Дастур номи
|
Касбий фаолиятда физика
|
Ажратилган соат
|
120
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
60
|
Дастурнинг мақсади
|
Бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларини физиканинг асосий қонун - қоидалари, ҳамда назарий, амалий ва лаборатория ишларини бажариш учун зарур бўлган физик тушунчалар билан таништиришдан, янгиликларни мустақил ўрганиб, унинг тадбиқларини ўзлаштира олишга ўргатишдан, талабаларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ўстиришдан, ижодий изланишларга ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг истиқболларини физик тушунчалар ёрдамида баён қила олишга ўргатишдан иборат.
|
Ўзлаштириш
(ўқитиш)
натижалари
|
талабаларда физикавий қонуниятлар ва омилларни қишлоқ хўжалигида қўллай олишлари тўғрисида тасаввурлар ҳосил қилиш ва ривожлантириш;
назарий билимлар ва тажрибаларга таяниб билим олишга бўлган қизиқишларини, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ошириб, ўзлари мустақил равишда янги билимлар олишини, маълумотлар оқимидан керакли маълумотларни ажратиб олиб улардан тўғри фойдаланишларини ва янги маълумотларга ўз фикрларини билдириб уларни баҳолай олишларини ривожлантириш;
моҳиятига етган ҳолда янги билимлар олиб кўникмаларга эга бўлиб профессионал касбий фаолиятини ривожлантириш.
|
Билимлар
|
Қишлоқ хўжалигида физика қонунларини қўллашнинг асосий методлари билан танишиш;
Замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва экологик муаммолар ҳақидаги билим олишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;
Тингловчиларни физика фанидан мустақил билим олишлари ва кўникмаларини шакллантиришлари учун ижодий ва инделлектуал қобилиятларини ривожлантириш;
Рақамли технологияларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўллай олишлари учун турли хил маълумот манбаларидан шу қаторда ахборот технологияларидан фойдаланиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш;
Назарий олган билимларини амалиётда қўллай олишлари, турли хил физикавий тажрибаларни мустақил ўтказа олишлари ва олинган натижаларни таҳлил қилишни тўғри бажара олишларини шакллантириш ва ривожлантириш;
Биргаликда олиб бориладиган иш жараёнида ўзаро ҳурматни, ўзгалар фикрини эшитиб ҳаққоний баҳо беришни, мантиқий фикрлаш қобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш.
|
Кўникмалар
|
-физикавий моделларни тадқиқ қилиш;
-ишлаб чиқариш жараёнларида ва техникавий объектларда энг оддий физикавий тизимларнинг моделларидан фойдаланиш;
-физика фанининг турли бўлимларига характерли бўлган қийматларнинг сонли тартибини ўлчаш ва баҳолаш;
-қишлоқ хўжалик экинларини ривожланиши ва ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида физик асбоб ва ускуналардан фойдаланиш
|
|