Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
1 - Мавзу. Иқтисодий психология фан сифатида: унинг тарихи ва истиқболи
Иқтисодий психология соҳасининг юзага келиши, иқтисодий ва психологик қонуниятларнинг шаклланишида ғарб олимларининг қўшган улуши. Иқтисодий назарияларга психологик ёндошувнинг вужудга келиши. Иқтисодий психологиянинг таркибий қисмларга ажратилиши. Иқтисодий психологиянинг ўзига хос илмий ва амалий предмети. Иқтисодий психологиянинг таърифи. Иқтисодий психология предметидаги асосий категориялар – иқтисодий онг, иқтисодий тафаккур ва иқтисодий хулқ.. Иқтисодий психологиянинг ўрганиши мумкин бўлган масалалари. Иқтисодий хулқ психогигиенаси ва психопрофилактикасининг долзарб муаммолари.
2 - Мавзу. Иқтисодий муносабатлар психологияси
Иқтисодий психологияда инсоний ва шахслараро муносабатлар психологияси. Инсоний муносабатларга турлича ёндашувлар: интеракционизм, когнитивизм, бихевиоризм, фрейдизм. Шахслараро таъсирнинг турлича иқтисодий вазиятларда намоён бўлиши: самарали таъсир йўллари. “Иқтисодий одам” феномени ва унинг жамиятдаги ижтимоий муносабатлардаги ўрни. Иқтисодий одам хулқини бошқариш механизмлари: ижтимоий нормалар, санкциялар, роллар ва иқтисодий ва манфаатдорлик психологияси.
3 - Мавзу. Истеъмол психологияси
Истеъмол ва истеъмолчи тушунчаларининг психологик маъноси. Истеъмолчи хулқ-атворининг психологик ва ижтимоий тавсифи. Истеъмолчи – шахс сифатида. Манфаатдорлик ва манфаатлар психологияси. Замонавий истеъмолчи хулқ-атворини ўрганишда қўлланиладиган иқтисодий психологиянинг усуллари. Психодиагностик усуллар ёрдамида истеъмолчи мотивациясини ўрганиш йўллари. Психологик жараёнлар: ресурслар ёки ахборотни қайта ишлаш.
4 - Мавзу. Тадбиркорлик психологияси ва тадбиркорлик мотивацияси
Тадбиркорлик - ижтимоий-иқтисодий ва психологик феномен сифатида. Тадбиркорликка берилган илмий ва оммабоп адабиётлардаги таърифлар.
Тадбиркорлик фаолияти ва унинг ижтимоий-психологик кўринишларининг маҳаллий шароитда ўрганилиши. Тадбиркорлик ва уни бошқариш муаммоларини ҳал қилишда David McCelland ва J.Atkinsonларнинг мотивация назарияси. Тадбиркорда таваккалчилик даражаси ҳамда мағлубиятдан қочиш установкасининг шаклланиш масаласининг Edvar Trond томонидан қилинган таҳлил. Меҳнат мотивацияси ҳақидаги F.Taylor назариясининг мазмуни. Elton Mayoнинг “Шахслараро муносабатлар” концепцияси. Abraham Маslоwнинг машҳур эҳтиёжлар иерархияси. Замонавий тадбиркор шахси профессиограммаси. Тадбиркорлик фаолиятидаги пул мотивацияси ва унинг психологияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |