Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Маҳаллий шароитларнинг қора совуқлар



Download 10,78 Mb.
bet125/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

11.1.2. Маҳаллий шароитларнинг қора совуқлар
кучига, тўхташ ва бошланиш муддатларига таъсири.
Жойнинг рельефи, тупроқ ҳолати, ўсимликлар ва сув ҳавзала-рининг борлиги қора совуқларнинг баҳорда тўхташи, кузда эса бошланиши муддатларига, кучига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Адвектив қора совуқлар ўрнашган жойга, радиацион ва адвектив-радиацион қора совуқларга қараганда кам боғлиқ. Аммо совуқ шамолларга очиқ бўлган қияликларда, тоғ ёнбағирларида қора совуқ хавфи кучлироқ бўлади. Ўрнашган жойнинг радиацион ва адвектив-радиацион қора совуқларга таъсири анча сезиларли бўлади.
Жойнинг рельефига қараб совуқ ҳаво оқимларининг олинган жойга келиши ва кетиши турлича рўй беради. Кечаси қияликларда фаол юзанинг радиацион совиши натижасида унга туташган ҳаво қатлами ҳам кучли совийди, натижада унинг зичлиги ортиб оғирроқ бўлиб қолади ва қиялик пастига оқиб тушади, шунинг учун қиялик пастида совуқроқ бўлади. Қияликнинг пастида қиялик тепасига нисбатан совуқ ҳаво кўпроқ тўплангани учун қора совуқ бўлиш хавфи кучли бўлади. Агар қора совуқ бошланса, қиялик пастида унинг кучи ҳам катта бўлади. Қияликнинг тепасида қора совуқ тушиш хавфи анча кам, чунки пастга оқиб кетган совуқ ҳаво ўрнини юқоридан тушган илиқ ҳаво эгаллайди. Қияликнинг уфқ билан ҳосил қилган бурчаги қанчалик катта бўлса, бу қиялик тепасига қора совуқ тушиш хавфи шунчалик кам бўлади. Водийлар ҳам нисбатан пастликда жойлашгани учун совуқроқ бўлади.
Рельефнинг ботиқ шакллари (тоғлар билан ўралган водийлар, ботиқлар, ўрмондаги ялангликлар) да совуқсиз даврнинг давомийлиги текис горизонтал жойлардагига нисбатан анча қисқаради, бундай ботиқ жойларда қора совуқнинг кучи ортади. Чунки бундай ерларда совуқ ҳаво кўп тўпланади ва узоқ туриб қолади. Масалан, қиялик бурчаги 10 дан катта бўлган қиялик чўққисидаги қора совуқ хавфини 1 балл билан баҳолайлик. У ҳолда горизонтал кенг текис водийлар ва пастликлардаги қора совуқ бўлиш хавфи 5 балл билан баҳоланади. Демак, горизонтал водийлар ва пастликларда қора совуқ бўлиш хавфи қияликлар тепасидагига нисбатан 5 марта кўп бўлади.
Қавариқ рельефли жойлар (тепаликнинг чўққиси, қияликнинг устки қисми) да қора совуқларсиз давр давомийлиги текис жойлардагига нисбатан катта.
Ўрмон билан қопланган қияликларда совуқ ҳаво ўрмон олдида туриб қолади, шунинг учун қияликдаги очиқ ерларда қора совуқ бўлиш хавфи кучаяди. Ўрмондаги радиацион қора совуқлар вақтида ҳарорат очиқ майдондагига нисбатан 2-3 га юқори бўлади. Очиқ ялангликлар (ёки ўтзорлар) да қора совуқлар кучи ортади.
Тупроқнинг иссиқлик хоссалари ҳам радиацион қора совуқларга анча таъсир кўрсатади. Тупроқнинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги қанчалик кам бўлса, тупроқ юзасида ҳосил бўладиган қора совуқ шунча кучли бўлади.
Ҳайдалган (ғовак) тупроқнинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги ҳайдалмаган (зич) тупроқникидан оз бўлганлигидан ҳайдалган (ғовак) тупроқ юзасида, ҳайдалмаган тупроқ юзасига нисбатан қора совуқ тез-тез кузатилади. Биз 4–боб дан биламизки, ҳайдалган ер таркибида ҳаво кўп, шунинг учун унинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги оз.
Зич тупроқнинг иссиқлик сиғими каттароқ бўлгани учун кечаси ғовак туп-роққа нисбатан секин совийди ва зич тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам нисбатан катта бўлганидан тупроқ юзасининг нурланишда йўқотган иссиқлигининг анча қисмини пастки қатлам-лардан кўтарилган иссиқлик ҳисобига қоплайди, натижада зич тупроқ юзаси кескин совимай қора совуқ ҳосил бўлиши эҳтимоли камаяди.
Кечаси ғовак тупроқ юза қатлами пастки қатламлардан кўтарилган иссиқлик оқимининг тупроқ юзасига кўтарилишига тўсқинлик қилади. Шунинг ичун ғовак тупроқ юзаси кечаси зич тупроқ юзасидан кўпроқ совийди. Бунинг устига тупроқнинг нурланиб совиши ҳам қўшилади. Натижада ғовак тупроқ юзасида радиацион қора совуқнинг бўлиш эҳтимоли катта бўлади.
Денгиз, катта кўллар қирғоқларида қора совуқсиз давр 25-30 кунга узаяди. Чунки денгиз қирғоқларига яқин жойларда ҳавонинг нисбий намлиги катта бўлади. ҳаво ҳарорати пасайганида унинг таркибидаги сув буғи ҳам совиб бирор ҳароратдан бошлаб ҳавонинг сув буғига тўйиниши бошланади, тўйинишдан ортиб қолган буғлар ҳарорат яна пасайганда конденсацияланади. Бунинг оқибатида иссиқлик ажралиб ҳавонинг кучли совишига имконият яратилмайди. Шунинг учун бундай ерларда қора совуқсиз давр узунлиги катта.
Қалин ўтзорларда ҳавонинг минимал ҳарорати юқори ярус барглари жойлашган сатҳда кузатилади, шунинг учун ҳам даставвал юқори ярус барглари қора совуқлардан шикастланади. Қияликлар-нинг дунёнинг қайси томонига қараганлигига қараб, улардаги ўсим-ликларнинг қора совуқлардан зарарланиши турлича бўлади. Шарқий ва жануби–шарқий қияликлардаги ўсимликлар қора совуқлардан ғарбий қияликлардаги ўсимликлардан кўпроқ шикастланади. Чунки қуёш чиққанидан кейин шарқий қияликдаги ўсимликларга, ғарбий (ёки бошқа томонга қараган) қияликлардаги ўсимликларга нисбатан кўпроқ тўғри қуёш радиацияси тушади. Бунинг оқибатида шарқий қияликдаги ўсимлик тез исийди ва унинг органларидаги муз тез эрийди, бунда ўсимлик органи ўзининг қора совуқлардан олдинги ҳолатига қайта олмай шикастланади. ¶арбий қияликдаги ўсимликлар секин исийди, шунинг учун қора совуқдан камроқ шикастланади.
Ф.Ф. Давитая кузатишлари кўрсатадики, жанубий қияликдаги токзорлар қора совуқлардан ғарбий қияликдаги токзорларга нисбатан кўпроқ шикастланади. Чунки жанубий қияликдаги ўсимликлар анча эрта ривожланганлигидан уларнинг совуққа чидамлилиги камайган бўлади. Шундай қилиб, жойларнинг рельефига қараб қора совуқлар-сиз давр муддати ва қора совуқ кучи турли даражада вужудга келади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish