# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
82 
Президентимизнинг 
2019-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
инновацион 
ривожлантириш стротегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони мамлакатимизнинг инновацион 
ривожланиш йўли ва бу борадаги устувор вазифаларни белгилаб берди. 
Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлик даражасини ошириб, инновацион 
жиҳатдан тараққий этишини таъминлайдиган асосий омил сифатида инсон капиталини
ривожлантириш мазкур стротегиянинг бош мақсади сифатида кўрсатилди. Инсон капиталини 
ривожлантирмасдан туриб, инновацион тараққиётга эришиш мумкин эмас. Ҳар томонлама юксак 
натижаларга эришиш учун ҳар тарафлама етук мутахссисларни тайёрлаш талаб этилади.
“Ҳаммамиз яхши биламиз, бугунги давр юқори технологиялар, инновациялар замонидир. 
Дунёдаги ривожланган мамлакатлар ўз олдига нафақат кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни 
бозорга олиб чиқишни, балки чуқур билим ва илмий ютуқларга асосланган инновацион иқтисодиётга
ўтиш вазифасини қўймоқда. Яъни ўз иқтисодиётини мавжуд табиий ресурсларни сарфлаш эвазига 
эмас, инновацион маҳсулотлар яратиш, ўзлаштириш ва илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий 
қилиш орқали ривожлантириш тараққиётнинг асосий омилига айланмоқда. Мамлакатни инновацион 
ривожлантириш стротегияси ва механизмлари энг аввало шу давлатда яратилган иннтеллектуал ва 
илмий-техникавий салоҳиятдан қанчалик самарали фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ”[4].
Ривожланишнинг асосий йўналишлари таҳлили шуни кўрсатадики 21 асрда мамлакатларнинг
ҳар хил стротегик муаммолорини ечишда инновация ва инновацион иқтисодга асосий урғу 
берилмоқда. Ривожланган давлатларнинг ялпи ички маҳсулотининг ўсишининг 75% га 
инновациялар асосида эришилмоқда. Инновациялар маҳсулдорлигига АҚШ, Буюк Британия, 
Германия, Франция қатор Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари, скандинавия давлатларида
К.Фримен томонидан “Миллий инновация тизими” деб номланган фаолият кўрсатаётган тизимининг 
мавжудлиги асос бўлмоқда. Бу тизимнинг қатъий бир универсал модели мавжуд бўлмай бу борада
ҳар бир давлат тузилишининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бироқ миллий инновация
тизимини шакллантирадиган асосий омил ва элементлар таркибида умумийлик кузатилади. Бу 
борада бизнинг мамлакатимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бизнинг мамлакатимизда 
жамиятни барча йўналишларидаги янгиликларни яратиш ва уларга тайёр туришини ўз ичига 
оладиган инновацион маданиятни шакллантиришни ишга тушириш ва ташкиллаштириш 
кузатилмоқда. Бу борада хориж мамлакатларида аҳолининг инновацион маданияти оширилади. 
Бунда аҳоли янгиликларни тўғри қабул қилиши ва уларни жамият ҳаётининг барча жабҳаларида
амалга оширилишини қўллаб-қувватлдаши кўзда тутилади. Миллий инновацион тизимнинг асосий 
элементларидан бири – илм фандир. Илм- фан соҳасида Фанлар академияси, университетлар, 
илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, илмий марказ ва илмий жамиятлар аҳамияти катта 
бўлади. Инновацион тизимнинг навбатдаги элементи бўлиб технопарклар хизмат қилади. 
Технологиялар инновациялар майдони ҳисобланади. Бу борада АҚШда 160 та технопарк мавжуд 
бўлиб улар дунё технопаркларининг 30% ини ташкил қилади. Россияда 60 та, Хитойда 50 таси 
фаолият юритмоқда. 
Мамлакатимиз 
ёшларининг 
интеллектуал 
қобилиятларини 
ўстиришда 
нафақат 
республикамизнинг етакчи, балким, бу борадаги ҳалқаро тажрибаларга ҳам асосланган ҳолда иш 
тутилса мақсадга мувофиқ бўларди. 
Шу билан бирга таълим-тарбия муассасаларида ёшларнинг интеллектуал қобилиятлари 
кўрсаткичларини оширишга оид ишларни изчил давом қилдириш ва самарали усул ва воситаларни 
излаб топиб уларни тезлик билан амалиётга татбиқ этиш ҳам талаб қилинади. 
Интеллектуал салоҳиятнинг ўсиши АҚШ олимлари айтишича, 30-35 фоизи оила наслига, 30-
35 фоизи сув, йод, ва озиқ-овқат терапиясига, қолган 30-35 фоизи атрофида устоз-ўқитувчиларига ва 
шифокорларга боғлиқ экан.
Юқоридан кўрсатилган учта йўналиш бўйича ҳам мамлакатимизда ишлар олиб борилмоқда. 
“Миллий интеллект” тушунчасини таҳлили шуни кўрсатадики, у жамиятнинг маънавий ҳаётини 
акс эттирувчи тасаввурлар, қарашлар тизимида етакчи ўрин эгаллайди. Интеллектуал қобилият 
коэффиценти кўрсаткичлари билан бирга ушбу қобилиятдан амалда қай даражада тўғри фойдаланиш 
кўрсаткичларини ҳам таҳлил қилиш зарурдир. Бугунги кунда долзарб бўлмаган ёки ўз-ўзини 
иқтисодий жиҳатдан оқламайдиган, иқтисодиёт соҳаларини ривожланишига хизмат қилмайдиган 
йўналишларда олиб борилаётган нофундаментал илмий-тадқиқот ишлар кам эмас. 
Тадқиқотчи олим В.В.Орлов фикрича инсоният интеллекти тарихи инсон маънавий
маданиятини ривожланишида асосий ўрин тутади. Миллатнинг интеллектининг шаклланиши ва 
ривожланиши кўп жиҳатдан унга мос жамият тимзимида белгиланиб, у ижтимоий институтлар 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish