Ҳ а л қ и л у в қ а р о р и ўзбекистон республикаси номидан



Download 474,13 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana19.02.2022
Hajmi474,13 Kb.
#458882
  1   2


Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 
2021 йил июль ойининг 26 куни фуқаролик ишлари бўйича Фарғона 
туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида 
Раислик этувчи: судья Э.М.Жўраев 
Судья ёрдамчиси А.Т.Темировнинг котиблигида, адвокат Н.Нишонов, 
таржимон 
Д.Мадисроилова 
иштирокида, 
даъвогар 
Жилина 
Ирина 
Васильевнанинг жавобгар Фарғона шаҳар 4-сонли болалар мусиқа ва санъат 
мактабига нисбатан иш ҳақи ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан 
қўзғатилган 2-1501-2104/9177-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни, 
А Н И Қ Л А Д И : 
Даъвогар Жилина Ирина Васильевна судга даъво ариза билан мурожаат 
қилиб, унда Фарғона шаҳар 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабидан 
2019 йил сентябрь ойидан 2021 йил март ойига қадар тўланмай қолган иш 
ҳақини ундиришни сўраган. 
Суд мажлисида даъвогар сифатида сўралган Жилина Ирина Васильевна 
даъво талабларини қувватлаб, 
2-сонли Болалар санъат ва мусиқа 
мактабининг 2002 йил 28 сентябрдаги 46-сонли буйруғи билан унга олий 
тоифали ўқитувчи малака тоифаси берилганлиги, 
2019 йилнинг сентябрь 
ойига қадар болалар мусиқа ва санъат мактабининг олий малакали тоифали 
ўқитувчисига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ставкасидан келиб 
чиқиб, иш ҳақи ҳисобланиб келингани, бироқ 2019 йилнинг сентябрь ойидан 
бошлаб жавобгар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри талқин 
ҳолда, унга ҳеч қандай малака тоифасига эга бўлмаган ўрта махсус 
маълумотли ўқитувчига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ставкасидан 
келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисоблаётганлигини билдириб, даъвони 
қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди. 
Суд мажлисида сўралган жавобгар Фарғона шаҳар 4-сонли болалар 
мусиқа ва санъат мактаби ишончли вакили Мирзаев Хамидулло даъво талабни 
тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам даъвогар Фарғона шаҳар 4-сонли болалар 
мусиқа ва санъат мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаб пенсияга чиққанлиги, 2019 
йил сентябрдан унга тўланаётган иш ҳақи миқдори тоифаси бекор бўлганлиги 
сабабли, тўланмасдан келинганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал 
қилишни сўради.
Суд, даъвогарнинг тушунтириши, адвокат музокарасини эшитиб, 
тўпланган ҳужжатларни текшириб, хулосани ўрганиб, ишнинг ҳақиқий 
ҳолатларини аниқлаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини 
қаноатлантиришни лозим топди. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 153-моддаси 1 ва 2-
қисмларига кўра, меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим 
ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари 
билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлиши 
мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди. 
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, 
устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, 


шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки 
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган 
бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида, пул 
шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади, 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан 
мустасно. 
Ишдаги аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Жилина Ирина 
Васильевна 1978 йилда Фарғона мусиқа қоллежини, скрипка (тор чолғуси) 
йўналишини тамомлаган, 1989 йил сентябрь ойидан бошлаб, Фарғона шаҳар 4-
сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида скрипка бўйича ўқитувчи 
лавозимида ишлаб келади. 
2-сонли болалар санъат ва мусиқа мактабининг 
2002 йил 28 
сентябрдаги 46-сонли
буйруғи билан унга олий тоифали ўқитувчи малака 
тоифаси берилган. 
Даъвогарга 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар болалар мусиқа ва 
санъат мактабининг олий малакали тоифали ўқитувчисига белгиланган 
меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ставкасидан келиб чиқиб иш ҳақи ҳисобланиб 
келинган. Бироқ, 2019 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб жавобгар унга ҳеч 
қандай малака тоифасига эга бўлмаган ўрта махсус маълумотли ўқитувчига 
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ставкасидан келиб чиққан ҳолда, иш 
ҳақи ҳисобланган. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра, 
меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қайси тартибда ўрнатилган бўлса, ўша тартибда 
ўзгартирилади (153-модда). 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходим учун ноқулай томонга 
ўзгартиришга унинг розилигисиз йўл қўйилмайди.
Бўлажак ўзгартириш ҳақида ходим камида икки ой олдин 
огоҳлантирилиши лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 
майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта 
махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог 
кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3 ва 5-
бандларига мувофиқ, ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, 
меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог 
кадрларни рағбатлантириш; иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини 
яратиш; хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш; компьютер 
техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, интернет 
жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга 
бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш мақсадида педагог кадрлар ҳар беш 
йилда бир марта мажбурий тартибда аттестациядан ўтказиладилар. 
Мазкур Низомнинг 75 ва 79-бандларига асосан педагог кадрларнинг 
базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими 
аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат асосида белгиланади.
Низомнинг 80-бандига кўра, сертификатнинг амал қилиш муддати 
тугаган педагог кадрларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар 
маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади, 71-бандига асосан эса 
педагог кадр узрсиз сабабга кўра аттестациянинг бирор босқичида иштирок 
этмаган бўлса, аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унга нисбатан 


«Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин» 
қарори қабул қилинади. 
Бироқ, аттестациядан мажбурий равишда ўтиш ва сертификат олиш 
тўғрисидаги қоидалар пенсия ёшида бўлган педагог кадрларга татбиқ 
этилмайди ва уларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим 
муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолади (Низомнинг 7-банди).
Даъвогар 
И.В.Жилина
эса 
2014 йилнинг 18 июня
куни пенсия ёшига 
етган ва унга 7157864-шахсий рақам берилгани боис, у аттестациядан ўтишга 
мажбур эмас ва унинг олий тоифали ўқитувчи малака тоифаси сақланиб 
қолиши лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 
майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Низом қабул қилингунга қадар 
амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори 
билан тасдиқланган худди шу номдаги Низом (эски Низом) талаблари бўйича 
пенсия ёшидаги педагоглар ҳам мажбурий равишда аттестациядан 
ўтказилишлари лозим бўлган.
Аммо, эски 107-сонли Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача 
таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази педагог 
кадрларининг аттестациядан ўтказилишига татбиқ этилган. Болалар мусиқа ва 
санъат мактаблари эса Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сон 
қарори 67-банди билан Халқ таълими вазирлиги тизимидан Маданият 
вазирлигига ўтказилганлиги туфайли, бундай мактабларнинг педагог кадрлари 
ушбу Низом асосида аттестацияга жалб этилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан 
тасдиқланган Низом кучга киргунига қадар эса, педагог кадрлар Меҳнат ва 
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 
декабрдаги 106, 43 ва 01-356-сон қарорлари билан тасдиқланган ва Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1540-сон 
билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Раҳбар ва педагог кадрларни 
аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби 
тўғрисида”ги Низом талаблари асосида аттестацияга жалб этилганлар, 
аттестациядан ўтган педагог кадрларга малака сертификатлари бериш жорий 
қилинган.
Лекин, ушбу Низомнинг 26-бандида аттестацияга жалб этиладиган 
педагог кадрларнинг рўйхати келтирилган бўлиб, унда болалар мусиқа ва 
санъат мактаблари ўқитувчилари ва концертмейстерлари келтирилмаган.
Шу боисдан, даъвогар ва у қатори болалар мусиқа ва санъат 
мактабларининг бошқа ўқитувчи ва концертмейстерлари ҳар беш йилда 
аттестациядан ўтишга мажбур бўлмаганлар. Бу ҳолат, Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 
жойлашган болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари ва Халқ таълими 
вазирлигига жавоб тариқасида йўллаган 2013 йил 7 июндаги хатида ҳам 
алоҳида эътироф этиб ўтилган. 
Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1540-сон билан давлат 
рўйхатидан ўтказилган Низом амалга киритилгунига қадар малака 
тоифаларини олган педагог кадрларга сертификат берилмаган.


Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест 
марказининг 2004 йил 26 августдаги 78, 01-211-сон қарори билан
тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 
йил 29 сентябрда 1414-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон 
Республикаси халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг 
раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида”ги Низомга қадар педагог 
кадрларни аттестациядан ўтказишнинг ягона шакли ва методикаси бўлмаган, 
малака тоифалари муассасалар қошида ташкил этилган комиссиянинг 
хулосаси асосида чиқарилган муассаса раҳбари буйруғи асосида берилган.
Даъвогар И.В.Жилина ҳам айнан шундай буйруқ асосида ўз тоифасини 
олган ҳамда 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар унга болалар мусиқа ва санъат 
мактабининг олий малакали тоифали ўқитувчисига белгиланган меҳнатга ҳақ 
тўлаш базавий ставкасидан келиб чиқиб иш ҳақи ҳисоблаб, тўлаб келинган. 
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 
ушбу ҳолатга ҳеч қандай эътироз билдирилмаганлиги факти – 4-сонли Болалар 
мусиқа ва санъат мактаби даъвогар И.В.Жилинани олий тоифали ўқитувчи 
сифатида тан олиб келганлигини тасдиқлайди.
Шу сабабли, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар 
фойдасига жавобгар томонидан берилган ҳисоб-китоб асосида 16 743 380 сўм 
тўланмай қолган иш ҳақини ундиришни лозим топди.
Шунингдек суд, харажатлар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон 
Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан жавобгардан давлат даромадига 
669 695 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. 
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 
249-253-моддаларини қўллаб, 

Download 474,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish