Водий газ Таьминоти



Download 42,5 Kb.
Sana13.06.2023
Hajmi42,5 Kb.
#950894
Bog'liq
GAZ ariza


“Водий газ Таьминоти” Унитар Газ Таьминоти
бўйича Андижон Вилояти Бошқармаси
Бошлиғи Д.Салохиддиновга
Андижон шахар Уйғуробод ва Мехнат МФЙ
ўрамидаги М.Тўхтасинов
кўчасида яшовчи 600 фуқароларидан

АРИЗА
Хурматли Давронбек Салохиддинов, бизлар 3-маротаба сизга “Ариза” билан мурожат қилишимизни асосий сабаби умуман бизлар яшаётган “М.Тўхтасинов” махаллада мана 2015 йил 7-8 ойдан бери газ ёнмайди. Хурматли Давронбек ўзингизни хабарингиз бор миллий хавфсизлик ходимларини аралашуви билан бизни махаллага 2014 йил “Декабр” ойларида 45-сон мактабдан газ улаб бергансизлар, лекин январ – Феврал Март ойларида газ ёнди қолган 7-8 ой ёнмади. Бизнларни аризамизда кўрсатилган д=159 мм “Сариқ труба” номини олган газ ёнмоқда, мана шу кунларда xам ёнмоқда. Хурматли Давронбек, бизлар 600 фуқаро яна бир бор сизга мурожат қиламизки, бизни ахоли 04.03.2015 йили Андижон шахар газга “Ариза” ёзиб махаллада газ ёнмаётганлигини хақида ариза берилди, лекин мана шу кунга қадар хеч қандай жавоб хати ола олмадик ва чора хам кўрилмади шахар газ ходимларини аризамизга биноан махаллани келиб кўрмадилар.


Бизлар 600 фуқаро, шахар газдан хеч қандай жавоб хати ола олмаганимиздан кейин 28 май 2015 йил, шахсан сизга “Ариза” билан мурожат этилди ва шуни қаторида ва шуни қаторида “Узтрансгаз” бошлиғига ариза билан мурожат қилинди. Аммо хеч бир ташкилотдан жавоб хати ола олмадик ва сизни ходимларингиз бизни махаллани текшириб кўрмадилар.
Хурматли Давронбек, бизлар ёзган аризаларимизни хеч қаерда инобатга олинмасдан келсада, бизни ахли махалла я’ни 600 фуқаро яна 10.08.2015 йили мажбур бўлиб сизга “Ариза” билан мурожат қилишга ва шу билан “Узтрансгаз” ва “Водийгаз” га ариза ёзишга мажбур бўлдик.
Шундан кейин бизларга Андижон шахар газ томонидан 08.06.2015 йил Н баёни – 27 йиғилиш хужжатини бердилар ва қарорни бердилар. Йиғилишда Водий газ мухандиси Эркинжон Мамажонов қатнашмаган, Лекин қарорда қатнашган деб ёзилган. Бу хам йиғилишда хақиқатдан Мамажанов қатнашмаган бу хам газ ходимларини ёлғончилик аломатидур.
Хурматли Давронбек, яна бир нарса бизлар Эркин акага учраб июн ойида сиз мажлисда қатнашганмисиз дейилганда қатнашмаганини айтиб дархол шахар газга телефон қилиб Баённомага нимага мени қўшдиларинг олиб ташланглар дедилар.
Андижон шахар газ ходимлари 25.08.2015 йил янги баённома ёзиб худди ўша июн ойидаги баённомани кўчириб берганлар Бу йиғилишда Мамажоновни қўшмаганлар Баённомада кўрсатиб ўтилган АДК бўлим бошлиғи Рахматилла Қирғизбаев сўзга чиқиб газ яҳшлигини айтсада лекин шахар газ ходими ўзи келиб махаллани текширган уйларга кирган ва газ ёнмаётганлигига ишонч хосил қилиб “Далолатнома” ёзганини айтиб ўтмаган, Вахоланки мана 7-8 ойдан бери газ ёнмайди. Шуни хам шахар газ ходимлари билмаса. Баённомада шахар газни ходимлари хам шу махаллада яҳшилиги учун 45 – мактабга улаб берганини айтган бўлсалар, Лекин нима сабабдан газ 7-8 ойдан бери газ йўқлигини хақиқатни айтмаганлар. Бизлар 2014 йил шахар газга мурожат қилганимизда шахар газ ката мухандиси Фозилжон акалар, инсон хуқуқларини химоя қилиш Андижон вилояти ходимолари билан келиб 45- мактабда газ қониқарсиз бу ердан улаб бўлмайди дедилар. Бизлар хозирда аризада кўрсатилган дқ159 мм “Сариқ труба” номини олган газдан улаб беришини сўралганда Бу Иброхим хожини гази бундан хам бера олмайман деб рухсат бермаганлар.
Хурматли Давронбек, қарорда бизни махалла ноқонуний равишда газ мосламалар қўйиб олганини айтиб ўтилган. Ўзингиз ўйланг, Андижон шахридаги қайси махаллада газ мосламаси я’ни газ сўрғичлар йўқ махаллалар борми деярли хамма махаллаларда газ сўрғичлар ўрнатилган. Ўша биз илтимос қилган дқ159 мм газ трубасида хам газ сўрғичлар қўйилган.
Бизлар ахли махалла яни 600 фуқаро айтаётган Иброхимхожини уйи олдида хам катта сўрғичлар қўйилган буни шахар газ ходимлари кўрмайдиларми ?
Ахолини қарздорлиги тўғрисида хам ёзилган бизни махаллада тўрт йил газ ёнмаган шахар газ ходимлари бизлар билан шартномаларни узганлар буни шахар газ ходимлари билади.
Андижон шахар гази 10.04.2013 йили Н 01/424 билан “Халқ сўзи” газетасига Тўхтасинов кўчада газ Таьминоти яҳшилигини ёзган, аммо лекин газ ходимлари “Тўхтасинов” кўчада газ йўқлигини билар эди, бизни бир қатор аризаларимиз борлигини ва тўрт йилдан бери газ ёнмаётганини била туриб ёлғондан Тўхтасинов кўчада газ Таьминоти яҳши деб жавоб хати ёзганлар. Бизни махалла ахли шахар газ қароридан норозимиз.
Хурматли Давронбек сиздан яна бир бор 600 фуқаро сиздан илтимос қиламиз бизларга ўша давлат томонидан д=159 мм “Сариқ труба” номини олган Холиқбердибой масжид олдидан газ улаб беришга амалий ёрдам берсангиз. Бизларга, шу ердан улашга 200 метр труба кетади халос, Агар туп-2 М.Тўхтасинов кўчадан уланса 50 метр труба кетади. Бизни ахли махалла бутун молиявий харажатни ўз хисобидан қиладилар.
Хурматли Д.Салохиддинов бизни ахли махалла 600 фуқаро хайрон шахар газ ходимлари нима сабабдан дқ159 мм трубадан газ улашга рухсат бермайдилар. Ахир бу газ давлатники хусусий эмас. Яна бир бор сиздан илтимос қиламизки бизларга ўша аризамизда кўрсатилган д=159 мм газдан улатиб беришга ёрдам берсангиз ва сиздан ижобий жавоб кутиб Уйғуробод МФЙ. М.Тўхтасинов кўча 600 фуқаролар.
М.Тўхтасинов кўча оқсоқолларидан :
Махалла оқсоқоли Кахаров М.
Махалла Домласи Бурханов Н.
Махалла нафақахўрлари Саламов М.
Ортиқов Қ.
Есанов Р
Уктамова М.
Сиддиқова О
Закирова О
Максудов А.
Муримов Ш.
Download 42,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish