2.
Инвестиция
лойиҳалари
молиявий-иқтисодий
самарадорлигини баҳолаш усулларининг мазмуни ва моҳияти
Инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини
баҳолашда чет эл мамлакатларининг тажрибаси, шу билан бирга ЮНИДО
2
томонидан ишлаб чиқилган услубиёт асосида шакллантирилган замонавий
баҳолаш усулларидан фойдаланилади. Ривожланган давлатларнинг
тажрибаси ҳамда ЮНИДО халқаро ташкилотининг тавсияларини ҳисобга
олган ҳолда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш икки
мезон асосида, яъни молиявий ва иқтисодий баҳолаш орқали амалга
оширилади.
2
UNIDO (United Nations Industrial Development Organization) – БМТнинг Саноатни Ривожлантириш
бўйича Ташкилоти
Инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини баҳолаш
усули
Молиявий баҳолаш
Иқтисодий баҳолаш
Бухгалте-
рия
баланси
(1-шакл)
Молиявий баҳоланишнинг
коэффициентлари
Инвестициялар-
нинг бухгалтерия
рентабеллигини
аниқлаш усули
Молиявий
натижалар
тўғри-
сидаги
ҳисобот
(2-шакл)
Корхона
пул
оқимлари
тўғри-
сидаги
ҳисобот
(4-шакл)
Оддий
(статистик)
усуллар
Дисконт-
лашга
асосланган
усуллар
Инвестициялар-
нинг қопланиш
муддатини
аниқлаш усули
Соф жорий
қийматни
аниқлаш
усули
Фойданинг
ички меъёрини
ҳисоблаш
усули
Инвестиция-
ларнинг
рентабеллиги
ни аниқлаш
усули
Инвестициялар
нинг
дисконтланган
қоплаш
муддатини
аниқлаш усули
1-
расм. Инвестиция лойиҳаси самарадорлигини баҳолаш.
Инвестиция лойиҳаси самарадорлигини баҳолашнинг бу иккала
мезони ҳам бир-бирини тўлдириб туради.
Молиявий баҳолаш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
жараёнидаги ликвидлигини таҳлил қилишда ишлатилади. Бошқача
айтганда, молиявий баҳолаш вазифаси, лойиҳани белгиланган
муддатларда
амалга
ошириш
учун,
унинг
жами
молиявий
мажбуриятларини бажаришга корхонанинг етарли молиявий ресурслари
бўлишини белгилашдир.
Иқтисодий баҳолаш эса, инвестиция лойиҳасининг потенциал
қобилияти, шу лойиҳага қўйилган маблағларнинг қийматини сақлаб
қолишда ва уларнинг ўсиши суръатини етарли даражасини яратиб беришда
фойдаланилади.
Жаҳон
амалиётида
инвестиция
лойиҳаларининг
иқтисодий
самарадорлигини баҳолашнинг бир қанча усуллари ишлаб чиқилган
бўлиб,1- расмда ифодаланганидек, уларни шартли равишда икки катта
гуруҳга бўлиш мумкин:
1)
Оддий (ёки статистик) баҳолаш усуллари;
2)
Дисконтлашга асосланган баҳолаш усуллари.
Биринчи гуруҳга қуйидагилар киради:
• инвестицияларни қоплаш муддатини аниқлаш усули (Payback
Period , PP);
•инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллигини аниқлаш усули
(Accounting Rate of Return, ARR).
Иккинчи гуруҳга қуйидагилар киради:
• соф жорий қийматни аниқлаш усули (Net Present Value, NPV);
• фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (Internal Rate of Return,
IRR);
• инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули (Profitability
Index, PI);
• дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (Discount
Payback Period, DPP).
Бу усулларнинг қўлланилиши таҳлил қилинаётган ҳар бир лойиҳанинг
ўзига хос жиҳати ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга
оширилиши лозим. Лойиҳанинг жалб этувчанлигини баҳолаш усуллари
унинг барча хусусиятларини очиб бера олмаса ҳам, лойиҳанинг ҳақиқий
самарадорлигини аниқлашда асосий хизмат вазифасини ўтайди.
Анъанавий усуллар аввалдан маълум бўлиб, улар миллий ва чет эл
амалиётида то пул тушумларининг диконтланишига асосланган
усулларнинг кенг қўлланилишига қадар асосий кўрсаткичлар сифатида
амал қилиб келган. Ушбу усулларнинг соддалиги ва тушунарлилиги унинг
махсус иқтисодий билимга, кўникмага, малакага ва тажрибага эга
бўлмаган ходимлар ўртасида ҳам кенг қўлланилишига сабаб бўлди.
Ҳозирги кунда тижорат банклари ва бошқа кредит муассасалари
салоҳиятли қарз олувчиларга инвестицион ресурсларни тақсимлаш
шартларини маълум қилишда, одатда, ушбу иккита усулдан, яъни қоплаш
муддати ва рентабеллик даражаси кўрсаткичларидан фойдаланмоқдалар.
Инвестицияларнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули пул
оқимларини дисконтлашга асосланган усуллардан фарқли равишда
инвестицияларнинг номинал миқдорда қайтарилиши мумкин бўлган
даврни аниқлашга хизмат қилади.
Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллигини аниқлаш усули
(рентабеллик даражасини аниқлаш усули – ARR ёки ROI) – бу кўрсаткич
бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига асосланган ҳолда аниқланадиган
ўртача даромадни инвестицияларнинг ўртача йиллик ҳажмига бўлиш
орқали аниқланади.
Ҳар қандай лойиҳанинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан баҳоланиши
пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга асосланади. Пул оқимлари
ҳақидаги маълумотларга эга бўлмасдан туриб инвестиция лойиҳасининг
самарадорлигини баҳолаш мумкин эмас.
Инвестиция лойиҳасини баҳолаш лойиҳани амалга оширишдан аввал
бажарилиши сабабли, пул оқимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам олдиндан
режалаштирилади. Лойиҳа самарадорлигини баҳолашда пул оқимларини
режалаштириш ва уларни ҳисобга олиш жараёни асосий ўринни эгаллайди
ва инвестиция лойиҳаларининг ҳақиқий самарадорлигини аниқлашга
жиддий таъсир кўрсатади.
Дисконтлаш
усулининг
мазмуни
шундан
иборатки,
пул
маблағларининг қиймати муайян вақтда бир хил эмаслиги, яъни бугунги
бир сўм бир йилдан кейинги бир сўмга (истеъмол қиймати бўйича) тенг
эмаслиги концепциясига асосланади. Дисконтлашга асосланган
усулларнинг барчаси (соф жорий қийматни аниқлаш усули (Net Present
Value, NPV), фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (Internal Rate of
Return, IRR), инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули
(Profitability Index, PI), дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш
усули (Discount Payback Period, DPP)да инвестиция лойиҳаларининг
муайян даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг ўртасидаги фарқ – соф пул
оқими (Cash Flow – CF) аниқланиб, дискотлаштириш йўли билан
ҳисобланади.
Бинобарин,
дисконтлашга
асосланган
усулларнинг
моҳиятини тушуниш учун аввало, корхона пул оқимларининг мазмунини
ва соф пул оқимини аниқлаш формуласини билиб олишимиз керак бўлади.
Корхона пул оқимлари асосан қуйидагилардан ташкил топади:
• операцион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 050-қатор);
• инвестицион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 100-
қатор);
• молиявий фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 180-қатор).
Буни қуйидагича 2-расм орқали тасвирлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |