# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
85 
Психология нуқтаи назардан спортчининг психологик ҳимояси - спорт фаолиятининг 
экстремал шароитларида спортчининг онги ва хулқ-атворини руҳий жиҳатдан ўз-ўзини тартибга 
солиш механизмлари ва усуллари тизимидир. Психологик ҳимоянинг мақсади спортчиларда "Мен-
тушунчаси"нинг яхлитлигини унинг мусобақалардаги муваффақиятсизлик, қўрқиш, хавотирланиш 
ёки ноаниқликнинг салбий психологик жароҳатлардан ҳимоя қилади. Индивидуал психологик ҳимоя 
спортчининг муваффақиятга эришишга тайёргарлик ҳолатини шакллантириш ва уни амалга 
оширишнинг субектив механизми ҳисобланади. Спортчиларни индивидуал психологик ҳимоя қилиш 
хусусиятларини ўрганиш зарурияти замонавий талабларидан келиб чиқиб, мутахассислар малакали 
спортчиларни масъулиятли мусобақаларга индивидуаллаштирилган ҳолда тайёрлаш усулларига 
қаратди. Психологик ҳимоя бу ҳодисага хос бўлган психологик қонуниятларга эга бўлган индивидуал 
субъектив ҳодиса бўлиб ҳисобланади.
Спортчиларда психологик ҳимояни ўрганиш спортчининг барқарор руҳий ҳолатини 
таъминлаши, қўрқув ҳис-туйғуларининг олдини олиши ёки бостириши учун қандай ҳис-туйғуларни 
бошдан кечиришини тушунтиришга ва руҳий барқарорлик ҳиссини бошдан кечиришга имкон беради. 
Психологик жиҳатдан спортчи шахсининг ривожланишида психологик ҳимоя қандай рол ўйнаши, 
уни қийинлаштириши ёки унинг кейинги такомиллашувига ҳисса қўшишини билиб олиш зарур. 
Муайян шароитларда психологик ҳимоя спортчига фойдали ёки салбий ҳодиса сифатида ҳаракат 
қилиши мумкинлигини тушуниш психиканинг ривожланишига тўсқинлик қилади, спортчиларни 
масъулиятли мусобақаларга психологик тайёрлашда янги муаммоларни келтириб чиқаради. Агар 
айрим ҳолларда психологик ҳимоя ижобий, ҳимоя, адаптив вазифани бажарса, бошқаларида эса 
спортчи шахсининг ривожланишига тўсқинлик қилса, буни нафақат психолог, балки мураббий, спорт 
мутахассиси ҳам билиши керак. 
Психолог олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотларда спортчиларнинг психологик 
муҳофаза муаммоси тўлиқ ўрганилмаган. Жамоадаги ва рақиб билан психологик ҳимоя вазифасини 
ўташи мумкин бўлган мусобақаларда спортчиларнинг хулқ-атвори ва мулоқот шаклларининг 
турларини аниқлаш, фарқлаш ва ўрганиш, спортчилар билан ишлашда мураббийликда фойдаланиш 
кераклиги билан характерланади. Амалий жиҳатдан спортчиларнинг хулқ-атвори, кўникма ва 
малакаларини тарбиялаш ва ривожлантириш мумкинми, деган савол туғилади. Тадқиқот натижалари 
турли мутахассислар билан биргаликда малакали спортчиларни психологик тайёрлаш жараёнида, 
уларнинг муҳим фазилатларини шакллантириш, спорт психологи, жамоа шифокори ва 
мураббийларидан спортчиларга психотерапия, психокоррекция, реабилитация ва бошқа психологик 
ёрдам кўрсатишда қўлланилиши мумкин. Мазкур муаммо психолог олимлар томонидан 
спортчиларни тайёрлаш соҳасидаги замонавий тадқиқот амалиётида спортчиларни психологик ҳимоя 
қилиш муаммоси тизимли ўрганилмаган. Психологик ҳимоя спортчиларнинг фаоллиги натижасида 
юзага келадиган психологик ҳимоя ҳодисасидир. Психологик ҳимоя шахснинг онгини фикрлардан 
ҳимоя қилувчи ҳар қандай фаолиятнинг муҳим индивидуал психологик механизми кўп функсияли 
характерга эга бўлиб, спорт фаолияти мотивациясига киради ва инсоннинг "Мен-тушунчаси" 
яхлитлигига таҳдид солувчи рақобатнинг экстремал вазиятларида фаоллашади. Малакали 
спортчиларда психологик ҳимоянинг индивидуал хусусиятларининг намоён бўлишига уларнинг 
когнитив соҳаси жинси, ёши, индивидуал психологик сифатлари ва ҳолатлари таъсир кўрсатади, улар 
рақобат стрессининг субъектив муҳим ва ҳиссий тажрибали омилларини сезганларида спортчилар 
тафаккурининг мазмунини белгилайди. 
Спортчиларда психологик ҳимоянинг шаклланиш даражаси, барқарорлиги, мослашувчанлиги, 
ўзгарувчанлиги ва самарадорлиги уларнинг муваффақиятга эришиш ёки мусобақаларда 
муваффақиятсизликка учрамасликка интилишдаги спортчилик ва тактик фикрлаш қобилиятлари 
билан боғлиқдир. Ақлий ҳимоя турлари ва механизмларининг типик ва индивидуаллашган 
кўринишлари билан характерланадиган рақобат фаолиятининг индивидуал психологик ва спорт 
омиллари турли ихтисосликлар бўйича малакали спортчиларнинг индивидуал психологик ҳимоясини 
намоён этишнинг ўзига хос хусусиятларига сезиларли таъсир кўрсатади. Спортчиларнинг фикрлари 
бўйича психологик ҳимояни шакллантириш ва ривожлантириш уларнинг спортдаги карерасида жуда 
муҳимлиги ва зарурлигини таъкидлашган. Нафақат спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш 
пайтида, балки спортчилар шахсий ҳаётида ҳам психологик ҳимоянинг зарурлигини таъкидлашган. 
Спортчиларда психологик ҳимоянинг қиёсий таҳлили ҳимоянинг ҳар хил турларидан 
фойдаланишдаги гендер фарқларини очиб берилган. Эркакларда турли хил психологик ҳимоя 
турлари ўртасидаги муносабатларнинг тузилиши, интенсивлиги ва катталиги аёлларга нисбатан 
кучлироқ ва юқори эканлиги тадқиқот жараёнида аниқланди. 
Спортчиларда турли психологик ҳимоялардан фойдаланишда ёш динамикаси ҳам инобатга 
олинади. Спортчиларнинг психологик ҳимоясига спортчиларнинг ўзаро бир-бирига таъсири 
ўрнатилди. Спортчиларнинг тажрибаси ошиши билан спортчилар томонидан психологик ҳимоядан 
фойдаланиш камаяди. "Инкор" ҳимоя механизми спортчининг фаолият самарадорлгини ошишига 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish