Чинлигини аниқлаш: А) 0,2г майдаланган капсула массаси 25мл тозаланган сувда
эритилади ва фильтр қоғоз ёрдамида (ДСТ 12026-76) фильтрланади. Фильтрат глутасмарни
чинлигини аниқлаш учун ишлатилади. 1мл фильтратга 1мл янги тайёрланган 0,2%
нингидрин эритмасидан солинади ва секин асталик билан қиздирилади: глутамин кислотага
хос бинафша ранг ҳосил бўлади.
Б) миқдорий тахлил учун тайёрланган эритма λ=200-340нм тўлқин узунлигида нур ютиш
зичлиги аниқланганда, глутасмарга хос юқори чўққи λ=286+2 нмда ҳосил бўлади.
Глутасмар капсуласини миқдорий таҳлили: Глутасмар капсуласи
таркибидаги биофаол
модда миқдорини аниқлашда спектрофотометрик усулини қўллаш мақсадида унинг 8-100
мкг/мл миқдордаги сувли эритмасини λ=200-400нм тўлқин узунлигида нур ютиш зичлиги
“Agilent technologies 8453Е” спектрофотометрда ўлчанди. Олинган натижалар эритмаларнинг
юқори нур ютиш зичлиги λ=265±2нм тўлқин узунлигига тўғри келди ва Бугер-Ламберт
қонунига бўйсуниши аниқланди. Бир вақтнинг ўзида капсула таркибидаги ёрдамчи
моддаларни миқдорий таҳлилга бўлган таъсири ҳам ўрганилди. Улар глутасмар миқдорини
аниқлашда салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланди. Таклиф этилган усул ёрдамида
глутасмар миқдори аниқланди. Олинган натижалар тегишли МҲ талабига жавоб берди.
Натижалар: ташқи кўриниши органолептик усулда, чинлиги
таъсир этувчи моддага хос
сифат реакцияси асосида аниқланди. Биофаол модда миқдори спектрофотометр усулида
аниқланди ( 0,186 ± 2,84%) ва тажриба натижаларига математик ишлов берилди. Олинган
натижалар тегишли МҲ талабига жавоб беришини кўрсатди.
Хулосалар: глутасмар капсуласини сифат кўрсаткичлари тегишли МҲ асосида
баҳоланди.Олинган натижалар ижобий бўлиб,таклиф этилган таҳлил усуллари ёрдамида
глутасмар капсуласини чинлиги ва миқдорини назорат қилишда қўллаш мумкин.
Адабиётлар
1. Таджиева А.Д. Технология и оценка качества
суппозиторий глутас -мара
//“
Техносфера, инсон ва микроэлементлар” Республика илмий амалий анжумани Тезислар
тўплами. - Тошкент, - 2004. -Б.81-84.
2. Глутасмар шамчасини турғунлигини белгилаш // “Техносфера, инсон ва
микроэлементлар” Республика илмий амалий анжумани Тезислар тўплами. Тошкент, - 2004.
-
Б.84-86.
3.
Государственная фармакопея СССР. 11-е изд. вып.2.- М., 1990.- 440 с.
“ЭНЗИФОБ-I” АСОСИ ЁРДАМИДА ТАЙЁРЛАНГАН ДИКЛОФЕНАК НАТРИЙ
СУРТМАСИНИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА СИФАТИНИ БАҲОЛАШ
М.М. Ахадова Саноат фармация йўналиши 3
курс талабаси
Тошкент фармацевтика институти,Тошкент ш.
Дори воситаларни саноат технологияси
Илмий раҳбар: ДВСТ кафедраси,фарм.ф.н., доц. А.Д.Таджиева
катта ўқт.ф.ф.н., М.Ш.Фозилжонова
Do'stlaringiz bilan baham: