Aim.uz
Ер ости юклаш машиналари. Уларнинг турлари, конструкцияси ишлаш принципи ва ишлатилиш кўлами
Режа:
Yer osti yuklash mashinalarining sinflanishi Uzluksiz yuklash mashinalari turlari, tuzilishi va ishlash prinsipi
Davriy va uzluksiz yuklash mashinalarini ishlatish va unumdorligini aniqlash
Юклаш машиналари тўғрисида умумий маълумотлар. Кон-қидирув лаҳимларини ўтишда тоғ жинсларини юклаш – қийин жараён бўлиб, умумий лаҳим ўтиш даврининг 60 % гача бўлган вақтини эгаллайди. Ер ости қидирув лаҳимларини ўтишда тоғ жинсларининг асосий ҳажми юкловчи механизмлар ёрдамида олинади ва бир қисмигина қўл меҳнати билан бажарилади. Юкловчи механизмлар сифатитида юклаш машиналари ишлатилади.
Юклаш машиналари ер ости лаҳимларини бурғилаб-портлатиш усули билан ўтишда массивдан ажратилган тоғ жинсларини транспорт воситасига юклашни механизациялаштиришга мўлжаллангандир. Ҳар қандай юклаш машинаси иккита асосий функцияни бажаради: массивдан портлатиш ажратилган тоғ жинсини қамраш яъни ишчи органини тўлдириш ёки тоғ жинсига ботириш; юкни маълум баландликка кўтариб транспорт воситасига узатиш. Бу жараёнларни бажаришига қараб юклаш машиналарини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин:
- иш бажарувчи органи тури бўйича – чўмичли, тароқсимон, барабан-ғилдиракли, қамровчи-панжали (1-расм, а);
- иш бажарувчи органининг ишлаш усули бўйича - даврий ва узлуксиз (1-расм, б);
- тоғ жинсини қамраш усули бўйича – тагидан, ёнидан ва устидан қамровчи (1-расм, в);
- юкни транспорт воситасига узатиш усули бўйича – тўғридан-тўғри ёки поғонали юкловчи (1-расм, г);
- машинанинг ҳаракатланиш усули бўйича – ғилдирак-рельсли, гусеницали, пневмоғилдиракли (1-расм, д).
Тоғ жинсини тагидан қамровчи чўмичли даврий юклаш машиналари энг кўп тарқалгандир. Бу машиналарнинг тўгридан-тўгри юкловчи (2-расм, а) ва поғонали юкловчи (2-расм, б) турлари фарқланади. Тўғридан-тўғри юкловчи бу машиналарнинг икки ҳил модели бўлиб, бир-биридан юкни тўкиш усули билан фарқланади. Буларга чўмич рукояти машина устидан айланиб ўтиб тўкувчи ва чўмични ён тарафдан ағдарувчи машиналар киради.
Охирги турдаги машина тайёрлов лаҳимларни ўтишда тоғ жинсларини конвейер транспортига юклашни механизациялаштиради. Поғонали юкловчи чўмичли юклаш машиналари машина конструкциясига кирувчи узатувчи лентали, пластинкали ёки куракли конвейерлар билан таъминланади.
Жахон тажрибасида энг кўп ишлатиладиган юклаш машиналари – тоғ жинсини ён тарафдан қамровчи узлуксиз ишловчи машиналардир (2-расм, в). Бундай машиналарнинг иш бажарувчи органи – қамровчи панжали, сидирғичли барлар, рифленые дисклар бўлиши мумкин.
1-расм. Юклаш машиналари синфлари.
Юқорида кўриб чиқкан мос равишдаги конструктив тузилишлардан энг кўп ишлатиладиган юклаш машиналаридан ППН тури ( тўгридан –тўғри юкловчи даврий (ППН-1, ППН-3А, ППН-2Г) ёки тагидан қамровчи поғонали юкловчи ) ва ПНБ турлари (ёндан қамровчи узлуксиз ишловчи) мавжуддир.
2-расм. Юклаш машиналари конструктив схемалари.
1-жадвал
Даврий ишловчи юклаш машиналари техник тавсифлари
Кўрсатгичлари
|
Тури
|
ППН-1
|
ППН-3А
|
ППН-2Г
|
ППН-5
|
ППН-7
|
Техник унумдорлиги, м3/мин
|
0,8
|
1,75
|
2,0
|
1,0
|
0,8
|
Чўмичи ҳажми, м3
|
0,2
|
0,55
|
0,8
|
0,25
|
0,28
|
Ўлчамлари, мм
|
|
|
|
|
|
- эни
|
1250
|
1500
|
1800
|
1370
|
1400
|
- узунлиги
|
2250
|
3200
|
-
|
6100
|
9450
|
Максимал юклаш баландлиги, мм
|
2250
|
2800
|
3200
|
2150
|
1800
|
Юклаш фронти, м
|
2,2
|
3,2
|
Чегаралан-маган
|
3,2
|
4,8
|
Массаси, т
|
3,5
|
6,8
|
13
|
8,2
|
14,4
|
Двигател қуввати, кВт
|
4
|
38,3
|
20
|
23
|
40
|
Юрувчи қисми
|
ғилдирак-рельсли
|
гусеницали
|
ғилдирак рельсли
|
Истеъмол энергияси тури
|
пневматик
|
электрик
|
Узлуксиз ишловчи юклаш машиналари техник тавсифлари
Кўрсатгичлари
|
Тури
|
ПНБ-1
|
1ПНБ-2
|
2ПНБ-2
|
3ПНБ-2
|
ПНБ-3
|
Техник унумдорлиги, м3/мин
|
1,45
|
2,0
|
2,0
|
2,5
|
4,0
|
Чўмичи ҳажми, м3
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Ўлчамлари, мм
|
|
|
|
|
|
- эни
|
1100
|
1600
|
1800
|
1800
|
2000
|
- узунлиги
|
6500
|
7100
|
8000
|
-
|
8500
|
Максимал юклаш баландлиги, мм
|
1350
|
1800
|
1800
|
2800
|
2400
|
Юклаш фронти, м
|
Чегараланмаган
|
Массаси, т
|
4,7
|
6
|
10,5
|
18
|
22
|
Двигател қуввати, кВт
|
21
|
31
|
65
|
100
|
88
|
Юрувчи қисми
|
гусеницали
|
Истеъмол энергияси тури
|
электрик
|
Юклаш машиналари турлари ва конструкцияси
Даврий юклаш машиналаринг юклаш усули бўйича иккита тури мавжуд: тўғридан-тўғри ва поғонали юкловчи.
Тўғридан-тўгри юкловчи юклаш машиналарининг қуйидаги хилари бор: ППН-1с, ППН-3А, ППН-2Г. Кон-қидирув лаҳимларини ўтишда чўмични машина устидан ошириб тўкувчи рукоятли машиналар энг кўп тарқалгандир. Бу турдаги машина ППН-1с горизонтал лаҳимларни ўтишда портлатиб массивдан ажратилган йириклиги 350 мм гача бўлган тоғ жинсларини вагончага ёки бошқа транспорт воситасига юклашга хизмат қилади. Бу машинанинг конструкцияси Дарасунск заводида ишлаб чиқилган. Чўмичли юклаш машиналарининг барчаси бир хил тузилишга эгадир, лекин баъзи бир узелларининг бир-бири билан боғланиида фарқ қилиши мумкин. ППН-1с машинаси (3-расм) чўмич 1, юриш қисми двигатели 5, бурилувчи платформа 3, юриш қисми 4, кўтариш механизми 6, бошқарув пульти рукояти 2, чўмични орқага қайтариш механизми 7 дан ташкил топган.
Ҳаракатланиш (юриш қисми) механизми чўян қопламали редуктор, пневматик двигатель ва иккита ўқли ғилдирак жуфтларидан ташкил топган. Юриш қисми – шарик таянчли асос вазифасини бажариб, унинг устига юқориги бурилувчи платформа ўтнатилади. Асос марказига шкворень ўрнатилган бўлиб, бу юриш қисми билан платформани бирлаштириб туради. Олдинги қисмига болтлар ёрдамида роликли кронштейн қотирилган бўлиб чўмич бурилувчи қисмини автоматик тарзда ўрта ҳолатга қайтаради.
Редуктор корпусига 8,8 кВт қувватли пневматик двигател уланган. Машина чап қисмида машинист туриб ишлаши учун таглик, ўнг қисмида эса машинани лаҳимлар бўйлаб олиб юришда юриш қисмини пневмомотордан узиб қўйувчи мосламалар жойлашган. Юриш қисми корпуси олдинги қисмида чўмич учун таянч буфери, орқа қисмида эса вагончани машинага уловчи улаш мосламаси жойлашган.
3-расм. ППН-1с юклаш машинаси.
Юклаш органи (4-расм.) бурилувчи платморма 6 га ўрнатилган бўлиб, кулиса 2 ли (рукоят) чўмич 1 ва тўрта мувозонатлаштирувчи тросс 3 ва 3’лардан ташкил топган. Чўмич пўлат листлардан пайвандланган конструкциялидир. Чўмичнинг олд қисмига тоғ жинсига енгил кириши учун учқур тишлар ўрнатилган. Чўмичнинг юқориги қисми текис тарнов шаклида бўлиб, юк тушириш вақтида тоғ жинслари шу ердан сирпаниб тушади. Чўмич юқорига кўтарувчи профилда ишланган иккита кулисага бириктирилган. Кулисалар бир-бирлари билан траверс 4 билан боғланган бўлиб, бунга кўтарувчи механизм пластинкали тортувчи занжири 5 махкамланган.
4-расм. Юкловчи орган ва чўмични кўтариш механизми.
Маъруза 9.Узлукли ва узлуксиз ишловчи юклаш машиналари ишлаши назарияси ва ҳисоблаш.
Даврий ишловчи поғонали юклаш машиналари (5-расм) икки йўлли лаҳимларни ўтишда йирик ўлчамли, оғир ва абразив тоғ жинсларини юклаш учун ишлатилади.
Машина оғир рама 1, иккита юритувчи яримскат 2 ли юриш органи, стрелага ўрнатилган чўмич 3 ва юк қабул қиувчи-юкловчи конвейеридан ташкил топган. Машинанинг ҳаракатланиши, чўмичнинг кўтарилиши ва конвейернинг ишлаши редуктор 5 ва двигатель 6 дан иборат битта юритма орқали бажарилади. Редуктор чўмични кўтариш механизми ва машина ҳаракати йўналишини таъминловчи планетар узатгич тизимли қурилмага эга. Бошқариш дастаклари 4 машина икки ён тарафида жойлашган. Конвейернинг юк тушириш баландлиги домкрат 8 орқали ўзгартирилиши мумкин.
5-расм. Чўмичли поғонали юклаш машинаси
Чўмич ва стрела юклаш фронтини ошириш учун икки ён тарафга бурилиш имконини берувчи иккита занжир ёрдамида кўтарилади. Ўртадаги занжир чўмичнинг пастга тушишини чегаралашга ва чўмич тушишидаги зарбни юмшатишга хизмат қилади. Юклаш бошланишидан олдин чўмич стрела билан биргаликда пастга тушади ва машина олдинга ҳаракатланади. Чўмич тоғ жинсига тўлгач кўтарувчи механизмнинг иккита барабани бирга ишлайди ва ўзига занжирларни ўрай бошлайди. Бу вақтда биринчи навбатда чўмич стрела учида горизонтал ўқи атрофида бурилади, ундан кейин эса стрела билан биргаликда юқорига кўтарилади ва чўмич лентали конвейерга юкни туширади. Машина кўтарилган чўмич билан забойдан орқага сурилади, стрела ва чўмич пастки ҳолатга туширилади ва кейинги қамрашни бошлаш учун машина забойга томон ҳаракатланади. Ўтилаётган лаҳим ёнларидаги тоғ жинсларини юклаш учун дастлаб кўтариш барабанларининг биттаси ишга туширилади ва юклаш органи ўнга ёки чапга томон бурилади.
Машинада самарали чанг бостириш учун олтита форсунка ишлатиган. Чанг бостириш тизимидаги умумий сув сарфи 4*105 Па босимда 50 л/мин ни ташкил этади. ППМ-4п юклаш машинасини ишлатиш тажрибаси шуни кўрсатадики, 10,5 м2 юзали штрекларни f=4-8 қаттиқликдаги жинслардан ўтишда йиллик иқтисодий самара шу туркумдаги бошқа машиналарга нисбатан 20-25 % катталиги аниқланган.
ППН-5п юклаш машинаси кесим юзаси 5,2 м2 дан кам бўлмаган горизонтал лаҳимларни бурғилаш-портлатиш усули билан ўтишда тоғ жинсларини вагончаларга ёки конвейерга юклашни механизациялаштириш учун хизмат қилади. Машина пневматик юритма билан ишлаб чиқарилган. Техник унумдорлиги 1,0 м3/мин. ни ташкил этади.
ППН-7 юклаш машинаси тепадан пастга 250 гача қияликдаги лаҳимларни бурғилаш-портлатиш усули билан ўтишда тоғ жинсларини вагончаларга, конвейерга ва скипга юклашни механизациялаштиришга мўлжалланган. Машинани кесим юзаси 5,2 м2 дан, баландлиги 2 м дан кам бўлмаган лаҳимларни ўтишда ишлатилади. Машина электрускуналари портлашга хавфсиз ишланганлиги сабабли чанг ва газга хавфли шахталарда ишлатиш имкониятини беради. Машинанинг чўмичли ишчи органи эса турли қаттиқлик ва тирновчанликдаги тоғ жинсларини юклаш имконини беради.
Узлуксиз ишловчи юклаш машиналари. Ҳозирги вақтда қидиркв ишларини олиб боришда ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун тайёрлов лаҳимларни ўтишда юқори унумдорликли кон жинсини ён тарафдан тқамровчи узлуксиз ишловчи юклаш машиналари ишлатилади.
Юклаш машиналарининг бундай турлари фақат поғонали юклаш имкониятига эгадир. Ишчи органи сифатида бир жуфт қамровчи панжалар хизмат қилади. Улар тоғ жинсини ён тарафдан қамраб-сидириб олиб куракли конвейерга узатиб беради, куракли конвейер эса кейинги транспорт воситасига узатиб беради.
6-расм. Узлуксиз ишловчи қамровчи панжали юклаш машинаси
Бундай юклаш машиналарининг энг кўп тарқалган турларидан бири ПНБ русумидагисидир. ПНБ туркумидаги барча машиналар (6-расм) бир хил конструкцияли бўлиб, қуйидаги асосий қисмлардан тузилгандир: иккита қамровчи панжа 1 дан иборат иш бажарувчи орган, гусеницали 2 юриш органи, куракли конвейер кўринишидаги юклаш органи 3, кривошип 4, қабул қилиш плитаси 5 ва юритмалар ва бошқарув тизими.
Жуфт қамровчи панжалар (7-расм) – тўртзвеноли текис шарнирлардан иборат. Панжа корпуси 4 ўртасидан шарнир 3 орқали диск 2 билан боғланган, панжа охири эса – таянч шарнири 7 билан ва қисқа (калта) тебратувчи ричаг 6 ёрдамида – сурувчи (ёки айлантирувчи) шарнир 5 билан боғланган.
Етакловчи диск айланиши билан панжалар қабул қилиш плитаси 1 да мураккаб қамраш ҳаракатини бажарадилар. Қамровчи панжалар учлари кон жинси уюми таг қисмига таъсир қилиб, ундан тегишли ҳажмни ажратиб олиб плитада сидириб конвейерга узатиб беради.
7-расм. Қамровчи панжали юклаш қурилмасининг ишлаш схемаси
4.2-жадвал
Узлуксиз ишловчи юклаш машиналари техник тавсифлари
Кўрсатгичлари
|
Тури
|
2ПНБ-2
|
ПНБ-2К
|
ПНБ-3Д
|
ПНБ-4
|
Техник унумдорлиги, м3/мин
|
2,0
|
2,5
|
4,0
|
6,0
|
Ўлчамлари, мм
|
|
|
|
|
- эни
|
1800
|
1800
|
2500
|
2700
|
- узунлиги
|
8000
|
8000
|
9000
|
10000
|
- баландлиги
|
1450/3000
|
1140/1860
|
1900/3500
|
2000/3600
|
Массаси, т
|
12
|
7
|
18,0
|
34,0
|
Двигател қуввати, кВт
|
65
|
80,2
|
94,0
|
168,0
|
Ўтиладиган лаҳимнинг энг кичик юзаси, м2
|
6,2
|
6,5
|
-
|
-
|
ПНБ-1 юклаш машинаси горизонтал ва 60 гача қияликдаги 3 м2 ва ундан ошиқ кесим юзали кон лаҳимларини ўтишда кўмир ва юмшоқ кон жинсларини юклашга мўлжалланган. ПНБ-1 юклаш машинаси Ясиновотск машинасозлик заводида ишлаб чиқарилган. У ишчи орган ива куракли конвейерли юклаш орган ива ҳаракатланиш органидан ташкил топган. Ишчи органи юритмаси сифатида иккита 55 кВт қувватли КОМФ41-8 электродвигатели ишлатилади. Ҳар икала панжа алоҳида юритмага эга. Панжалар юритмаси редукторлари бир-бирлари билан вал-синхронизатор ёрдамида бирлашган. Бу Валга бириктирилган юлдузча конвейер сидиргичли занжирини ҳам ҳаракатлантиради. Машина гусеницалари қуввати 10 кВт ли КОМФ41-4 электродвигатели ёрдамида редуктор орқали ҳаракатлантирилади. Юриш қисмининг гидравлик бошқарилиши машинанинг текис ишга тушишини таъминлайди. Қамровчи қисмини кўтариш ва тушириш, ҳамда конвейерни кўтариш, тушириш ва горизонтал текисликда буриш гидроцилиндрлар ёрдамида амалга оширилади. Электр ускуналари портлашга хавсиз ишланганлиги сабабли газ ва чандан хавфли шахталарда ишлатиш мумкин.
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |