“ пул ва банклар


Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки. Ўзбекистон банклари 
миллий иқтисодиётга таъсир этувчи қудратли тузилмага айланиш учун 
ривожланишнинг узоқ эволюсион, яъни тадрижий йўлини босиб ўтишига, 
анчагина машаққатларни бартараф этишига тўғри келди. 
1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон 
иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият 
юритиб, замонавий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги 
қирраларга эга бўла борди. 1991-1992 йиллар банклар фаолиятига доир 
қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. Ўзбекистон Республикаси 
 "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши икки 
даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марказий банки 
зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг 
олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банклари тизими ҳамда 
тўлов тизимини шакллантириш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг 
турли тармоқларини молиялаштириш энди ташкил этиладиган, замонавий 
117
“The economy theory of money, banks and financial markets.”F.Mishkin 2006. p.433


тамойил ва талаблар асосида фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат 
банклари томонидан амалга оширилиши лозим эди. 
1993–1994 йилларда банк тизимидаги ислоҳотлар давом этди. 1994 
йилнинг 1 июлидан эътиборан миллий валюта — сўмнинг муомалага 
киритилгани 
мустақил 
банк 
тизимининг, 
умуман, 
Ўзбекистон 
иқтисодиётининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Бу Марказий 
банк ўз фаолиятида тўлиқ мустақил бўлганини, келгусида бозор 
инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга солиш самарали 
ташкил этилишига ёрдам бериши мумкин эканини англатар эди. Айнан шу 
вақтдан бошлаб Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини юритиш, 
валютага оид ишларни тартибга солиш, банк фаолиятини бошқариш ва 
кейинчалик самарали тўлов тизимини яратиш бўйича фаолияти тўлақонли 
равишда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилди. 
1995 йил банк қонунчилигини такомиллаштириш даври бўлгани билан 
ажралиб туради. Тарихий муҳим ҳужжат — “Ўзбекистон Республикаси-
нинг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун нафақат банк тизимининг ҳуқуқий 
асосини бойитди, балки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги, 
алоҳида мақоми ва ваколатларини, асосий мақсад-вазифаларини аниқ-
равшан белгилаб берди. Шу билан бир қаторда мазкур йилда аҳолига хизмат 
кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, кредит ва депозит бозорларида 
рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шароитлар яратилди. 
Банкларнинг капитал ҳажмига жалб этиладиган аҳоли жамғармалари 
миқдорини чекловчи қоида бекор қилингач, банк муассасаларининг имкони-
ятлари сезиларли даражада кенгайди ва рақобат кучайди. Бунинг самараси 
дарҳол намоён бўлди. Агар 1994 йил бошида аҳоли жамғармаларининг 98,5 
фоизи Жамғарма банки (ҳозирги Халқ банки), 1,5 фоизи эса бошқа банклар 
ҳиссасига тўғри келган бўлса, ўша йил охирида бошқа тижорат 
банкларининг ҳиссаси ҳам кўпайиб, бу борадаги кўрсаткич 12,8 фоизга этди. 
Бугунги кунга келиб, бу борадаги кўрсаткич 83,2 фоизни ташкил этмоқда. 
1996 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва 
банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими — 
тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини конкретлаштирди. 
Банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат — “Ўзбекистон 
Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк 
фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ишлаб 
чиқилишида ривожланган молия тизимига эга мамлакатлар тажрибаси 
инобатга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, 
шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва акциядорлик-
тижорат шаклида ташкил этилишига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу 
даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир этган икки омилни ажратиб 
кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 
йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк 
назоратининг тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республи-
каси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали 
банк тизими – тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-
пухта белгилаб берди. Унда банк активларини диверсификациялаш ва 
хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат банкларини 
шакллантириш принциплари мустаҳкамланган. 


Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига хизмат кўрсатувчи 
кредит-молия ташкилотлари ташкил этилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ 
хўжалиги, автомобиль саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян 
соҳа ва тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ эди. Кел-
гусида ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини 
мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит 
талабларига кўра кенгайтира боради. 
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк 
секторини бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклланиш 
жараёнлари давом этди. Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси 
сифат 
жиҳатидан 
янгиланиб, 
халқаро 
банк 
амалиёти 
билан 
мувофиқлаштирилди.
118
 
Марказий банклар ижрочи ташкилотлар таъсирисиз, ўз фаолиятини олиб 
боришлари керак. 
Жаҳонда ўз фаолиятини олиб боришда энг мустакил бўлган банклардан 
бири бу Немис Федерал банки - Бундес банк зхисобланади. Баъзи бир 
давлатларда Марказий банк парламентга хисобот беради- Кўпгина ҳолларда 
Марказий банклар ўз фаолиятида мустақил бўлсада, шу билан бирга давлат 
банки хисобланади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish