ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“Тасдиқланди”
Ўқув ишлари бўйича проректор
______________ М. Эшов
2021 йил “ ____” ________
AТ-КОНСАЛТИНГ
ФАН СИЛЛАБУСИ
Билим соҳаси:
|
200000
|
– Ижтимоий фанлар, иқтисод ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
230000
|
– Иқтисод
|
Магистратура мутахассислиги:
|
5А230107
|
Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва
технологиялари
|
ТОШКЕНТ – 2021 йил
ФАН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Фан шифри: ITCON7.5
Фан номи: АТ-консалтинг
Семестр/Йил: 2-семестр/ 2021-2022 ўқув йили (асосий фани)
Кафедра: Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари
Соатлар/кредитлар миқдори: 7,5 ECTS (72 аудитория соати)
Маъруза
|
Амалий машғулот
|
Лаборатория
|
Баҳолаш
|
Мустақил таълим
|
Жами
|
40
|
45
|
0
|
5
|
135
|
228
|
Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви:
Аудитория вақти: Дарс жадвалига асосан
Магистрлар:
Фан учун масъул кафедра: Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси
ЎҚИТУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Инструкторлар: Н.Шоахмедова
Кафедра жойлашган жойи: ТДИУ, 5-ўқув биноси, 517-хона
Телефон: 71-239-28-41 иш телефони
E-mail:nshoaxmedova@tsue.uz,
Талабларни қабул қилиш вақти: Талабалар дарсдан ташқари вақтда ўқитувчи билан учрашиш учун ўқитувчи электрон почтасига хат билан мурожаат қилиб учрашув вақтини белгилаб олишлари мумкин.
Фан тавсифи
Мамлакатда рақамли иқтисодиётга ўтиш, рақамли трансформация ва рақамли технологияларини ривожлантириш, ахборот технологиялари хизматларини янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда. Шу билан бирга, АТ консалтинг фаолияти соҳасида бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар ушбу соҳанинг жадал ривожланишига, сифатли ахборот хизматларини кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда.
Ушбу курс ёрдамида магистрлар ахборот технологиялари хизматларининг улуши (Консалтинг+аутсорсинг) консалтинг бизнеси фаолиятини ўрганадилар. АТ-консалтингда ахборот тизимларини лойиҳалаш ва бошқариш, ахборот технологияларини ўзлаштирадиган ҳам стратегик, ҳам операцион ишларни бажарадиган малакали хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти ўрганилади. Инновациялар ва инвестицияларнинг кўп қисми мижозлар ва уларнинг ИТ-шериклари томонидан ўрнатилган мураккаб муносабатлардан ўзади. Ушбу курс орқали хизмат кўрсатувчи провайдер (ИТ консалтинг фирмаси) ёки мижоз сифатида, ИТ-консалтинг лойиҳаларини бошқаришни тамойиллари чуқур берилади. Ахборот технологиялари бўйича консалтинг нимани талаб қилишини тушуниш ушбу ташкилотларнинг қайси воситалардан фойдаланиши, уларнинг моделлари ва ёндашувларига эътибор қаратиш тушунчалари берилади. Хизмат: бизнес-жараёнларни лойиҳалаш, ахборот тизимларини лойиҳалаш, амалга ошириш ERP, ўзгаришларни бошқариш, аутсорсинг хизматлари тaмoйил вa услублaри билaн чуқур ҳaмдa ҳaр тoмoнлaмa танишадилар.
Фаннинг мақсади
Ахборот технологиялари бўйича консалтинг компанияларга ўз бизнес мақсадларига эришишга ёрдам беради. Ахборот технологияларидан самарали фойдаланишга ёрдам беради. Бошқарув консалтингининг бир қисми сифатида АТ -консалтинг - бу ахборот технологиялари келтирадиган сифат жиҳатидан янги имкониятлар билан бизнесни бошқаришнинг замонавий усулларининг ўргатади.
Курснинг мақсади –
АТ ҳақида тизимли тасаввурни шакллантириш
Мустақил фикрлашни намойиш этиш;
Мустақил ишлашга тайёрлаш;
АТ -консалтинг хизматлари бозорининг ҳозирги ҳолатини билиш;
Маслаҳат жараёнининг мазмунини билиш;
Консалтинг компаниясини танлашни билиш;
АТ -маҳсулотлар бўйича консалтинг ҳақида тизимли тушунчага эга бўлиш;
АТ -консалтинг амалиёти ҳақида тушунчага эга бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |