“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Меҳнат бойликнинг отаси ва ниҳоятда фаол принципидир, ер эса унинг 
онасидир
» деган фикр ҳам В.Петтига тегишлидир. Бу ғоянинг шуниси тўғрики, меҳнат 
бойликнинг яккаю-ягона манбаи эмас, чунки гап моддий бойлик, истеъмол қийматлари 
ҳосил қилиш устида борганда фақат меҳнат эмас, балки табиат ҳам иштирок этади, аммо 
тўғри қоида товарнинг қийматига ҳам хато равишда ноўрин қўлланилади. Шундай қилиб, 
В.Петти ўзининг қийматнинг меҳнат назариясига қарама-қарши улароқ, қиймат манбаи 


46 
сифатида меҳнат билан бирга табиатни ҳам қабул қилишни талаб этади. Бунинг сабаби 
шуки, у истеъмол қиймати манбаи сифатида ҳам, қиймат манбаи сифатида ҳам бир хил 
гавдаланган. 
Қиймат назарияси билан даромадлар, иш ҳақи ва рента тўғрисидаги назариялар 
бевосита бир-бирига боғлиқ. В.Петти бошқа (Д.Рикардо, Т.Мальтус) классик мактаб 
вакиллари каби, иш кучини эмас, балки меҳнатни товар деб ҳисоблади (аслида иш кучи 
ҳам товардир). 
В.Петти меҳнатни таҳлил этишга киришади. Ҳар бир конкрет меҳнат аниқ нарсани 
(бахт-саодатни), истеъмол қийматини яратади. Қиймат икки қисмдан иборат: 1) истеъмол 
қиймати, 2) алмашув қиймати - маҳсулот алмашса ѐки сотилса юзага чиқади. Масалан, 
деҳқон меҳнатида шундай умумийлик борки, унга кўра барча меҳнатларни бир-бири 
билан солиштириш (чоғиштириш) мумкин, нарсалар (бахт-саодат) - товарларни алмашув 
қиймати билан, иш вақтини сарфлаш, умуман ишчиларнинг унумли энергия сарфлаши 
билан аниқлаш мумкин. Бундан абстракт меҳнат тушунчаси келиб чиқади ва буни 
биринчилардан бўлиб В.Петти тушуна бошлади. У меҳнатнинг табиий баҳосини иш ҳақи 
деб билади ва унинг миқдорини аниқлашни ўзининг вазифаси қилиб қўяди. Ўша даврда 
Англияда иш ҳақи қонун билан тартибга солинган, унинг энг юқори поғонаси 
ишчиларнинг ҳаѐти учун зарур бўлган 
жисмоний минимум маблағлардан
иборат эди 
(соғлом одамнинг кунлик ўртача овқати). Петти ҳар бир ишчи «
яшаш, меҳнат қилиш ва 
кўпайиш учун
» керакли нарсани олса бас, деган хулосага келади. Бу ҳолатни В.Петти 
назарий жиҳатдан исботламоқчи бўлди. У ўйладики, агар ишчиларга кўрсатилган 
минимумдан, масалан, икки ҳисса кўп ҳақ тўланса, улар икки марта камроқ ишлайдилар. 
Тирикчилик учун зарур маблағлар назарияси хато бўлиб, аввало ишчи кучи 
қийматига кирувчи тарихий ва аҳлоқий элементларни ўз ичига олади. Шу билан бирга бу 
назариянинг ижобий томони ҳам мавжуд бўлиб, ишчилар ўзлари яратган қийматнинг 
фақат бир қисмини (тирикчилик учун керакли минимум маблағни) олаѐтгани маълум 
бўлиб қолди. Меҳнат туфайли юзага келган қийматнинг бошқа қисми эса қўшимча 
меҳнат натижаси сифатида намоѐн бўлади, бу қўшимча қиймат унингча рентадир. 
У ишлаб чиқармайдиган аҳолига - диндорлар, адвокат, амалдорларга салбий 
муносабатда бўлди, худди шунингдек у сотувчилар сонини ҳам кескин камайтириш 
тарафдори эди. Тадбиркорлар ва ер эгаларининг даромадларини белгилаш учун умумий 
бўлган «рента» тушунчаси киритилади. 
В.Петти 
рента назариясини
ишлаб чиқди (сиз ҳам рентани бир эсланг). Унинг 
фикрича, рента маҳсулот (натура) кўринишида иш ҳақи ва уруғликни ажратгандан кейин 
қоладиган маҳсулот миқдорига тенг бўлиши керак. Демак, бу ҳолда рента қўшимча 
маҳсулотга тенг. Пул ҳолидаги рента қўшимча маҳсулотнинг кумуш миқдорига тенг 
қийматидир. 
В.Петтида фойда тушунчаси алоҳида категория шаклида йўқ, рента барча қўшимча 
қийматга тенг миқдор деб баҳоланади. Шу сабабли рента тўғрисидаги назарияда амалда 
қўшимча қиймат ҳақида гап боради. Қийматни меҳнат сарфлари сифатида қараб, В.Петти 
бирин-кетин рента (қўшимча қиймат)ни қўшимча меҳнат натижаси эканлигини 
аниқлайди. Буни фермернинг фойдаси сифатида ҳам қарайди. 
Иш ҳақи ва рентани меҳнат асосида юзага келган қийматнинг бир бўлаги сифатида 
таҳлил этиб, Петти муҳим хулоса чиқарадики, унга кўра иш ҳақи ва рента бир-бирига 
қарши. Масалан, дейди у, бир бушель (36.4 кг) буғдой 60 пенсдан сотилади, ундан 20 
пенси ер рентасига, 40 пенси ер эгасининг иш ҳақи сифатида берилса ва иш ҳақи 1/8 га 
ѐки кунига 8 дан 9 пенсга кўтарилса, ер эгасининг 1 бушель буғдойдаги ҳиссаси 40 дан 45 
га кўтарилади, ер рентаси эса 20 дан 15 пенсга (яъни 5 пенсга) камаяди. 
В.Петти рентанинг келиб чиқиши тўғрисида ҳам муҳим ва қизиқарли фикрларни 
беради (умуман, рента 
абсолют
ва 
дифференциал
бўлади). Дифференциал рентанинг 
келиб чиқишини у ернинг камлиги ва ер участкаларининг турлича жойлашганлиги билан 
тушунтиради (биринчи сабаб, яъни бозорга узоқ-яқинлиги, табий унимдорлиги масофа, 


47 
транспорт сарфлари). У рентанинг иккинчи сабабини ҳам аниқлаб, ер табиий 
унумдорлигининг турлича эканлигини кўрсатган (ўзбек халқида ҳам «
Ердан ернинг 
фарқи бор, етмиш икки хил нархи бор
», деган яхши мақол бор). Олимларнинг фикрича, 
В.Петти дифференциал рентани Адам Смитдан ҳам яхши баѐн этган. 
Абсолют рента ҳақида гап борганда шуни айтиш керакки, бу рента ерга хусусий 
мулкчилик бўлганда намоѐн бўлади. В.Петти ер баҳоси масаласини жуда қизиқ ва ноѐб 
равишда ҳал этишга ўринган. Унинг фикрича, ерни сотиб олувчи ҳар йили рента олиш 
хуқуқини кулга киритган шахсдир. Шу сабабли ернинг баҳоси бир йиллик рентани 
маълум бир сонга кўпайтириш орқали аниқланади. Ҳамма масала шунда бўлиб, уни 
танлаш талаб этилади. Хўш, у нима бўлиши мумкин? 
В.Петти бу саволга жавобан шундай дейди: ер сотиб олувчи ўзи ва ўзига яқин 
авлод-аждодларининг манфаатларини эътиборга олиб иш юритади. Унингча, одатда уч 
авлод вакиллари бир вақтда ҳамкорликда яшайдилар: бува (50 ѐш), уғил (28 ѐш) ва набира 
(7 ѐш). У шу уч авлоднинг ҳамкорлик даврида яшаган йиллар рентаси йиғиндисини ер 
баҳоси деб қабул қилади. У Англия учун бундай сон 21 йилга тенг эканлигини аниқлайди. 
Демак, ернинг баҳоси шунча бир йиллик ренталар йиғиндисига тенг, деган хулоса 
чиқарилади. 
В.Петти ерни сотиб олувчи учун ер йиллик даромад манбаи эканлигини тушунган. 
Шунга мувофиқ у ернинг баҳоси шундай суммага тенг бўлиши керакки, бу сумма ҳар 
йили олинадиган рента ҳуқуқини берадиган бўлиши керак, деб тўғри ҳисоблаган. Амалда 
ернинг баҳосини капиталлашган рентадек ҳисоблаш орқали В.Петти масаланинг 
моҳиятини тўла ва тўғри тушунган. 
Аммо 
ернинг баҳоси
масаласи ҳали тўла ҳал этилмади, чунки ернинг баҳоси икки 
омилга боғлиқ: 1) ер рентасининг миқдори, 2) процент (фоиз) даражаси. В.Петти эса 
юқорида қайд этилганидек, ссуда процентини ер баҳосидан чиқарган. Бу қийин аҳволдан 
чиқиш учун у ер баҳоси рентанинг 21 га кўпайтирилганига тенг деб ҳисоблаган (уч авлод 
- бува, ота ва невара биргаликда 21 йил яшайдилар ва ердан бирга фойдаланадилар, деган 
хулоса). Ернинг асл баҳоси масаласини бошқа олимлар тўғри хал этдилар. 
В.Петтининг «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish