# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
81 
Луғавий адабиётларда IQ га шундай таъриф берилади. –“Бу инсон ақлий қобилиятлари 
кўрсаткичини белгиловчи сон бўлиб, у қуйидагича топилади: стандарт тести бўйича (одамнинг) 
боланинг ақлий ёши аниқланиб, у биологик ёшига бўлинади. Чиққан натижани 100 га кўпайтириб 
топилади”. Масалан ўқувчининг стандарт тестдан кўрсаткичи 13, бу ўқувчининг ақлий ёши бўлади. 
Ўқувчи 10 ёшга кирган. Демак 13/10Х100 =130 IQ. Бу ерда ўқувчини иқтидори баланд, чунки унинг 
ақлий ёши биологик ёшидан юқори бўлиб 13 яшар ўқувчиникига тенг.
Юқоридагилардан кўринадики, ёшларимиз интеллектини ошириш ва уларни етук мутахассис 
қилиб тайёрлаш учун мамалакатимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ушбу сўзларини келтиришни 
лозим топдик. “Ҳаммамиз яхши биламиз, бугунги давр юқори технологиялар, инновациялар 
замонидир. Дунёдаги ривожланган мамлакатлар ўз олдига нафақат кўплаб маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш ва уларни бозорга олиб чиқишни, балки чуқур билим ва илмий ютуқларга асосланган
инновацион иқтисодиётга ўтиш вазифасини қўймоқда. Яъни ўз иқтисодиётини мавжуд табиий 
ресурсларни сарфлаш эвазига эмас, инновацион маҳсулотлар яратиш, ўзлаштириш ва илғор 
технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали ривожлантириш тараққиётнинг асосий 
омилига айланмоқда. Мамлакатни инновацион ривожлантириш стротегияси ва механизмлари энг 
аввало шу давлатда яратилган иннтеллектуал ва илмий-техникавий салоҳиятдан қанчалик самарали 
фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ” [4].
Бугунги кунда мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор 
қаратилиб, уларнинг натижалари ўз самарасини бераяпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномасида 2018 йилда амалга оширилган ишлар ва 
2019 йилга мўлжалланган режалар атрофлича кўрсатиб берилди. Мурожатномада илм-фан, замонавий 
ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланади. Жумладан, 
“Ривожланган мамлакатларда таълимнинг тўлиқ циклига инвестиция киритишга, яъни бола 3 ёшдан 22 
ёшгача бўлган даврда унинг тарбиясига сармоя сарфлашга катта эътибор берилади. Чунки ана шу 
сармоя жамиятга 15-17 баробар миқдорда фойда келтиради. Бизда эса бу кўрсаткич атиги 4 баробарни 
ташкил этади. Бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча 
имкониятларни сафарбар этишимиз шарт”, дея қайд этилади Мурожатномада. 
Умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, фарзандларимизни
ҳар томонлама баркамол вояга етиши учун таълим - тарбия ишларини такомиллаштириш, хусусий 
мактаблар ташкил этиш, давлат – хусусий шериклик имкониятларидан кенг фойдаланиш, олий таълим 
тизимида таҳсил олиш учун кенг имконият яратишга қаратилган ишларни янада кучайтириш зарурлиги 
қайд этилади. Ҳақиқатдан ҳам фарзандларимиз қобилиятини, иқтидорини рўёбга чиқаришга болаликдан 
жиддий эътибор қаратишимиз келажакда ўзининг смарасини беради. Бугунги кунда мактабгача таълим
муассасалари, умумтаълим мактабларида ҳар бир боланинг истеъдодини тезда аниқлаш ва уларни 
қўллаб қувватлаш учун барча имкониятлар яратилган. Фақат таълим муассасаси маъсуллари, 
тарбиячилар, ўқитувчилар мураббийлар болаларнинг қобилиятларини тезкорлик билан аниқлаб, 
уларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлашлари муҳимдир. Инсон капитали XXI асрда инсониятнинг, 
ҳар бир давлатнинг ривожи, салоҳиятини, келажагини белгилайдиган муҳим мезонлардан биридир. 
Айни пайтда ахборот коммуникация технологиялари жадал суръатлар билан ҳаётга кириб келиб, 
ривожланмоқда ва улардан ўз ўрнида тўғри фойдаланиш керак. Интеллектуал, маънавий омил 
давлатнинг, жамиятнинг ривожланганлик даражасини ҳам белгилайди. 
Инсон капитали инновацион иқтисодиёт ва ривожланишнинг кейинги босқичи билимларини 
шакллантирувчи ва ривожлантирувчи бош омил ҳисобланади. Инсон капитали, одам ақлий 
салоҳиятининг жамиятимизга, иқтисодиётга таъсири бениҳоя катта бўлиб, барча соҳаларнинг
тезкорлик билан ривожланишига замин яратади. Чуқур билим, яратувчилик, бунёдкорлик, 
ташаббускорлик, юксак касбий салоҳият бугунги кунда тармоқлар ривожида муҳим омилдир. Дунё 
тажрибаси ва амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, инсон капиталига йўналтирилган маблағлар бошқа 
омилларга нисбатан ўзини оқлайди. Бугунги кунда ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозоридаги
рақобатбардошлиги нафақат табиий ресурслари мавжудлиги, ишлаб чиқариш корхоналари билан 
биргаликда замонавий мунтазам янгиланиб турадиган технологияларни яратиш ва ўзлаштиришга қодир 
юксак билимга, кўникмаларга эга бўлган инсон капиталига ҳам боғлиқдир. Шу туфайли мамлакатимизда 
энг устувор вазифаларидан бири бўлган таълим-тарбия соҳасига, шунингдек соғлиқни сақлаш 
тизимини ривожлантириш мақсадида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг ҳажми йилдан-
йилга ошмоқда. 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish