“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


 ИҚТИСОДИЙ ИСЛОХОТЛАРНИНГ МИЛЛИЙ МОДЕЛИ ВА ЯНГИ



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

3. ИҚТИСОДИЙ ИСЛОХОТЛАРНИНГ МИЛЛИЙ МОДЕЛИ ВА ЯНГИ
АСР СТРАТЕГИЯСИ 
Халқаро мезонлар ва демократик талабларга тўлиқ жавоб берадиган 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг III бўлими (Жамият ва шахс), 
XII бобида (Жамиятнинг иқтисодий негизлари) ги 53-моддасида: «Бозор 
муносабатларини 
ривожлантиришга 
қаратилган 
Ўзбекистон 
иқтисодиѐтининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. 
Давлат истеъмолчиларининг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий 
фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк 
шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳақиқий жиҳатдан баб-баравар 
муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари 
каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда 
тўтилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин» - 
деб белгиланган. Ушбу модда иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий 
кафолатларини баѐн этади ва барча иқтисодий ислоҳотлар тизимига асос 
бўлиб хизмат қилади. 
Албатта, конституциямизнинг ҳамда ҳалқимизнинг ўзига хос 
хусусиятлари 
ва 
илғор 
жаҳон 
тажрибаларини 
уйғунликда 
мужассамлаштирилган - дунѐда «ўзбек модели» деб эътироф этилган 
иқтисодий ислоҳотлар моделининг асосий муаллифи И.Каримов инсон-
ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун ҳизмат қилиш керак, деб 
таъкидлаган мезон муҳим ҳисобланади. 
Ислоҳотларнинг «ўзбек модели» нималарга асосланади деган саволга 
қуйидагича жавоб бериш мумкин:
бозор иқтисодиѐти ва демократия тамойилларига асосланадиган жамиятни 
барпо этиш; 
СССР парчалангандан кейинги Ўзбекистоннинг ҳақиқий ҳолати; 
халқнинг менталитети ва тарихий анъаналарга ислоҳотларни амалга 
оширишнинг у ѐки бу суръатларига аҳолининг тайѐрлик даражаси; 
«Шок терапияси» дан воз кечиш. 
Демак, ислоҳотлардан асосий мақсад - юртимизнинг янада 
ривожланиши, халқимизнинг фаровонлиги, жаҳон ҳамжамиятидан ўзимизга 
муносиб ўрин эгаллашдан иборат. ХХI аср бошида Ўзбекистон 
тараққиѐтининг И.Каримов томонида ишлаб чиқилган стратегиясида 
қуйидаги муҳим устувор йўналишлар мавжуд. Булар: 
Иқтисодиѐтнинг изчил ўсиши ва самарадорлигини ошириш, демократик 
бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш асосида халқ турмуш даражасининг 


181 
барқарор ва ўзлуксиз яхшиланиб боришини таъминлаш ҳамда аҳолини кучли 
ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тўтилган. Бунда беш 
йил давомида иш ҳақининг энг кам миқдорини 3,5 баровар ошириш ва аҳоли 
жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадини 1,8-2,0 баровар кўпайтириш 
керак бўлади. 
Сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐтни, давлат ва жамият қурилишини 
эркинлаштириш, аҳолининг сиѐсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда 
манфаатдор ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган 
кучли механизмни шакллантириш зарур. Хусусан, иқтисодий соҳани янада 
эркинлаштириш мақсадида давлат бошқарув ролини чегаралаш, хусусий 
мулк миқѐсларини кенгайтириш, мулкдорларнинг мавқеи ва ҳуқуқларини 
мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнес ривожланишига ҳар томонлама кўмак 
бериш ҳамда бозор инфратўзилмасини кенг ривожлантириш лозим. 
Шахсий манфаатларни мамлакат, халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда 
кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш асосида 
жамият маънавиятини юксалтириш лозим. 
Ҳар қандай муаммоларни амалий ечишга қодир бўлган қадрлар салоҳиятини 
тайѐрлашга эришиш керак. Чунки мамлакатнинг буюк келажаги бугунги 
замонавий фикр юритадиган, ўз халқи ва Ватани манфаати ғоялари адолатли 
авлод келишига боғлиқ. 
Иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш мақсадлари 
қуйидагиларда ифодаланади: 
иқтисодиѐтнинг хомашѐвий бир томонлама ривожланишига чек қўйиш; 
истеъмолга тайѐр тугалланган ишлаб чиқаришга ўтиш; 
импортга қарамликни чеклаш; 
экспорт салоҳиятини ошириш; 
истиқболли соҳаларга устуворлик бериш, барқарор ўсиш; 
меҳнат ресурсларининг оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
миллий бозорни ички ишлаб чиқариш ҳисобига тўлдириш ва аҳоли 
талабларини тўлароқ қондириш.
Жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, 
сарҳадларимизнинг даҳлсизлигини, мамлакатимиз ҳудудий яҳлитлигини 
таъминлашдан иборат. 
Ушбу 
йўналишларда 
белгиланган 
вазифалар 
мамлакатимиз 
салоҳиятининг қисқа муддатларда юқори даражада ривожланишини 
таъминлашга имкон берди. Шунинг учун ҳам 2005-2010 йилларда иқтисодий 
салоҳиятда эришилиши кўзда тўтилган таркибий ўзгаришлар жумласига 
қуйидагилар киради: 
қишлоқ хўжалигини янги техника билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва 
унга 
боғлиқ 
бўлган 
соҳаларнинг 
иқтисодий 
муносабатларини 
такомиллаштириш; 
иқтисодиѐтнинг юқори самарали, экспортга йўналтирилган тўзилмасини 
шаклллантириш; 
иқтисодиѐтнинг таянч тармоқларини техника билан қайта жиҳозлаш ва янада 
ривожлантириш; 


182 
енгил ва қайта ишлаш саноати корхоналарини техника билан қайта 
жиҳозлаш ва замонавийлаштириш; 
юқори технология ва илм талаб ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш; 
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги ислоҳотларнинг яқин 
муддатдаги йўналишлари қуйидагиларга қаратилишни кўзда тутади: 
бюджетли тартибга солиш даражасини босқичма-босқич камайтириш ҳамда, 
бюджет маблағлари ишлатилиши самарадорлигини ошириш. Бунда ЯИМ 
нинг бюджет орқали қайта тақсимланишини 40-42%дан 25-28%га тушириш, 
бу билан товар ишлаб чиқарувчиларга солиқ тўловлари камайишига 
эришади, ижтимоий талаб ортади. 
истеъмолга кетадиган даромад эмас, кўчмас мулк, зеби-зийнат ва 
қимматбаҳо товар ва хизматлар солиққа тортилиши лозим, фойдаланадиган 
ресурслар (ер, сув, кўчмас мулк) га солиқ оширишгани ҳолда, бирламчи 
тармоқлар, бошланғич технологик циклдаги солиқларни камайтириш; 
иқтисодиѐтнинг реал секторидаги молиявий вазиятни соғламлаштириш учун 
давлатнинг антимонопол ва нарх тартиблаштириш фаолиятини ошириш, 
тўловлар бўйича инқирозларни юмшатиш, баҳо диспаритетига барҳам 
бериш; 
рақобатда афзалликка эга бўлган қайта ишлаш саноати корхоналарининг 
иқтисодий ўсиш устунворликларини аниқлаш орқали мамлакат экспорт 
самарадорлигини ошириш; 
миллий валюта алмашув курси барқарорлигига эришиш. 
Мамлакатнинг Ўрта муддатли истиқболида (2000-2005 йиллар) 
саноатнинг қўшимча ўсиш суръатлари йилига 8-9%ни қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари иши ўсиш суръати 7-8%ни, ҳизмат кўрсатиш соҳасида 7-
9%ни ташкил чилиши кўтилмоқда. Бинобарин, енгил саноат озиқ-овқат, 
кимѐ саноати, текстил ва қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқаришнинг 
жадал суръатлар билан ривожланиши муҳим ўрин тўтади. Янги аср 
статегиясида ЯИМнинг 4-5% ўсишнинг таъминловчи импорт ўрнини 
таъминловчи ривожланиш ўринга иқтисодиѐтнинг экспортга йўналтирилган 
тузилмасини шакиллантиришга эътиборни кучайтириш керак бўлади.
 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish