# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
80 
Бугунги кунда ривожланаётган давлатлар ўз келажаги ва қудратини фақат одамлар сонини 
ўстиришда эмас, балки уларни интеллектуал салоҳияти ўсишида кўрмоқдалар. Яъни одамларни 
сифатини ўсишини ўлчаяптилар. Европа даватларида бу IQ (интеллект коэффиценти) янги 
билимларни ўзлаштириш ва янги билимлар яратиш қобилияти тести билан ўлчанади ва одамни
қўйган мақсадига эришиш қобилияти мантиқий ўйлови, ўз ишидан ўзи камчилик топиб уни бартараф 
этиш йўлларини қидириш ҳамда уни асослаб бериш қобилиятига эгалигини кўрсатади. 
Бу борада хорижлик олимларнинг олиб борган илмий-тадқиқот ишлари натижаларига ҳам 
назар ташлаш фойдадан холи бўлмайди.
Р.Линн ва унинг хамкасблари томонидан олинган тадқиқот натижаларига асосан интеллект 
коэффиценти IQ миллий кўрсаткичлари қуйидагича берилган Россия ва Украина – 97 балл, Болгария 
ва Босния- 90, Грузия -94, Экватериал Гвинея- 64, Эстония – 99, Исроил-95, Ҳиндистон – 82, 
Ирландия - 92, Испания – 98, Италия – 102, Қозоғистон -94, Канада – 99, Қирғизистон – 90, Хитой – 
105, Латвия – 98, Литва – 94, Македония – 94, Мальта - 97, Голландия – 100, Норвегия – 100, 
Жанубий Корея – 106, Полъша – 99, Португалия - 95, Руминия – 94, Сербия – 89, Сингапур – 108, 
Словакия – 96, Словения – 96, АҚШ – 98, Тожикистон – 87, Туркманистон – 87, Туркия – 90, 
Ўзбекистон – 87, Финляндия – 99, Франция – 98, Хорватия – 90, Чехия – 98, Швейцария – 101, 
Швеция - 99, Япония – 105 [1]. 
Юқоридаги тадқиқотлар муаллифлари фикрича дунёнинг ҳар хил мамлакатларидаги 
цивилизацион ривожланишнинг сифати ва тезлигини тушунтирувчи тизим асосини миллат 
интеллекти таркиб топтирар экан. Ушбу тадқиқотлар 2008 йилда эълон қилинган. 
Бундан ташқари интеллектуал коэффиценти юқори давлатларнинг иқтисодий кўрсаткичлари 
ҳам юқори даражаларда турибди. Қуйида мамлакатлар ўртасида олинаётган даромадларнинг 
тақсимланишига оид маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди.
“Халқаро статистика маълумотларига қараганда, умумжаҳон даромади 20% қашшоқ 
мамлакатларнинг улуши 1960 йилдаги 2.3% дан 1990 йилда 1.4% га, 1994 йилда эса 1.1% гача 
камайган. Ер шарининг энг бой 20% аҳолиси билан энг қашшоқ 20% аҳолиси ўртасидаги тафовут 
1960 йилда 30:1,1991 йилда 61:1, 1994 йилда эса 78:1 ни ташкил этган. 1969 ва 1989 йиллар оралиғида 
20% энг бой мамлакатларнинг жаҳон ялпи миллий маҳсулотлардаги ҳиссаси 70% дан 83% га ошган 
бўлса, қашшоқ 20% мамлакатларнинг улуши 2.3 дан 1.4% га камайган”[2]. Статистик 
маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар тобора 
ривожланиб, қашшоқ давлатлар эса борган сари қашшоқлашиб бормоқда. Бугун етакчи трансмиллий 
коорпорациялар кимнинг қўлида бўлса ўшаларнинг таъсир доираси кучли бўлмоқда. 1998 йилда 200 
та энг катта трансмиллий коорпорацияларнинг 74 таси АҚШ байроғи остида бўлган. Шунга ўхшаш 
коорпорациялар барча товар айланмаларининг 36,5% и улар ҳиссасига тўғри келган. Америкаликлар 
барча Трансмиллий коорпорацияларни биргаликда олганда энг кўп ”даромад ишлаганлар” Улар 
52,7% фойда кўрганлар. Дунёдаги энг катта 50 та компаниядан 33 тасининг штаб квартираси АҚШда 
жойлашган. Улар биржада барча катта қийматга эга бўлган акцияларнинг 71,8% ига эгалик 
қиладилар. Дунёдаги мавжуд 201 та катта саноат ва молия компанияларининг 90% и АҚШ. Буюк 
британия, Германия ва Франция каби катта беш мамлакат ҳиссасига тўғри келади [3].
Бугун жаҳондаги мамлакатлар орасидаги иқтисод соҳасидаги рақобат уларнинг таълим-тарбия 
системалари ўртасидаги рақобатга айланаяпти. Гап шундаки ривожланган давлатларда ҳар 
томонлама ўз соҳасининг билимли инсонлари жамиятнинг иш билан банд қисмининг тенг ярмини 
ташкил қилган ҳолда мамлакатнинг ривожланиши ва тараққий қилишида катта ишларни амалга 
оширмоқдалар. Интеллектнинг инсон цивилизациясининг ривожланишидаги аҳамияти нафақат 
технологик-ишлаб чиқариш ва иқтисодий омиллар таъсирида, балким ижтимоий омиллар таъсирида 
ҳам ошиб бормоқда. 
Бугунги кунда ривожланаётган давлатлар ўз келажаги ва қудратини фақат одамлар сонини 
ўстиришда эмас, балки уларни интеллектуал салоҳияти ўсишида кўрмоқдалар. Яъни одамларни 
сифатини ўсишини ўлчаяптилар. Европа даватларида бу IQ (интеллект коэффиценти) янги 
билимларни ўзлаштириш ва янги билимлар яратиш қобилияти тести билан ўлчанади ва одамни
қўйган мақсадига эришиш қобилияти мантиқий ўйлови, ўз ишидан ўзи камчилик топиб уни бартараф 
этиш йўлларини қидириш ҳамда уни асослаб бериш қобилиятига эгалигини кўрсатади. 
Сиз кимнингдир IQ си юқори, деганда нимани тушунасиз? IQ кўрсаткичи билан нима 
ўлчанади? IQ кўрсаткичининг юқорилиги ютуғингизни кафолатлайдими? 
IQ кўрсаткичи юқори одамлар моддий жиҳатдан жуда яхши таъминланганликка 
эришадиларми? 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish