Бош оғриқлари ва бош айланишида
Бош оғриғи ва бош айланишига асосий сабаб - турли хил касалликлар
ёки ҳаддан ташқари жисмоний ва ақлий зўриқишлар бўлиши мумкин. Бунда
женьшен препаратлари билан даволаниш бош оғриши ёки бош айланиши
сабаблари нимадан эканлиги билан аниқланади ва беморга ташҳис
қўйилганидан сўнггина амалга оширилиши мумкин. Агарда бош оғришининг
сабаби бўйин остеохондрози бўлса, оғриқни қолдириш учун иссиқ женьшен
пастаси билан компресс қилиш ёки 1 ош қошиқ женьшенли чой ичиш керак.
Агарда бош оғриши ёки бош айланиши сабаблари жисмоний зўриқиш, асаб
бузилиш ёки қандайдир ташқи факторлар таъсирида келиб чиққан бўлса, у
холда женьшен дамламасини кунига 2 маҳал 25 томчидан қабул қилинади.
Даволаш сеанси бир ой бўлиб, зарур бўлган тақдирда 14 кунлик танаффусдан
сўнг яна қайтарилади. Бош оғриғи ва бош айланишини профилактика қилиш
учун женьшен экстракти ёки «Хитой рецепти» ни овқатдан 20-30 дақиқа
олдин кунига 2 маҳал 1/3 чой қошиқдан бир ой давомида қабул қилинади.
Бош қаттиқ оғриганида чекка ва пешонани женьшен қайнатмаси билан артиш
тавсия қилинади.
Склерозга қарши доривор гиёҳлар тўплами
Дўлана (Боярышник, плоды) – 1 қисм
Оддий брусника барглари (Брусника, лист) – 0,5 части
Қизил маржон дарахти ёки ўти барглари (Бузина красная, лист) – 1
қисм
Доривор валериана ёки асарун илдизи (Валериана, корень) – 1 қисм
Тоғжамбил гиёхи (Душица обыкновенная, трава) – 1 қисм
Тиллабош гиёҳи (Золототысячник, трава) – 0,5 части
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
61
Тирноқгул гуллари (Календула, цветки) – 0,5 части
Оддий бодрезак ёки чингиз мевалари (Калина, плоды) – 1 қисм
Тоғарча мевалари (Можжевельник, ягоды) – 0,5 қисм
Қалампир ялпиз (Мята перечная, трава) – 1 қисм
Дастарбош гуллари (Пижма, цветки) – 1 қисм
Арслонқулоқ гиёҳи (Пустырник, трава) – 1 қисм
Мойчечак гуллари (Ромашка, цветы) – 1 қисм
Чучукмия илдизи (Солодка, корень) – 0,5 қисм
Қарағай куртаклари (Сосна, почки) – 0,5 части
Кийикўти (Чабрец, трава) – 1 қисм
Иттиканак гиёхи (Череда, трава) – 0,5 қисм
Оддий черника барглари (Черника, листья) – 1 қисм
Зарчава ёки катта қончўп гиёхи (Чистотель, трава) – 1 қисм
Марварак гиёҳи барглари (Шальфей, лист) – 0,5 части
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 1 қисм
Ботқоқ ледуми гиёхи ( Багульник, трава) – 1 қисм
Наъматак мевалари (Шиповник, плоды) – 1 қисм
Барча гиёҳлар яхшилаб майдаланиб аралаштирилади ва унинг 3 ош
қошиғига 800 грамм қайноқ сув қуйилади. Тайёр дамламани кун давомида оз-
оздан ичинг. Бу озишга ҳам ёрдам беради ва организмни фаоллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |