Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
71
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 2 қисм
Доривор валериана ёки Асарун илдизи (Валериана, корень) – 1 қисм
Қалампир ялпиз барглари (Мята перечная, листья) – 2 қисм
Кийикўти ёки Тоғжамбил гиёҳи (Чабрец, трава) – 1 қисм
Бу гиёҳлардан чой бальзами тайёрланади. Бунинг учун гиёҳлар
яхшилаб
майдаланади ва унинг 1 ош қошиғи 250 грамм қора чойга аралаштирилади.
Уни худди оддий чойга ўхшаб дамлаб ичилади.
Грипп ва ўткир респиратор касалликларни профилактика қилиш
учун
қуйидаги гиёҳлар аралашмаси ишлатилади:
Ялпиз (Мята) – 5 грамм
Бўйимодарон гиёхи (Тысячелистник) - 5 грамм
Эвкалипт – 5 грамм
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 5 грамм
Бу гиёҳлар аралашмасининг 10 граммига 200 мл совуқ сув қуйиб, 5-7
дақиқа қайнитилади. Қайнатмани асал билан иссиқ холда 50 мл дан кунига
2-3 маҳал ичилади.
Ўткир вирусли респиратор инфекцияларда қуйидаги
шифобахш
гиёҳларнинг фойдаси тегади:
Малина барглари (Малина обыкновенная, листья) – 2 қисм
Кўка ёки Оққалдирмоқ барглари (Мать-и-мачеха, листья) - 3 қисм
Тирноқгул гуллари (Ноготки лекарственные, цветки) – 3 қисм
Наврўзгулнинг барглари ва илдизлари тенг миқдорда (Первоцвет,
листья и корневище с корнями (поровну)) – 2 қисм
Зуптурум гиёҳи барглари (Подорожник большой, листья) – 4 қисм
Тугмачагулнинг барглари ва гуллари (Просвирник или низкий, листья и
цветки) – 3 қисм
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 5 қисм
Карагана гиёхи (Карагана гривастая, трава) – 2 қисм
Чучукмия илдизлари (Солодка уралская, корневище) – 1 қисм
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
72
Қарағай куртаклари (Сосна обыкновенная, почки) – 2 қисм
Схизонетепа гиёхи (Схизонепета многонадрезанная, трава) – 2 қисм
Тоғжамбил ёки Какликўт гиёҳи (Тимьян пользучий, трава) – 1 қисм
Зира (Тмин обыкновенный, плоды) – 2 қисм
Иттиканак гиёхи (Череда трехраздельная, трава) – 3 қисм
Ушбу гиёҳлар майдаланиб яхшилаб арлаштирилганидан сўнг, унинг 4 ош
қошиғини термосда 5 стакан қайноқ
сувга солиб, 3-4 соат дамланади ва
фильтрланади (
докадан ўтказилади). Сўнгра тайёр дамламани овқат егандан
2 соат кейин бир стакандан кунига 4 маҳал ичилади. Бу
интенсив даволаш
сеанси 3-5 кун давом этганидан сўнг, тўла тузалиб кетилгунича гиёҳлар
аралашмасининг 1 ош қошиғини 2 стакан қайноқ сувга солиб, кунига 3-4
маҳал ярим стакандан ичилади.
Do'stlaringiz bilan baham: