72
қиймат намоѐн бўлишининг бир шакли эканлигини тушунмади. Чунки қиймат одамлар
ўртасидаги муносабат эканини, бу нарса товарлар муносабати замирига яширинганини
пайқамади. У қиймат миқдори ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат миқдори билан
белгиланади деб ҳисоблади. Рикардонинг катта хизмати шундан иборат бўлдики, у
товарлар қийматига бевосита уларни ҳосил қилиш учун сарфланган меҳнат
туфайли
вужудга келган қийматнигина эмас, шу билан бирга ишлаб чиқаришда банд бўлган
капиталнинг қийматини ҳам қўшди. Бироқ Смит каби Рикардо ҳам аниқ меҳнат билан
мавҳум меҳнатни бир-биридан ажратмади.
Тадқиқот усули
сифатида табиий тартиб концепцияси олинади ва мамлакат
бойлиги сифатида ишлаб чиқаришнинг физик хажмларини кўпайтириш деб ҳисобланади.
Бунинг учун эса эркин рақобат ва иқтисодий либерализмнинг бошқа принципларини
қўллаш даркордир. Масалан, мамлакатга эркин озиқ-овқат киритиш («нон қонунлари»га
қарши) даромад нормасини камайтирмай ва ер рентасини унча оширмаган ҳолда капитал
жамғаришни ўстиришга олиб келади деб ҳисоблайди.
А.Смит каби Д. Рикардо ҳам мантиқий абстракция усулини ҳам кенг қўллаган.
Д. Рикардонинг асарлари иқтисодиѐт фанининг предмети ва методини аниқлашда,
иқтисодий тадқиқот методологиясини амалий ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнади. Унинг
фикрича, жамиятнинг синфий тўзилиши унинг иқтисодий фаолиятида хал қилувчи
ўринни эгаллайди. Сиѐсий иқтисоднинг асосий вазифаси «ер маҳсулоти» (яъни
миллий
даромад ва миллий бойлик)ни уч асосий синф ўртасидаги тақсимоти қонунларини
аниқлашдан иборат. Бу тақсимот ишлаб чиқариш шароити ва манфаатларидан келиб
чиқиши керак эди ва бу Рикардонинг ютуғи эди, аммо унинг хатоси шуки, у тақсимот
усулини моддий неъматларни ишлаб чиқариш усули билан боғлиқ қилиб қўйган. У
мантиқий абстракция методидан фойдаланди, ижтимоий фанларда аниқ фанларнинг
усули, айниқса илмий дедукцияни кенг қўллади. У ўз концепцияси асосига қиймат
қонунини, яъни товарларнинг қийматини сарфланган меҳнат билан аниқлашни қуйди.
Фақат бир омил - «Меҳнат» қийматининг асосида ѐтади, деб ѐзади олим.
Бошка
иқтисодий категориялар шу қонунга қанчалик мос келиш-келмаслигини ўрганди. Рикардо
капитализмни жамиятни ташкил этишнинг яккаю-ягона табиий ва абадий шакли деб
ўйлаган.
Д. Рикардо томонидан оддий ва мураккаб меҳнатнинг таҳлили
Д. Рикардо қиймат қонунини ишлаб чиқишда Смитнинг хулосаларига, гарчи
уларни қисман рад этса-да, суянди ва уларни ривожлантирди. У товарнинг икки фактори:
истеъмол ва алмашув қийматларини янада аниқроқ ўрганди (масалан, нонни епиш ва
сотиш мумкин). Фойдалилик (истеъмол қиймати) алмашув қийматининг
зарурий шарти,
аммо унинг ўлчови бўла олмайди. Барча товарларнинг алмашув қиймати (баъзи холлар
бундан мустасно, масалан илгариги рассомларнинг картиналари, ноѐб вино) ва уларни
ишлаб чиқаришга кетган меҳнат сарфлари ва чиқимлари билан аниқланади.
Алмашув
қиймати ҳар доим нисбий бўлиб, бошқа товар ѐки пулнинг маълум миқдорида ўз аксини
топиши туфайли Рикардо абсолют қиймат ҳам бўлиши керак, деган масалани қўйди. Бу
қиймат субстанцияси меҳнатдаги меҳнат миқдоридир. Алмашув қиймати абсолют қиймат
рўѐбга чиқа оладиган зарурий ва ягона мумкин бўлган шаклдир. Лекин Рикардо бу ғояни
умрининг охирида тугалланмаган асарининг «
Do'stlaringiz bilan baham: