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Марказий банкнинг функциялари 
қўйилган мақсадларга эришишни таъминлаш учун хизмат қилади. Шу 
сабабли асосий мақсадга эришиш йқлида белгиланган у ёки бу вазифани ҳал 
этиш Марказий банк функцияларининг айримларини бошқаларига нисбатан 
фаолроқ жалб қилинишини талаб этади. 
Юқорида қайд этиб қтилган Марказий банкнинг асосий анъанавий 
функциялари халқаро банк тизимида анъанавий кўриниш сифатида кенг 
тарқалган, яъни ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар 
Марказий банкларининг функциялари бир-бирига ўхшаб кетади.
Хориж тажрибасида кўриладиган бўлса АҚШ Федерал Захира 
Тизимининг функсийларини кўриб ўтамиз.: 
ФЗБ 12таси қуйидаги функцияларни бажаради: 
1.
 
Чекларнинг клиринги; 
2.
 
Янги накд пул эмиссияси; 
3.
 
Эскирган пулларни муомаладан чикариш; 
4.
 
Уз вилояти банкларига дисконт ссудаларни берилиши ва уларни 
бошкармаси; 
5.
 
Банкларнинг уюшмаси ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш 
борасидаги таклифлар бахоси; 
6.
 
Бизнес ваколатчилари ва ФЗТ уртасидаги воситачилик; 
7.
 
Банк холдинг компаниялари ва маъмурият ваколати билан штат 
банк-иштирокчиларининг назорати 
8.
 
Бизнес олиб борилиши маълумоти хакидаги шартларни 
йигилиши; 
9.
 
 Монетар сиёсатни олиб бориш учун илмий асосланган 
тавсияларни ишлаб чикилиши учун профессионал иқтисодчиларни 
ишлатилиши;
125
 
 
12та ФЗБлари монетар тизимни бир нечта ёъллар билан олиб боришади. 
125
“The economy theory of money, banks and financial markets.”F.Mishkin 2006. p.421-422


10.
 
Бошқарма кенгаши хар бир вилоятни тешириб назорат 
килишидан ташкари якин атрофидаги банк директорлари дисконт 
ставкасини белгилайдилар, 
11.
 
 Директорлар кайси банклар (ФЗТ иштирокчиси булиши шарт 
эмас) вилоят ФЗБдан дисконт ставкасини олиши мумкунлигини хал қилади. 
12.
 
Федерал консультатив кенгаш ишида иштирок этиш учун 
директорлар хар бир вилоятдан 1тадан тижорат банки вакилини танлаши 
ва шу вакил бошқарма Кегашинига маслахат ва маълумот берадиган, 
монетар сиёсатни олиб боришга ёрдам берувчи вакил. 
13.
 
 12 вилоят банки президентидан 5таси ФОМCда овоз бериш 
хукукига эга, ва улар давлат қимматли қогозларини савдо-сотиги 
бошқарувини фоиз ставкаларини ошишига ва банк тизими захира хажмини 
ўсишига таъсир қилади. Нью-Йорк ФЗБ президенти ФОМCда доимий овозга 
эга. Бу барча банклар орасида энг эътиборлилигини кўрсатади. Колган 4та 
овоз 11та президент вилоят банклари орасида кетма кетликда тақсимлаб 
чиқилади.
126
 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish