1
|
ТАШКИЛОТ ЁКИ КОРХОНА ХАҚИДА МАЬЛУМОТ
|
6-8
|
2
|
МЕЪМОРИЙ-ҚУРИЛИШ БЎЛИМИ
|
9-17
|
3
|
Ўзбекистон Республикаси Приздентининг қурилиш сохаси бўйича фармонлари
|
18-19
|
|
Хулоса
|
20-22
|
|
АДАБИЁТЛАР
|
23
|
|
ИЛОВА
|
24-27
|
КИРИШ
XX асрнинг дастлабки 10 йиллиги ичида жаҳонда бетон технологиясини такомиллаш-тириш соҳасида юқори ютуқларга эришилди. Шу жиҳатдан кўп компонентли юқори сифатли бетонларнинг таркибини такомиллаштириш, юқори маркали цементларни қўллаш орқали уларнинг физик-механик, эксплатацион хоссаларини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Жаҳонда кўп компонентли юқори эксплуатацион хоссаларга эга бўлган бетонларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада, жумладан юқори сифатли бетон тайёрлашда уларнинг таркибига юқори (500 ва ундан юқори) маркали цементлар, гипер пластификатор, актив микротўлдиргич кукунларни қўллаган ҳолда цементли системаларнинг структурасини такомиллаштириш, турли табиатли минерал микротўлдиргичларни клинкер ёки цемент билан қўшиб майдалаш технологияси орқали цементнинг гранулометрик таркибини оптималлашти -риш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Республикамиз мустақилликка эришганидан буён мамлакатимизда жадал суръатлар билан ривожланаётган қурилиш соҳасида цементли бетонларнинг хоссаларини, уларнинг таркибига турли кимёвий қўшимчалар ва минерал микротўлдиргичларни киритиш орқали уларнинг сифатини ошириш, шу билан бирга бетон ва темирбетон конструкцияларнинг таннархини арзонлаштириш, барпо қилинаётган бино ва иншоотларнинг ишончлилигини ошириш масалаларида сезиларли натижаларга эришилди.Шу билан бир қаторда қурилаёт бино ва иншоотларнинг бетон конструкцияларининг сифат кўрсаткичлари, уларнинг зилзилабардолилиги,мустаҳкамлиги, юқори параметрларини ҳисобга олган ҳолда геометрик ўлчамларини кичиклаштириш ва оғирлигини камайтиришга йўналтирилган
тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш зарур. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жумладан «...миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ... иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришда энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан қурилиш соҳасига энергия ва ресурсларни тежаш имкониятларини берувчи кўп компонентли юқори сифатли бетонларнинг таркибини оптимал
лойиҳалашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш, бетон эксплуатация таркиби ва мустаҳкамлигини олдиндан башорат қилиш ва минерал тўлдиргичлар актив сиртларини ҳисобга олган ҳолда гидратация муҳитида физик-кимёвий ўзаро таъсирларни бошқаришга йўналтирилган тадқиқотлар муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
ТАШКИЛОТ ХАКИДА МАЪЛУМОТ
Do'stlaringiz bilan baham: |