Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
20
қуйилади. Бунда 1,5 кГ аралашмага 0,5 кГ асал ва 200 мл қайнаган сув керак
бўлади. Бир суткадан сўнг, сув ваннасида 8 соат иситиб, яна 2
сутка
сақланади ва соки бошқа идишга қуйиб олинади. Ушбу жуда хидли ва мазали
ичимликни 14 ёшгача бўлган болаларга овқатдан олдин 1 чой қошиқдан
кунига 5 маҳал ичирилади. Катталарга эса овқатдан олдин 1 ош қошиқдан
кунига 5 маҳал ичирилади. Уни 12 кун ичгандан сўнг, 10 кун дам олиб,
даволаш сеанси яна қайтарилади.
Лейкоз ва бошқа онкологик касалликларда
Лейкемияда овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан
алоэ сиропи ёки маржон дарахти ёки ўти меваларининг
(Бузина
травянистая, плоды) сиропини ичиш тавсия этилади. Уларнинг тайёрланиш
тартиби қуйида келтирилади.
Алоэдан сироп тайёрлаш
Уч ёшдан кам бўлмаган ҳамда 1 ҳафта давомида суғорилмаган алоэ
барглари
кесиб олиниб, 10-12 кун қоронғи ва салқин жойда 6-8 даража
хароратда сақланади. Сўнгра
уларни майдалаб, шарбати сиқиб олинади.
Кейин бу алоэ шарбатининг 300 граммини қуйидаги гиёҳлар билан
аралаштирилади:
Оқ қайин барглари (Береза, листья) – 15 грамм
Ой болдирғон (Дягиль) – 10 грамм
Маймунжон (Ежевика) – 15 грамм
Ертут ёки ўрмон қулупнайи (Земляника лесная) – 15 грамм
Тирноқгул гуллари (Календула, цветки) – 20 грамм
Себарга (Клевер луговой) – 15 грамм
Газандаўт ёки Қичиқўт (Крапива двудомная) – 15 грамм
Малина – 15 грамм
Медуница, гуллари, барглари ва новдалари билан – 15 грамм
Қоқиўт ёки Момоқаймоқ (Одуванчик) – 10 грамм
Чакамуғ (Подмаренник настоящий) – 15 грамм
Ёпишқоқ чакамуғ (Подмаренник цепкий) – 15 грамм
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
21
Сариқ ҳалила (Репешок аптечный) – 15 грамм
Қизилтасма ёки Бўзноч (Спорыш) – 15 грамм
Таволга гиёхи (Таволга вззолистная) – 20 грамм
Арчагул (Толокняк) – 15 грамм
Бўйимодарон (Тысячелистник) – 15 грамм
Кийикўти (Чабрец) – 15 грамм
Чойўт (Зверобой продырявленный) – 15 грамм
Игир ўсимлиги (Аир) – 10 грамм
Кичик бўригул (Барвинок, малый) – 15 грамм
Бу гиёҳлар аралашмасига юқорида тайёрланган алоэ шарбати, 3 литр тоза
табиий қизил вино ва 2,5 кГ тоза асал солиниб, яхшилаб аралаштирилади ва
сув ваннасида 1 соат паст оловда вақти-вақти билан ёғоч чўп билан
аралаштириб, милтиллатиб қайнатилади. Кейин усти яхшилаб ёпиладиган
идишга солиб, 3 кун дамлаб қўйилади. Филтрлангандан сўнг, уни ишлатиш
мумкин бўлади – яъни, лейкемия касаллигида бу сиропни овқатдан 30 дақиқа
олдин кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади. Ушбу алоэ сиропи қоронғи ва
салқин жойда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: