Ўзбекистон “қайта қуриш” йилларида



Download 249,32 Kb.
bet1/3
Sana14.07.2022
Hajmi249,32 Kb.
#799881
  1   2   3
Bog'liq
11 мавзу маъруза


Ўзбекистон “қайта қуриш” йилларида.

СССРдаги "қайта қуриш" жараёни аввал бошданоқ сиёсий соҳани қамраб олди. Иқтисодий ислоҳотлар эса унга бўйсунувчан аҳамият касб этди. Орадан кўп ўтмай, жадаллашиб бораётган сиёсий жараёнлар (ошкоралик, демократия) билан суст ривожланаётган иқтисодиёт ўртасида катта фарқ кўзга ташлана бошлади. Бу пайтда СССРнинг таркибий қисми бўлган Ўзбекистон ССР ҳам қайта қуриш гирдобига тортилди, унинг қонуниятларига амал қилди.


Қайта қуришнинг биринчи босқичи (1985-1986 йиллар)асосан маъмурий-ташкилий тадбирларнинг анъанавий усулларда олиб борилиши билан характерланади. Мазкур босқичда кун тартибига қўйилган вазифалардан бири илмий-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жалб этиш асосида жамиятда туб иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш ва унииг асносида инсон омилини фаоллаштиришдан иборат бўлди.
Қайта қуришнинг дастлабки даврларида асосий эътибор мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштиришга қаратилди. Шунинг учун ҳам 1986 йил 1 март куни КПСС XXVII съездининг КПСС Марказий Комитети сиёсий маърузаси юзасидан қабул қилинган резолюцияда фан-техника тараққиётини жадаллаштириш масаласига катта эътибор қаратилган эди.
Хуллас, қайта қуришнинг дастлабки даврларида асосий эътибор мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилди. Аммо, бундай жараённи ижтимоий муносабатларни такомиллаштирмасдан амалга ошириш мумкин эмаслиги тезда аён бўлди. Шунинг учун 1986 йилда қайта қуриш ва ижтимоий муносабатлар масаласига алоҳида эътибор қаратишга мажбур бўлинди. Бундай сиёсатнинг марказида эса жамиятни демократлаштириш, маъмурий-буйруқбозлик ва бюрократизмга, қонунсизликка қарши қураш турар эди.
Бу даврда бутун Совет Иттифоқида бўлгани сингари Ўзбекистонда ҳам дастлаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётда маълум ўзгаришлар юз бера бошлади, кишиларнинг ижтимоий фаоллиги ошди, демократия сари айрим қадамлар ташланди, миллий ўзликни англаш жараёни бошланди. Аммо, туб ўзгаришлар ва барча соҳаларда ҳақиқий ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги ўринишлар муваффақият қозонмади. Статистик кўрсаткичдарда қайд этилишича, 1986 йилдан бошлаб мамлакат иқтисодий аҳволи баттар ёмонлаша бошлади, 1987 йил январдан ишлаб чиқариш суръатлари кескин пасая борди, иқтисодиётда инқирозли ҳолат юзага келди. Қайта қуришнинг биринчи босқичи шу тарзда мағлубиятга учради.
Қайта қуришнинг иккинчи босқичи (1987-1990 йиллар) жамиятнинг барча жабҳаларини комплекс тарзда ислоҳ қилишни кун тартибига қўйди. Бундай вазифа коммунистик мафкура томонидан 1987 йил январда янада аниқлаштирилди. Москва шаҳрида 1987 йил 27-28 январда бўлиб ўтган КПСС МК Пленумида КПСС Марказий Комитетининг Бош секретари М.С.Горбачёв "Қайта қуриш ва партиянинг кадрлар сиёсати тўғрисида" маъруза қилди. Унда сиёсий ислоҳотларнинг acocий мақсади ошкоралик ва кадрлар сиёсатини тўғри юритиш асосида совет жамиятини тўлиқ демократлаштиришга эътибор қаратилди. Кейинчалик М.С.Горбачёв ўзининг қайта қуриш ҳақидаги машҳур китобида бу ғояларини давом эттирди. Бироқ сиёсий тузумни ислоҳ қилиш ва демократлаштириш, кенг халқ оммасининг сиёсий ва тарихий жараёнларда иштирок этиши Марказ учун қутилмаган оқибатларга олиб келиши натижасида Москва томонидан сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар боши берк кўчага киритиб қўйилди. Оқибатда 1990 йил нафақат қайта қуришнинг иккинчи босқичи, балки СССР аҳолиси, балки бутун дунё умид кўзи билан қараётган қайта қуриш сиёсати бутунлай мағлубиятга учради. Бу ҳолат ҳам СССР инқирозини тезлаштирди ва унинг парчаланишига олиб келди.



Download 249,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish