Қ.х.ф.н. Ф.М.БОЙЖИГИТОВ (онлайн тарзда): Ассалому алайкум ҳурматли раис ва кенгаш аъзолари! Бахтияр Отебаевич ўрганган зараркунандалардан буғдой ширасини ўргангансиз. Буғдой шираси нечта тухум қўяди ва қачон?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Саволингиз учун раҳмат. Буғдой шираси ҳаво ҳароратига қараб 14-16 марта бўғим беради.
Қ.х.ф.н. Ф.М.БОЙЖИГИТОВ (онлайн тарзда): Сиз бўғим беришини айтяпсиз. Нечта тухум қўяди?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Тухум сони 60-70 тагача бўлади.
Қ.х.ф.н. Ф.М.БОЙЖИГИТОВ (онлайн тарзда): Қачон?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Улар апрел ойининг учинчи 10 кунлигидан бошлаб тухум қўйишни бошлайди.
Қ.х.ф.н. Ф.М.БОЙЖИГИТОВ (онлайн тарзда): Кейинги саволим зарарли хасва йил давомида нечта авлод беради?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Зарарли хасва йил давомида фақат бир марта авлод беради. У 14 донагача тухум қўяди. Буғдой йиғиб олингандан кейин қишловга кетади.
Қ.х.ф.н. Ф.М.БОЙЖИГИТОВ (онлайн тарзда): Кейинги саволим ғaллa поя бургaчaси деган зараркунандани ҳам ёзгансиз. Республикамизда бу зараркунанда борми? Лекин бу бўйича Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтида Зариф Пўлатовни шогирди Мансуров ишлаган. Уч йил ишлаб бургани тополмай, ҳозирги кунда бор зараркунанда деб ўтказганда, шунинг учун ҳам бугунги кунда шу зараркунанда борми демоқчиман?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Қорақалпоғистонда шароити буғдойзорларда олиб борилган кузатувлар натижасида ғалла пояси ичидан тарқалиб зарар келтирадиган бургачалар турлари аниқланди. Мазкур тур бўйича тадқиқотлар давом эттирилмоқда.
қ.х.ф.н. Ф.М.БОЙЖИГИТОВ (онлайн тарзда): Унда нимага амалий аҳамиятида ёзиб қўйибсиз?
Кейинги саволим авторефератдаги биринчи жадвалингизда буғдой трипси, буғдой ширaси, зaрaрли хaсвaдан сақлаб қолинган ҳосилларни киритибсиз. Ҳозирги маърузангизда айтиб ўтмадингиз. Инсектицидлaрнинг хўжaлик сaмaрaдорлиги деган 1-жадвалингиз бор. Учта зараркунандага ҳам алоҳида-алоҳида ҳосилдорликни ҳисоб китоб қилибсиз. Қандай қилиб ҳисобладингиз? Чунки битта препаратни сепсангиз учаласи ҳам ўлади барибир. Буни қайси методика бўйича қанақа қилиб ҳисоб китоб қилдингиз?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Келгуси ишларимиз учун амалий аҳамиятга эга бўлганлиги учун киритилди. Агротоксиколигия илмида тажрибалар зараркунандалар турлари учун алоҳида олиб борилади. Тажрибаларда зараркунандалар бўйича хасвага қарши алоҳида Чимбой туманида хасвага қарши кураш чораларини олиб борилса, буғдой ширaсига қарши Нукус туманида тажриба ишларини олиб борганмиз. Ҳар қайсиси ҳар хил ҳудудларда олиб борилган тажрибалар таҳлили фақат битта жадвалда берилган ва К.А.Гар (1963), Ш.Т.Хўжаев ва б. (2004) ларнинг методик усуллари ёрдамида тажрибалар олиб борилиб, самарадорлиги аниқланди.