Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet121/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

10.5. Циклонлар. Антициклонлар.
Циклонлар ва антициклонлардаги об-ҳаво.
Агар турлича зичликка эга бўлган илиқ ва совуқ ҳаво массалари фронт бўйлаб қарама-қарши томонга силжиса, уларнинг ўзаро таъсиридан фронт чизиғи эгилади ва атмосфера тўлқинлари ҳосил бўлади.
Совуқ ҳавога ёриб кирган илиқ ҳаво массаси совуқ ҳавони сиқиштириб, илиқ фронтни вужудга келтиради. Совуқ ҳаво эса илиқ фронтни айланиб ўтиб, илиқ ҳавони ҳамма томондан ўраб олади ва совуқ фронтни ҳосил қилади. Бунда илиқ ҳавонинг эгаллаган майдони камайиб боради. Бошқача айтганда совуқ ҳаво илиқ ҳавони юқорига сиқиб чиқара бошлайди.
Натижада доиравий ҳаво ҳаракати – уюрма ҳосил бўлади.
Шу асосда марказида юқорига кўтарилувчи оқими бор ва паст босимга эга бўлган атмосфера жараёни – циклон ҳосил бўлади.
Ҳаво босими марказида минимал бўлган ва чеккасига томон ортиб борган ҳамда чеккасида максимал қийматга эришган уюрмага циклон дейилади.
Кучсиз циклонлар марказидаги босим, ҳаво босимининг ўртача (денгиз сатҳидаги 1010-1015 гПа) қийматидан кам фарқ қилади. Яхши ривожланган, кучли циклонларда эса марказдаги босим 950 гПа гача, баъзи ҳолларда эса 925 гПа гача камайиши мумкин.
Циклоннинг марказидаги ҳаво босими минимал бўлгани учун унинг чеккасидаги ҳаво марказга томон йўналишда горизонтал барик градиент бўйича ҳаракат қилиши керак эди. Аммо Ер ўз ўқи атрофида айланма ҳаракат қилгани учун, унинг сиртида ҳаракатланувчи жисмга шимолий ярим шарда ўнг томонга оғдирувчи Кориолис кучи таъсир қилади. Босим градиенти ва Кориолис кучларининг биргаликда таъ-сир этиши натижасида ҳаво массалари циклоннинг марказига тўғри чизиқлар бўйлаб эмас, балки соат стрелкасининг айланишига тескари йўналишда спиралсимон эгри чизиқлар бўйича ҳаракат қилади.
Бунинг устига паст босимли соҳа ҳаракатда бўлгани учун уюрмалар марказ атрофида юқорида айтганимиздек соат стрелкасига тескари йўналишда айланади. Циклоннинг марказида илиқ ҳавонинг кўти-рилма ҳаракати мавжуд бўлиб, тропосферанинг юқори қатламлари-гача кўтарилган илиқ ҳавонинг шудринг нуқтаси ва ундан ҳам паст ҳароратга совиши натижасида булутлар ҳосил бўлади ва шароит етарли бўлганда улардан ёғинлар ёғади.
Яхши ривожланган циклонларнинг диаметри 1000-1500 км гача етади. Циклон баъзан диаметри 4000-5000 км келадиган майдонни-бутун бир материкни эгаллаши мумкин.
Циклонда илиқ ва совуқ фронтлар бор бўлганидан унинг ҳамма жойида бир хил булутлар вужудга келмайди. Циклонлар тахминан иссиқ ҳаво массасининг ҳаракати йўналишида силжийди.
Шимолий ярим шарнинг мўътадил кенгликларида циклонлар шарққа ёки шимоли-шарққа силжийди. Циклонлар ёзда ўртача 30 км/соат, қишда эса 40 км/соат тезлик билан ҳаракатланади.
Циклон билан биргаликда фронтлар ҳам силжийди. Аммо совуқ фронт илиқ фронтдан тезроқ кўчади. Шунинг учун ҳар иккала фронт орасидаги циклоннинг илиқ ҳаво эгаллаган сектори аста-секин камая боради. Бир неча кундан кейин совуқ фронт илиқ фронтга етиб олганда иккала фронт қўшилиб кетади. Натижада мураккаб окклюзия фронти вужудга келади. Шу билан циклоннинг ривожланиши тугайди.
Циклонлар ҳар хил физик хоссали ҳаво массалари чегарасида қайта-қайта вужудга келади. Бир циклон вужудга кела бошлаганда, иккинчи циклон энг яхши ривожланган, учинчи циклон эса сўнаётган бўлади. Ҳар қайси циклон 5-6 кун яшайди ва шу вақт ичида катта масофани ўтади. Масалан ёзда циклоннинг ўртача тезлиги 25 км/соат га тенг ва 6 кун яшайди, шу вақтда кўрсатилган тезлик билан мазкур циклон 3600 км масофани босиб ўтади.
Кузатиш жойидан илиқ ва совуқ фронтлар ўтганда булутларнинг турлари ўзгаради. Кузатиш жойига циклоннинг илиқ фронти яқин-лашганда босим камаяди, осмонда патсимон (Ci), қатламли патсимон (Gs) булутлар пайдо бўлади, сўнгра булутлар ёмғирли қатлам (Ns) булутлар ҳосил бўлгунча зичлана боради, бу булутдан эса буркама ёғинлар ёғади. Илиқ фронт ўтгач (ёки илиқ фронт ўтгандан бироз вақтдан кейин) ёғинлар тўхтайди. Илиқ фронтдан кейин циклоннинг илиқ сектори келади, ҳарорат кўтарилади, ҳаво босимининг пасайиши деярли тўхтайди.
Сўнгра циклоннинг совуқ фронти ўтади. Циклоннинг совуқ фронти ўтганда ёмғирли тўп-тўп (Св) булутлар вужудга келиб, улардан жала ёғин ёға бошлайди, шамол кучаяди. Совуқ фронт ортида ҳарорат кескин пасайиб, босим орта боради. Циклоннинг турли секторларида об-ҳаво турлича бўлади. Циклонлар бизга кўпинча ёғинли об-ҳавони олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига циклонлар кўпинча жанубий-ғарбдан камроқ ғарбдан келади.
Энди антициклонлар билан танишайлик.
Антициклон. Марказида ҳаво босими максимал қийматга эга бўлиб, чеккасида босим минимал бўлган уюрмага антициклон дейилади.
Демак, антициклон юқори босимли соҳа бўлиб, унинг марказида ҳаво босими максимал, чеккасига қараб камайиб боради. Антициклонда ҳаво массалари марказдан чеккага қараб шимолий ярим шарда соат стрелкаси айланиш йўналишида ҳаракатланувчи уюрмани вужудга келтиради.
Антициклонда ҳаво массалари марказдан чеккага қараб ҳаракатлангани учун марказда босим камайиши, марказ билан чеккадаги босимлар тенглашиши керак эди. Аммо антициклонда марказдаги юқори босим узоқ вақт сақланиб қолади. Бунинг сабаби шуки, ер сиртида марказдан чеккага тарқалувчи ҳаво оқими ўрнини марказга юқоридан пастга тушувчи ҳаво билан қопланади. Юқори босимли соҳалар ҳавонинг пастга қараб йўналишдаги оқими билан содир бўлади.
Антициклонлар диаметри 2-3 минг км ва ундан ҳам катта ҳудудларни қамраб олади. Антициклон марказида ҳавонинг юқори қатламлардан пастга оқими мавжуд бўлгандан, пастга тушаётган ҳаво адиабатик исийди ва унинг таркибидаги сув буғлари тўйиниш ҳолатидан узоқлашади (булутлар аста-секин тарқалади). Шунинг учун бизнинг ҳудудимиздан антициклон ўтаётганда ёзда ҳаво очиқ ва иссиқ, қишда ҳаво очиқ ва совуқ бўлади. Антициклонда ёзда ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлгани учун атмосфера қурғоқчилигини вужудга келтириши мумкин. Антициклонларда қишда ерга яқин ҳаво қатламида ҳарорат инверсиялари ташкил топади.
Т. Мухторовнинг кўрсатишича, Ўрта Осиё ҳудудида кузатиладиган антициклонларнинг 70 фоизи шу ҳудуддан ўтиб кетади, 22 фоизи шу ерда ташкил топади, 8 фоизи эса шу ҳудуд устида йўқолиб кетади.
Антициклонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кўпинча шимоли-ғарбдан келади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish