 Гиёҳларнинг халқ табобатида қўлланилиши


Жигар ва ўт қопи касалланганида алоэдан фойдаланиш



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/73
Sana21.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#62453
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73
Bog'liq
Dorivor oʻsimlik

Жигар ва ўт қопи касалланганида алоэдан фойдаланиш 
Аччиқ-балзамли восита сифатида алоэ айниқса қорин пасти ва таз 
доирасида қон айланишини фаоллаштиради. У овқат ҳазм қилишни 
тезлаштиради ва яхшилайди, пастки каналларга қон келишини яхшилаб, 
уларнинг ишини жонлантиради. Алоэнинг ични юмшатувчи таъсири йўғон 
ичак билан боғлиқ. У жигар фаолиятига ва ўт қопи ишига ижобий таъсир 
қилади. Қадимги даврларга сабур ўт қопи ишига яхши таъсир қилувчи 
универсал восита ҳисобланган. Шунинг учун ҳам сабур виносини ўт 
хайдовчи восита сифатида истеъмол қилинган. Хозирги замонда ҳам бундай 
мақсадлар учун алоэдан тайёрланган дамламалар ва қайнатмалардан 
фойдаланилади. Аммо ўт қопи ва буйраклардаги тошларни тушириш учун 
бундай таркиблардан фойдаланилганида шифокор билан маслаҳатлашган 
холда ва унинг назорати остида дамлама ва қайнатмаларни қабул қилиш 
керак, акс холда каттароқ тошларнинг ўт қопидан тушиши жуда ёмон 
оқибатларга ва оғриқларга олиб келиши мумкин. 
Ўт қопида тош бўлганида алоэдан фойдаланиш усуллари 


Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun 
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa 
41 
Таркиб-1: 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ далачой (зверобой), 1 чой 
қошиқ шувоқ ўти (полына горькая), 2 ош қошиқ сачратқи ўсимлиги илдизи 
(корень цикория) аралаштирилади ва устидан қайнаган сув қуйилиб, яхшилаб 
ўралади ва 20-30 минут дамланади. Сўнгра уни докадан ўтказилиб, таъмига 
кўра шакар ёки асал қўшилади. Бу дорини албатта иссиқ холида овқатдан 
олдин кунига 3 маҳал 0,5 стакандан қабул қилинади.
Таркиб-2: 1 ош қошиқ алоэ, 1 чой қошиқ ўлмасўт (бўзноч, бессмертник 
песчаный) гули ва 1 чой қошиқ далачой (зверобой) аралашмаси устига бироз 
иссиқ сув қуйилади ва ўралиб, 7-8 соат дамланади. Кейин сув қайнагунча 
иситилади ва сўнгра совутилиб, докадан ўтказилади. Бу дорини таъбга кўра 
асал ёки шакар қўшилиб 0,5 стакандан худди чойга ўҳшатиб ичилади. 
Биринчи ҳафта кунига 6-7 мартадан, иккинчи ҳафтада эса кунига 3 мартадан 
ичилади. Бу даволаш сеансини қабул қилганда диетага қатъий риоя қилиш 
лозим: аччиқ, тузли ва ёғли овқатлар емаслик зарур.
Таркиб-3: 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ ўлмасўт (бўзноч, бессмертник 
песчаный), 1 ош қошиқ ялпиз (мята перечной), 1 ош қошиқ шувоқ ўти 
(полына горькая) ва 2 чой қошиқ зарчава (чистотель большой) яхшилаб 
майдаланиб, устига сув қуйилади ва паст оловда милтиллатиб 20 дақиқа 
қайнатилади. Сўнгра қайнатма совутилиб, докадан ўтказилади ва кунига 3 
маҳалдан овқатдан 30 дақиқа олдин ¼ стакандан ичилади.
Таркиб-4: 1 ош қошиқ алоэ, 2 чой қошиқ ялпиз (мята перечной), 3 чой 
қошиқ шувоқ ўти (полына горькая), 3 чой қошиқ бўйимодарон 
(тысячелетник) ўсимлиги ва 3 чой қошиқ зарчава (чистотель большой
аралаштирилиб, устига қайнаган сув қуйилади ва ўралиб, 2 соат қоронғи ва 
салқин жойда сақланади. Сўнгра докадан ўтказилиб, ўт қопида тош 
йиғилганида, холециститда ва панкератитда эрталаб ва кечқурун 1 стакандан 
ичилади.

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish