“ фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қЎллаб-қувватлаш йили”



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/299
Sana22.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#102084
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   299
Bog'liq
75-талабалар-илмий-жамияти

Ишнинг мақсади: Маҳаллий ўсимлик хомашёси анжабор илдизи ва илдизпоясидан суюқ 
экстракт технологиясини ишлаб чиқиш ва оптимал усулинитанлаш ва сифатини баҳолаш 
ишнинг мақсади қилиб белгиланди.
Адабиётларда келтирилишичаанжабор илдиз ва илдизпоясида биологик фаол моддалар 
миқдори аниқланган – углеводлар % да: моносахаридлар - 2,96± 0,1; сувда эрувчи
полисахаридлар - 0,64± 0,1; пектин моддалар - 4,95± 0,3; гемицеллюлозалар - 4,48± 0,2; 
органик кислоталар - 1,46± 0,3; флавоноидлар - 0,05± 0,1; аминокислоталар - 0,42± 0,2; 
аскорбин кислотаси – мг% да - 0,28± 0,2; фенолкарбон кислоталар - 0,3± 0,1; ошловчи 
моддалар - 23,0± 0,57% ниташкил этган [1.3]. 
Тадқиқот услуби ва материаллар: саноат миқёсида фитопрепаратлар ишлаб чиқаришда 
уларнинг турғунлигини таъминловчи ажратувчиларни танлаб олиш мухим ахамиятга эга. 
Анжабор илдизи ва илдизпоясидан суюқ экстракт олиш технологиясини ишлаб чиқишда 
“Перколяция”, “ВНИИФ” усуллари қўлланилди. Экстрагент сифатида турли қувватдаги
20%,40%, 70% ли этил спиртидан фойдаланиб суюқ экстракт технологияси ишлаб 
чиқилди.Бунинг учун учта перколятор тубига 4 қаватли дока қўйиб 100г хомашёни тенг 
миқдорда 33,3 г дан жойлаштирилди, шиббалаб устидан фильтр қоғоз жойлаштириб,чинни 
бўлакчалар билан бостирилди. Биринчи перколятордаги хомашё устига “ойнасимон юза” 
ҳосил бўлгунча40% ли этил спирти қуйилди ва икки соатга қолдирилди, сўнг ажратма 
иккинчи перколяторга ўтказилди, биринчи перколяторга яна тоза ажратувчи қуйилди ва икки 
соатга қолдирилди.Кейин иккинчи перколятордаги ажратма учинчисига,биринчидаги 
иккинчисига ўтказилиб,биринчисига эса “ойнасимон юза” ҳосил бўлгунча тоза ажратувчи 
солинди ва уччала перколяторни оғзини беркитиб, 24 соатга қолдирилди. Сўнг учинчи 
перколятордан ундаги хомашё миқдорича 33,33 мл ажратма қуйиб олинди.Иккинчи 
перколятордаги ажратма учинчисига, биринчисидаги иккинчисига ўтказилди. Биринчи 
перколятор батареядан олиб ташланади.Иккинчи ва учинчи перколяторлар 2 соатга 
қолдирилди. Сўнг учинчи перколятордан яна шунча ажратма қуйиб олинди. Кейин иккинчи 
перколятордаги ажратма учинчисига ўтказилди ва 2 соатдан кейин учинчи перколятордан 
яна 33,33мл ажратма қуйиб олинди. Ҳамма ажратмалар бирлаштирилиб, ёт моддалардан 
тозалаш учун салқин жойда қолдирилди, тиндирилди ва сузилди. Олинган суюқ экстрактXI 
ДФ талаблари бўйича сифат ва сон кўрсаткичлари аниқланди.Анжабор суюқ экстракт 
таркибидаги ошловчи моддалар миқдори пермангонометрик усулда танин хисобида 
аниқланди [2]. 
Натижалар: суюқ экстракт - қизғиш рангли, махсус хидли, кучли буриштирувчи таъмли, 
тиниқ суюқлик. Турли усулларда олинган сон кўрсатгичларидан қуруқ қолдиқ - 5,40%, оғир 
металл тузлари 0,001 %, ни ташкил этди. Экстрагент сифатида 40% ли этил спирти устун 
эканлиги тасдиқланди энг мақсадга мувофиқ деб ВНИИФ усули танлаб олинди. Суюқ 
экстракт таркибидаги ошловчи миқдори танин хисобида пермангонометрик усулда 
аниқланди ва 25% ни ташкил этди. 
Хулоса: Яллиғланишгава гипоксияга қарши таъсирга эга бўлган хом ашёсидан суюқ 
экстракт технологияси ишлаб чиқилди ва у сон ва сифат кўрсатгичлари бўйича 
стандартланди: ташқи кўриниши, қуруқ қолдиқ ва оғир металлари ва таркибидаги биофаол 
моддалар миқдори аниқланди.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish