Илмий ишнинг долзарблиги Ўзбекистонда кенг тарқалган доривор ҳисобланган мойчечак
гули,тирноқгулва эман пўстлоғи микробларга қарши, оғиз бўшлиғидаги турли
касалликларга, яллиғланиш, аллергик таъсирни йўқотиш мақсадида халқ табобатида кенг
қўлланлади Мойчечак гули. тирноқгулва эман пустлоҒи ўз таркибларида флавоноидлардан,
рутин, кверциметрин, кумаринлардан умбеллиферрон ва герниарин,ошловчи моддалар, эфир
мойларидан хамазулен, алкалоидлар,тритерпен спиртлари, холин, фитосетрин, аскорбин
кислотаси, каротин ва шиллиқ моддалар каби биологик фаол моддалар тутганлиги сабабли
тиббиётда дезинфекцияловчи, яллиғланишга қарши, стоматит, пародонтит ва томоқ
касалликларига қарши кенг қўлланилиб келинади.
Ишнинг
мақсади:Мойчечакгули,тирноқгулва эманпўстлоғи (ромашка аптечная,
календулаи корадуба) экстрактлари тутган дори воситалари ва уларнинг дори шаклларини
олиш, ҳамда ушбу тадқиқотлар нитажаларини доришунослик амалиётига тадбиқ этиш.
Тадқиқот услублари ва материаллари Мойчечак гули,тирноқ гули ва эман пустлоги
таркибидаги биофаол моддаларни эритмага тўла ўтказиш мақсадида экстрагент сифатида сув
ва 96 %ли этил спирти (1:1нисбатда ) олинди.Бунинг учун ўсимлик йиғмаси майдаланиб, 1
мм лик элакдан ўтказилди. Майдаланган ўсимлик кукунидан 10 г олиниб, 100 мл экстрагент
солинди ва сув ҳамомида 30 - 45 дақиқага ушлаб турилди, сўнгра экстракция тўла бориши
учун бир суткага сақлаб қўйилди. Асосий моддаларнинг тўла ажралиб чиқиши учун
экстракция жараёни 5 марта такрорланди, фильтратлар бирлаштирилиб умумий ҳажм курук
холатга келгунича сув ҳаммомида буғлатилди. Гель олиш учун 7гр Na КМЦ, 0.1 граммдан
мойчечак гули, тирноқгули ва эман пустлоғини қуруқ экстрактлари, 20 гр глицерин, 0,2 гр
нипагин ҳамда тозаланган сув билан 100 граммгача етказилди. Гель тўк жигар рангли, қуюк,
бир хил консистенцияга эга.
Олинган натажалар таҳлили Мойчечак гули, тирнокгул ва эман пустлоги
дамламаларининг сақланиш муддати 4 кунни ташкил этди. Шу муддатдан сўнг дамламанинг
устки қисми моғор билан қоплана бошлайди. Дамлама таркибига 6-8 % гача NaКМЦ ва 20 %
гача глицерин қўшилганда, унинг сақланиш муддати 4 ойни ташкил қилди. Бунда ток жигар
рангли, қовушқоқ гель ҳосил бўлди. Уч ойдан сўнг гель ўзининг қовушқоқлигини йўқота
бошлади. Гелнинг барқарорлигини ошириш учун унга нипагин қушилди. Шундан сўнг 1 йил
давомида гель устки қаватида моғор босиш кузатилмади. Мойчечак гули, тирноқгули ваэман
пустлогидамламасидан тайёрланган гель жигар рангли, ўзига ҳос ҳидли, ширин таъмли ва
юқори қовушқоқликка эга. Гелнинг ташқи кўриниши, рН қиймати (7,8-8,0 оралиғида),
қовушқоқлиги ва микроорганизмларга қарши фаоллиги юқори. Гель таркибидаги полимер
органик эритувчилар ёрдамида ажратиб олингандан сўнг глицерин ва флавоноидларга сифат
реакциялари ижобий натижа кўрсатди. Оғиз бўшлиғи учун тайёрланган гель кўриниши оч
жигар рангли, ширин таъмли, зичлиги 1,00-1,18 орасида Текшириш натижаларига кўра
мойчечак ватирнок гулиҳамда эман пустлоги қуруқ экстрактларидан тайёрланган гель E.cоli
ва Bacillussubuillis тест намуналарига нисбатан антибактериал фаоллиги текширилганда 10-
15 мм ли майдонда микроблар ҳосил бўлишини тўхтатиши аниқланди.Алоҳида геллар
мойчечак гули тирноқгул гуллари ва эман пўстлоғидан тайёрланиб, улар учта ўсимлик
экстрактлари қўшилиб тайёрланган гелларнинг хосссаларига солиштирилди.
Хулоса. NaКМЦ, глицерин, нипагин қўшилган холда таркибида мойчечак,тирнокгул ва эман
дамламаси сақлаган гель олиш технологияси яратилди ва унинг сифат кўрсаткичлари
бахоланди.
THE STUDY AND PRODUCTION OF TECHNOLOGY FOR THE PRODUCTION OF
MEDICINAL PREPARATIONS
BASED ON THE EXTRACTS OF CALENDULA AND CHAMOMILE FLOWERS.
Sh.KH.Karshieva, 1st year student of industrial farmacy
Tashkent Pharmaceutical Institute, Tashkent city
Department of “Inorganic, analytical, physical and colloid chemistry”
Scientific supervisors: prof.Ph.D. H.R.Tukhtaev, ass.M.B.Kosimova
Do'stlaringiz bilan baham: |