ЁШЛАР ВА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ҲАМДА УНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Ахборот жамиятининг тезкор шаклланиши ва инсон ҳаётининг барча жабҳаларида ахборот
таҳдидларининг муттасил ўсиб бораётган ҳозирги шароитида ёшлар ҳаёти ва умуман жамият
хавфсизлигини, шу жумладан, уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кўп босқичли
маърифий ишлар алоҳида аҳамиятга эга.
Калит сўзлар: маълумотлар, таҳдидлар, таҳликалар, хавфсизлик, жамият, ҳаёт, манбалар.
В современных условиях стремительного формирования информационного общества и
сопутствующего этому росту информационных угроз во всех сферах жизнедеятельности человека особую
актуальность приобретает многоуровневая образовательная работа по обеспечению безопасности
жизнедеятельности молодежи и общества в целом, в том числе их информационной безопасности.
Ключевые слова: информационные, угрозы, риски, обеспечения, безопасность, общества,
жизнедеятельность, ресурсы.
In modern conditions of rapid formation of the information society and the accompanying growth of
information threats in all spheres of human life, multi-level educational work to ensure the safety of the life of
young people and society as a whole, including their information security, is of particu lar relevance.
Key words: information, threats, risks, security, security, society, life activity, resources.
Жаҳон бўйлаб жадал тус олаётган ахборотлар оқими ҳозирги глобаллашув жараёнига хос
бўлган ғоялар кураши, ахборот хуружи авж олган бир даврда мамлакатимизда ўсиб келаётган авлод,
ёшларни баркамол шахс сифатида тарбиялаш янада долзарб ҳамда муҳим масала бўлиб ҳисобланади.
Мамлакатимиз ёшларига замон талабига мос таълим-тарбия бериш жараёнига янги замонавий
ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) тизими ва Интернет тармоғи имконияткларининг
татбиқ этилиши ўзининг самарасини ошириш омили эканлигини аллақачон намоён этмоқда. Жаҳонда
шиддат билан тараққий этиб бораётган АКТ тизими ва Интернет тармоғидан самарали фойдаланиш
ёшларда ижодий тафаккурларини ривожлантириб, ўзлигини намойиш этишларига имкон
бераётганлиги ҳам янги замонавий технологияларнинг афзалликларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Мазкур афзалликлардан фойдаланиб, ёшларимиз ўз интеллектуал салоҳиятлари ва қобилиятлари,
истеъдодларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиб берилмоқда, уларнинг баркамол
авлод бўлиб етишишлари мақсадида таълим-тарбия жараёни замон талабига мувофиқ ташкил этилиб,
барча зарур техника воситалари билан таъминланмоқда [5].
Шу билан бир қаторда, олимлар, мутахассислар, педагоглар ва бошқалар томонидан мазкур
янги технологиялар ёшлар тарбиясига турли таъсир кучларига эга, жумладан, салбий таъсирга ҳам
эгалиги таъкидланмоқда. Маълумки, Интернетдан фойдаланувчиларнинг кўпчилик қисмини ёшлар
ташкил этади [1].
Ёшлармизни АКТ ва Интернет тармоғидаги салбий мазмунга эга ахборотлардан ҳимоя қилиш,
уларда Интернет тақдим этадиган ахборотдан тўғри танлаб фойдаланиш маданиятини шакллантириб,
ўргатиб боришимиз заруратдир. Мамлакатимиз тараққиётини кўзлаган ҳолда халқимиз тарихи, урф-
одатларини қадрловчи, миллий қадриятларга содиқ, маънавий етук баркамол шахсни тарбиялаш,
ахборот муҳитидаги салбий таъсирлар ҳамда таҳдидлардан сақланишга ўргатиш, шунингдек,
тармоқдан айрим хорижий ахборот оқими орқали кириб келаётган ёвуз ғояларнинг олдини олиш ва
таъсир кучини камайтириш, ахборотдан хавфсиз фойдаланишларини таъминлаш бугунги куннинг
долзарб вазифалари сирасига киради [7, 1116-1120].
Кўпчилик ёшлар ҳаётий тасаввурга етарлича эга бўлмасада, аммо ахборот воситаларидан
фойдаланишни яхши ўзлаштириб олишмоқда, турли сайтлардан фойдаланиб, Интернетнинг
чекланмаган оламига кириб бормоқда. Интернетнинг ҳам ўзига хос безорилиги, жиноий олами,
зарари ва номақбул томонлари мавжуд. Виртуал мулоқот инсонларга, айниқса ёшларга бир дамнинг
ўзида зарар келтирувчи манба бўлиб қолиши ҳам мумкин [4, 335-341].
Сўнгги пайтларда Интернетда кўпгина тажовузкор ва ижтимоий хавфли материаллар кўпайиб
бормоқда. Компьюердан фақат ишчи ўринларида эмас, балки маиший турмуш масалалари, хонадонда
ва дам олишда ҳам кенг фойдаланилмоқда. https://napoleoncat.com сайти берган маълумотга кўра,
Ўзбекистонда “Фейсбук” тармоғидан фойдаланувчилар 1 миллионга яқинлашиб қолган. Улар ўртача
25-34 ёшда бўлиб, 65,5 фоизини эркаклар, 34,5 фоизини хотин-қизларимиз ташкил этар экан.
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |