# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
105
Визуаллаштириш қобилиятидаги гендер фарқларни ўрганишда хорижда асосан Кохен [9]
томонидан тақдим этилган қуйидаги формуладан фойдаланилади:
𝑑 =
Хўғ − Хқ
√SDўғ
2
+ SDқ
2
2
Бу ерда Х
ўғ
─ ўғил болаларда олинган натижаларнинг умумий ўртача қиймати; Х
қ
─ қиз
болаларда олинган натижаларнинг умумий ўртача қиймати; SD
ўғ
─ ўғил болаларда олинган
натижаларнинг стандарт четга оғиши; SD
қ
─ қиз болаларда олинган натижаларнинг стандарт четга
оғиши.
Формулага асосан биз ўрганган ўсмирларда визуаллаштириш қобилиятидаги гендер фарқ
даражаси d=0,07 га тенг. Бу қиймат икки гуруҳ ўртасида фарқ йўқлигини англатади. Демак,
тадқиқотимиз бошқа олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига зид равишда гендер
фарқланишни кўрсатмади. Кўпчилик олимларнинг фикрича турли мамлакатлардаги қобилиятларнинг
гендер жиҳатдан фарқланишига оид ўрганилган тадқиқотларда турли натижаларнинг қайд этилишига
сабаб мамлакатлардаги гендер тенгсизликларнинг даражаси билан изоҳланади. Яъни олимлар гендер
тенглик кўрсаткичлари юқори бўлган мамлакатларда когнитив қобилиятларнинг ва, айниқса,
математик қобилиятларнинг гендер жиҳатдан фарқланиши камайиб йўқолиб боради [10].
Натижаларни таҳлил қилишнинг кейинги босқичида визуаллаштириш ва турли соҳаларга
бўлган қизиқиш ўртасида боғланиш таҳлил қилинди. 100 та қиз болаларнинг натижаларида
визуаллаштириш қобилиятининг энг юқори даражада корреляция коэффициентлари қайд этилган
соҳалар физика (0,360), математика (0,334) ва ҳуқуқ (0,236) соҳалари қайд этилди.
100 та ўғил болаларнинг худди шу кўрсаткичлари таҳлили натижаларида кутилмаган ҳолатлар
қайд этилди. Яъни ўғил болаларда визуаллаштириш қобилияти қиз болалардан фарқли равишда ҳеч
бир соҳада ҳатто, 0,100 га яқин бўлган ижобий боғланиш кўрсаткичлари ҳам қайд этилмади. Шундай
бўлсада, нисбатан кичикроқ қийматга эга бўлган тўғри пропорционал боғланишлар қурилиш (0,038),
элетротехника (0,099), физика (0,066), енгил ва озиқ-овқат саноати (0,044), геология (0,030) ва
география (0,021) соҳаларига тўғри келди. Бу рўйхат қаторига математика фани кирмаганлиги жуда
таажжубли ҳолатдир. Демак, ўсмир ўғил болаларда визуаллаштириш қобилияти ва математика
соҳасига қизиқиши ўртасида боғланиш мавжуд эмас. Биз бу ҳолатга урғу беришимизнинг сабаби,
кўпгина олимлар олиб борган тадқиқотларда математик қобилиятлар ва визуаллаштириш қобилияти
ўртасида доим тўғри пропорционал боғланиш қайд этилиб келган. Албатта биз юқорида таажжуб
билдирган ҳолатда ўрганилган психологик хусусиятнинг иккиси ҳам қобилият эмас, яъни бири
қобилият (визуаллаштириш), иккинчиси эса қизиқиш (математика). Шунинг учун биз тадқиқотимиз
доирасида эришилган кенг имкониятдан фойдаланиб, математик тафаккур, ҳисоб-китоб қобилияти ва
визуаллаштириш қобилиятлари ўртасидаги муносабатларни корреляция усули билан текшириб
кўришга ҳам қизиқдик. Натижаларда ўғил болаларда визуаллаштириш қобилияти дарҳақиқат
матемамтик тафаккур қобилияти билан ҳам (0,451), ҳисоб-китоб қобилияти билан ҳам (0,416) юқори
даражадаги ижобий боғланишга эгалиги кўринди.
Ўғил болаларда визуаллаштириш қобилияти хорижий тиллар (-0,236) ва педагогика (-0,236)
соҳалари билан энг катта тескари пропорционал боғланишга эгалиги қайд этилди. Қиз болаларда
мутлақо ўзгача бўлган натижалар акс этди, яъни уларда визуаллаштириш қобилияти билан энг юқори
тескари пропорционал боғланган соҳа мусиқа (-0,146) ва жисмоний тарбия (-0,124) соҳалари билан
характерланди.
Ўзбекистон шароитида когнитив қобилиятларни ўрганишга хизмат қилувчи тестларни
мослаштириш ва стандартлаштиришга оид тадқиқотимизда умумий жиҳатдан 15 хил когнитив
қобилиятларга урғу берилган бўлиб, турли вилоятларда ўтказилган синов жараёнларида катта
миқдордаги эмпирик маълумотлар жамланган эди. Шу боис, мазкур тадқиқотимизда ўғил болаларда
визуаллаштириш қобилияти билан бошқа когнитив қобилиятлар ўртасидаги муносабатни ўрганишга
ҳам имконият мавжуд бўлди. 15 хил когнитив қобилиятлар булар: математик тафаккур, ҳисоб-китоб,
дедуктив тафаккур, индуктив тафаккур, маълумот изчиллиги, оригиналлик, ғоялар кўлами, ёзма
матнни тушуниш, ёзма изоҳлаш, идрок тезлиги, яширин предметни топиш, якунлаш тезлиги,
ихтиёрий диққат, хотира (визуал) ва муаммони ҳис қилиш қобилиятларидир. Визуаллаштириш
қобилияти мазкур ўрганилган бошқа когнитив қобилиятларнинг ичида ўғил болаларда энг кучли
ижобий боғланишга эга бўлган когнитив қобилият бу яширин предметни топиш қобилияти эканлиги
аниқланди (0,611). Қиз болаларда ҳам энг юқори ижобий боғланиш яширин предметни топиш
қобилиятига тўғри келди (0,332), лекин унинг қиймати ўғил болаларда қайд этилган қийматдан икки
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |