“ фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қЎллаб-қувватлаш йили”



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/299
Sana22.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#102084
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   299
Bog'liq
75-талабалар-илмий-жамияти

Илмий ишнинг долзарблиги:индов ўсимлиги Ўрта Осиё мамлакатларида кенг тарқалган. 
Унинг уруғи ўз таркибида эфир мойи ва гликозидлар тутгани учун ундан мой олинади.Индов 
мойи уни уруғидан совуқ пресслаш усули билан анча осонажратиб олинади. Халқ табобатида 
индов ўсимлиги жигар ва талоқнинг тиқилмаларини очиши, ични тозалаши, буйрак ва қовуқ 
тошларини майдалаши ва бадандаги елларни ҳайдаши аниқланган. Индов мойи сочларни 
мустаҳкамлаши ва уни асосида сочни мусатаҳкамловчи мал,аҳамлар тайёрланиши илмий 
адабиётларда баён этилган.
Ишнинг мақсади: индов мойидан экстрагент сифатида фойдаланиб қариқиз илдизи асосида 
экстракция жараёнини ўрганишдир. 
Тадқиқот услублари ва материаллари:мой таркибидаги ёғ кислоталарининг миқдори 
Agilent Technologies 
6890 N алангали-ионизацион детектор ёрдамида НР-5 фазада ички 
диаметри 0,32 мм ва узунлиги 30 м капилляр най ёрдамида 150-270 
о
С ҳароратда аниқланди. 
Ускунада ҳаракатчан газ сифатида гелий ишлатилди. Мойларнинг оптик зичлиги 
рефрактометр ёрдамида ва оптик зичлиги пикнометр билан ўлчанди.
Натижалар: Ташқи кўриниши жиҳатидан мой оч-сариқ рангга эга. Ўзига хос ҳидли. 
Экстракциядан олдин мой детектор орқали таҳлил қилинди. Физико-кимёвий катталиклари 
қуйидагича: зичлиги 0,910-0,920 г/мл; синдириш кўрсаткичи ( 40° С): 1,4550-1,4680 ; иод сон 
: 137,0-
140; гидролизланиш даражаси: 168,1-170,2. Алангали-ионизацион детектор 
таҳлилига кўра мойнинг ёғ кислотали таркиби қуйидагича: миристин- 14,0 ; палмитин- 16,0; 
стеарин-18,0; олеин-18,1; линолен-18,3; линол-18,2; арахин-20,0; гадолеин-20,1; беген-
22,0; эрук-22,1; лигноцерин-22,1. Тўйинган ёғ кислотларининг умумий миқдори 7,19 %, 
тўйинмаган ёғ кислоталари миқдори 92,81 % ни ташкил этади. Тўйинган ёғ кислоталаридан 
миристин, палмитин ва стеарин кислоталари кўпроқ
Яхшилаб майдаланган қариқиз илдизидан 1 қисм, индов мойидан 10 қисм ва 20 қисм 
кунгабоқар мойидан қўшилиб 3 сутка экстракция қилинди ва 20-30 дақиқа кучсиз оловда 
тутилиб сўнгра сиқиб ажратилди. Олинган мойли экстракт бошга суриш учун тавсия этилши 
мумкин.Экстракциядан сўнг мойнинг зичлиги 0,893-0,911. Синдириш кўрсаткичи 1,4430-
1,4530.Ташқи кўриниши оч сариқ рангли ва ўзига хос ҳидли. 
Қариқиз илдизидан 1 қисм, майдаланган тирноқгулдан 1 қисм, 10 қисм индов мойи ва 
кунгабоқар мойидан 20 қисм яхшилаб аралаштирилиб 3 суткага сақланди. Сўнгра кучсиз 
оловда қиздирилиб пресс ёрдамида ажратиб олинди ва фильтрланди. Олинган мой ташқи 


кўриниши оч сариқ рангли ўзига хос ҳидли.Экстракциядан сўнг мойнинг зичлиги 0,897-
0,915. Синдириш кўрсаткичи 1,4460-1,4534. Мой яллиғланишга қарши ва яраларни тузатиш 
хоссасига эга мой сифатида тавсия этилиши мумкин. 
Қариқиз илдизидан 1 қисм, мойчечак гулидан 1 қисм, тирноқгул гулларидан 1 қисм, 10 
қисм индов мойи ва 20 қисм кунгабоқар мойи яхшилаб аралаштирилиб 3 суткага сақланди
ва кучсиз қиздириш билан 20 дақиқага ушлаб турилди. Олинган мойли экстракт 
фильтрланди. Мойли экстрактнинг ташқи кўриниши оч сариқ рангли ўзига хос 
ҳидли.Экстракциядан сўнг мойнинг зичлиги 0,887-0,911. Синдириш кўрсаткичи 1,4448-
1,4522.Бу мой яраларни тузатиш хоссасига эга ва антисептик ҳамда яллиғланишга қарши 
малхам сифатида тавсия этилди. 
Хулоса: кариқиз илдизини индов ўсимлигида мойли экстракцияси ўрганилди. Мойли 
экстракт сочларни мустаҳкамлаш ва соч парваришида тавсия этилди. 
КОБАЛЬТ (II) НИ ГЛУТАР КИСЛОТАСИ ВА АСПАРАГИН КИСЛОТАСИ БИЛАН 
КООРДИНАЦИОН БИРИКМАСИ СИНТЕЗИ ВА ТАДҚИҚИ 
Менглиева Ш. 2-курс талабаси 
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш. 
Анорганик, аналитик, физик ва коллоид кимё кафедраси 
Илмий раҳбар: асс. Ў.И.Ҳамдамов 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish