1.4. Ўзбекистонда агрометеорология фани
ривожланишининг қисқача тарихи.
1.4.1. Қадимий тарихий манбаларда агрометеорология фани куртакларининг ривожланиши ҳақида
Ҳаммамизга маълумки, биз ердаги қишлоқ хўжалик экинлари ва чорвачилик маҳсулотлари билан озиқланамиз, кийинамиз. Табиийки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан усти очиқ ерларда етиштирилади.
Ер юзида инсонларнинг яшаши учун табиий географик қулай шароитлар яратилган жой икки дарё - Сирдарё ва Амударё оралиғида жойлашган ҳудуд бўлган. Тоғ ораларидаги, водийлардаги ва қияликлардаги яшил боғзорлар, ер ости сув бойликлари, яйловлар, табиати инсоннинг яшаши учун табиий шароит яратилганлиги натижасида бу ҳудудда деҳқончилик, чорвачилик ва майда ҳунарманд-чилик қадимдан ривожланган.
Тоғлар оралиғидаги водийларнинг серсувлиги, яъни қияликлар, боғлар, ер ости бойликлари, табиий яйловлар инсонларнинг яшашига табиий шароитлар мавжудлиги чорвачилик, деҳқончилик, майда ҳунармандчилик ривожланганлиги фанда исботланган. Бу ҳудудда эрамиздан олдин давлат шаклланганлиги ва фан тараққиёт этганлигини исботловчи далиллар етарлидир. Ҳар хил тарихий даврларда бу ерлар Бақтрия, Мовароуннаҳр, Туркистон, Ўрта Осиё ва ҳозир Марказий Осиё деб аталаётган бу ҳудуд Евросиё қитъасининг ичкарисидаги Каспий, Орол денгизлари орасида жойлашган, Атлантика ва Тинч океанларидан 4500 км узоқликда бўлиб, у қурғоқчил иқлим эга. Аммо Марказий Осиё минтақаси тарқоқ деҳқон хўжалиги шаклланганлиги билан фарқланиб, XX асргача агрометеорология тараққиёти мустақил фан сифатида жуда секин ривожланган. Турли тарихий-илмий ҳужжатлар асосида Ўрта Осиёнинг қадимий олимларининг таҳлиллари натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг об-ҳаво ва иқлимга мослигини, ҳаво, сув, тупроқ муқаддаслигини исботланиши қадимги замонда агрометеорология фанининг куртаклари пайдо бўлишига имконият яратди. Биз буни эътибордан чиқариб юбормаслигимиз керак. Масалан, 2700 йил олдин чоп этилган «Авесто» китобида агрометеорологик элементлар: ҳаво, сув, тупроқ табиатнинг ажралмас қисми ва илоҳий саналган. Кимки сувни, ҳавони, тупроқни ифлослантирса, ўша даврда қабул қилинган қонун бўйича жазоланган. «Авесто» китоби ҳозирги пайтда ҳам бой тарихий-диний маънавиятга эга халқимизнинг катта аҳамиятли китоби ҳисобланади.
Бу китоб ҳозир ҳам ёш авлодни тарбиялашда уларнинг ўз она ерини севиб асрашга ундайди, Орол муаммоси пайдо бўлган ҳозирги вақтда халқни табиатга алоҳида эътибор беришга чорлайди.
Қадимий тарихдан маълумки, кундалик ҳаётда инсонлар фаолияти сонлар ва ўлчашларга жуда боғлиқ бўлган. Кўп сонлилар ва ўлчашлар натижасини аниқ бир қолипга солиш кераклигини тушуниб етганлар, чунки инсон ақли жуда кўп ўлчашларни, сонларни миясида яхши сақлай олмайди.
Ҳозирги вақтда агрометеорологик масалаларни ечишда математик ва электрон ҳисоблаш машиналаридан кенг кўламда фойдаланилади. Математикани қўллашдан ҳар хил ҳисоб-китоблар ечимини топишда Шахсий электрон ҳисоблаш машиналари (ШЭҲМ) учун махсус дастур - ҳисоблаш алгоритмини тайёрлашга тўғри келади. «Алгоритм» лотинча сўз бўлиб, у буюк математик, географ Мусо ал-Хоразмий исмидан олинган. Ал-Хоразмий биринчи бўлиб Ернинг қуруқ қисмини ободонлаштирилган ҳудудларга бўлишда ўша даврдаги иқлим назариясидан тўғри фойдаланган ва унинг ёзган асари ҳозир ҳам дастлабки илмий асарлар қаторида ҳисобланади.
Аҳмад ал-Фарғоний Фарғона водийсининг Қува қишлоғида туғилган, тахминан 797 дан 865 йилгача яшаган. Халифа ал-Мутаваккил қарорига биноан 861 йилда Фустот (Миср) шаҳрига келган. Келишдан мақсад Нил дарёсининг сувини ўлчаш асбоби-ниломерни тузатиш бўлган ва янги ниломер яратиш учун Нил дарёсининг сувини ўлчаш билан шуғулланган. Нил дарёсининг серсувлик сатҳини аниқлаб экинлардан қанча ҳосил олиш мумкинлигини башоратлаган ва шунга қараб аҳолидан қанча миқдорда солиқ олишга оид тавсиялар берган.
Мирзо Улуғбек (Муҳаммад Тарағай, 1394-1449 й) буюк ўзбек астрономи ва математиги Самарқандга атоқли олимларни таклиф қилиб, улар ёрдамида астрономик обсерватория қурган. Бу, Улуғбек даврида ҳам, ундан анча кейин ҳам беқиёс аҳамиятга эга. Улуғбек ва унинг шогирдлари астрономияга оид жуда муҳим илмий ишларни бажардилар. Жумладан, улар турли жойларнинг географик кенглиги ва узунлигини, Қуёшнинг чиқиши ва ботишининг аниқ вақтларини кўрсатиб бердилар. Бу эса агрометеорологиянинг муҳим омили бўлган Қуёш ёғдусининг давомийлигини ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1550й) Ҳиндис-тонда уч аср ҳукмронлик қилган Бобурийлар сулоласининг асосчисидир. Унинг «Бобурнома» китобида Ўрта Осиёнинг иқлимий шароити, қишлоқ хўжалиги баёни келтирилган. Бу китобда жуда кўп сарлавҳаларда теварак атрофдаги табиатни: дарёлар, тоғлар, ўсимликлар ва яйловларга ажратилган. Ўсимликларнинг ҳосилдорлиги, ҳар хил иқлимий шароитларга мослиги ҳақида ёзилган.
Ўрта Осиёнинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги унинг иқлими, табиати XI-XII асрларда Ўрта Осиё олимлари Беруний, Ал Умарий, Маҳмуд Қошғарий, Муҳаммад Ибн Нажиб Бекон китобларида ҳам қайд қилинган. Айниқса бундан 500-550 йил илгари ёзилган қўлёзма «Зиратнома» - «Деҳқончилик илми» китоби алоҳида тарихий аҳамиятга эга. Бу китобда XV-XVI асрларда Марказий Осиё шароитида деҳқончилик билан шуғулланишда кўп йиллик экинларни экиш муддатлари, агротехник тадбирлар, ҳосилни йиғиб олиш даври каби маълумотлар жамланган. Бундан ташқари ўсимликларни қора совуқлардан сақлаб қолиш чора-тадбирлари ҳақида ҳам ёзилган. Қиш мавсумида ўсимликларни совуқдан асраш ва уларнинг устини ёпиш, масалан анжирни қиш мавсумида - 6С ҳароратда совуқ уриши мумкинлиги ёзилган, лекин ачинарлиси шуки, қандай қилиб ҳарорат ўлчанганлиги ва қандай қилиб муҳим агрометеорологик кўрсаткич ўрнатилганлиги ҳақида ёзилмаган. ҳар хил зараркунандалар билан курашиш ҳақида ҳам кенг маълумот берилган. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институти фондида бу китобнинг асл нусхаси № 565 рақами билан сақланади.
Ўзбекистон Мустақилликга эга бўлгандан кейин тарихий ҳужжатлар, илмий китобларимизни топиш ва уларни кўпчилик чет эл кутубхоналаридан қайтариб олиб келиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин келажакда агрометеорологияга оид тарихий илмий ишлар топилиши шубҳасиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |