Vi. Мустақил таълим ва мустақил ишлар



Download 18,21 Kb.
Sana08.03.2022
Hajmi18,21 Kb.
#486473
Bog'liq
Variantlar


VI. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:

1. Турли сохалар учун мўлжалланган компьютерлар ва компьютер тизимлари.


2. Хозирда ишлаб чиқарилаётган шахсий компьютерларнинг процессорлари ва уларнинг хусусиятлари.
3. Мобил тизимлар учун мўлжалланган процессорлар.
4. Ўрнатилган тизимларда қўлланиладиган процессорлар.
5. Замонавий компьютерларнинг конфигурациялари ва уларни қўлланиш соҳалари.
6. Суперкомпьютерлар ва уларнинг хусусиятлари.
7. Параллел хисоблашларга асосланган компьютерлар ва компьютер тизимлари.
8. Замонавий мультипроцессорлар ва мультикомпьютерлар.
9. Мультимедиа ахборотларни ишлашда қўлланиладиган процессорлар.
10. Компьютер тармоқларида қўлланиладиган процессорлар.
11. Процессорларда қўлланиладиган замонавий технологиялар.
12. Компьютерларни ташкил қилишнинг рақамли-мантиқий асослари.
13. Буйруқлар тизими архитектуралари
14. Замонавий шиналарнинг хусусиятлари
15. Hyper-threading технологияси
16. Мультитаскинг ва кўпоқимли тизимлар
17. Суперскаляр хисоблашлар
18. Винчестер хакида маълумот
19. Флешкалар хакида маълумот
20. Мониторлар хакида маълумотлар
21. Принтерлар хакида маълумот
22. Оператив хотира хакида маълумот

Мультимедиа ахборот тизимлари


books
1-маъруза
Кириш. Мультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари

2-маъруза


Мультимедиа тизимларининг таркиби, тузилиши, техник ва дастурий воситалари

3-маъруза


Мультимедиа иловаларини синфланиши ва қўллаш сохалари

4-маъруза


Мультимедиа иловаларининг лойихасини яратиш усуллари ва босқичлари

5-маъруза


Матнли объектларни яратиш технологияси

6-маъруза


График объектларни яратиш технологияси

7-маъруза


Товуш технологиясини таъминловчикомпьютер воситалари. Товуш тизимининг тузилиши ва функционал имкониятлари

8-маъруза


Товушни синтезлаш модули. Товушни синтезлаш усуллари. Товуш технологияларининг амалий дастурлар пакетининг таснифланиши

9-маъруза


Нутқни таниш ва синтезлаш тизими ва унинг ишлаш тамойили

10-маъруза


Анимация объектларини яратиш технологияси

11-маъруза


Видеофайлларни яратиш технологияси

12-маъруза


Видеотехнологияларни таъминловчи компьютер воситалари

13-маъруза


Видеокартанинг тузилиши, функционал имкониятлари ва кўрсаткичлари

14-маъруза


Мультимедиа тизимларининг ташқи қурилмалари

15-маъруза


Мультимедиа иловаларни яратишда cloud технологиялар

2-маъруза: Мультимедиа тизимларининг таркиби, тузилиши, техник ва дастурий воситалари


Режа:
Мультимедианинг техник таъминоти
Мультимедианинг дастурий таъминоти
GUI фойдаланувчининг график интерфейси
Калит сўзлар:ТV-тюнерлар, видеоплейрлар, график адаптер, монитор, товуш карталари, DVD, проектор, электрон доска, график мухаррир, видеотасвир мухаррири, модем, сканер, USB ва PCI, 3D-графика, SVGA – ядро, 2D – тезлатгич ядроси, видеоядро, BIOS ядроси, видеохоти

Мультимедианинг техник таъминоти


Мультимедиа технологиялари асосан икки таркибий қисмдан иборат: аппарат ва дастурий воситалар (2.1 – расм).
Мультимедианинг аппарат қисми стандарт компьютер воситаларидан – график адаптер, монитор, товуш карталари, DVD ва шунингдек киритиш – чиқариш воситаларидан – видеокарта, TV-тюнерлар, CD-RW, DVD-RW туридаги жамловчилардан ҳамда проектор, электрон доскалардан ташкил топгандир.
Мультимедиа тизимининг дастурий муҳитини ҳар иккига бўлиш мумкин: амалий ва ихтисослаштирилган. Амалий дастурлар- фойдаланилаётган ёки лойиҳалаштирилган амалий дастурлар.
Ихтисослаштирилган дастурлар – бу дастур тўпламига мультимедиа иловаларини яратувчи дастурий воситалар киради. Бу тоифадаги дастурларга график мухаррир, видеотасвир мухаррири, товушли ахборотни хосил қилиш ва мухаррирлаш воситалари киради.
Мультимедиали компьютер таркибига кирувчи асосий қурилмаларни кўриб чиқамиз. Одатда «мультимедиа компьютери» деб номланадиган тўпламга қуйида келтирилган қурилмалар кириши тушунилади: тизимли плата (она плата), марказий процессор, оператив хотира, видеоадаптер, монитор, қаттиқ диск жамловчиси, клавиатура, сичқонча, DVD-ROM, DVD-RW қурилмалари, товуш картаси, модем, TV-тюнер, колонкалар.
2.1 – расм. Мультимедиа тизимининг асосий воситалари. Компьютер аппарат қисмини кейинги вақт ичида ривожланиши (яқинда лойихалаштирилган РС 2001 рўйхати мультимедиа компьютери) учун қуйидаги таклиф этилган талабларга риоя этишни маслахат беради.

ISA шина интерфейсидан воз кечишни.


Тизимли (она) платанинг таркибидаги ҳамма ташкил этувчи қисмлари Plug and Play га мос бўлиши лозим.
СOM ва LPT портлардан фақат принтерларни улаш учун фойдаланишни тавсия этади.
Ташқи жамловчи қурилма интерфейсларни IEEE 1394 билан ўзгартириш тафсия этилади.
Модемлар учун USB интерфейс тафсия этилади.
Сканер ва тасвирларни киритиш қурилмалари учун SCSI ёки IEEE 1394 интерейсларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Товуш карталари учун эса USB ёки PCI интерфейслари бўлиши мумкин.
График адаптерлар AGP ёки PCI интерфейслари билан ишлаши зарур.
Сичқонча ва клавиатураларни USB ёки PS/2 интерфейс орқали улаш тафсия этилади.
Марказий процессор – марказий элементи ва «ҳисобловчиси» бўлиб қолган ҳамма компьютер таркибига кирувчи қисмларни бошқарувчи қурилмадир (2.2-расм). Айнан марказий процессор компьютерни мультимедиа иш тартибида юқори тезликда ишлашини таъминлаб беради. Анча содда процессорлар видеокарталарга ва товуш карталарига ўрнатилади.

Процессорнинг такт частотаси ва КЭШ-хотиранинг сиғими мухим кўрсатгич бўлиб, у ҳамма турдаги масалаларнинг ечилиш унумдорлигига таъсир кўрсатади. Мультимедиа компьютерининг процессорининг частотаси 300 МГц дан кам бўлмаслиги керак, охирги ишлаб чиқарилаётган просессорларнинг такт частотаси эса 600 МГц дан ортиқ.


Оператив хотира— бу компьютер процессори учун ишчи соҳадир. Унда иш жараёнида дастурлар ва маълумотлар сақланади. Оператив хотира кўпинча маълумотлар ва дастурлар фақат компьютер қўшилганида ёки ресет тугмаси босилгунга қадар вақтинчалик сақлаш сифатида қаралади.
Видеокарта—компьютер хотирасидаги ахборотни график кўринишга келтириб, монитор экранига чиқаришга тайёрлайдиган қурилмадир (2.3-расм). Операцион тизимга стандарт тариқасида график интерфейсни киритилиши ва шиддатлик билан амалий ҳамма ўйинлар дастурини ривожланиши видеоадаптерларни янги авлодини дунёга келишига сабабчи бўлди. Уларни «график тезлаштиргичлар» деб аташ қабул қилинди.

Графика билан ишлаш қийин масалалардан бири бўлиб, уларни мультимедиа компьютерида бажаришга тўғри келмоқда.


Мураккаб тасвирлар, миллионлаб ранглар ва уларнинг соялари компьютерга иккинчи катта қувватли процессорни ўрнатилишига мажбур қилади. У видеокарта платасига ўрнатилган бўлиб, график ишларни бажаришда марказий процессорни анча вазифалардан озод этишга мўлжалланган.
Фазовий компьютер графикаси кўпинча уч ўлчамли ёки 3D-графика деб номланади. Компьютерда яратилган объектлар: телевизордаги рекламалар, турли парча ва лавхалар, махсус эффектлар, киноматография персонажлари ва сюжетларидир.
Хажмли ва хақиқатга яқин хажмли тасвирни яратиш мураккаб масаладир. 3D-тезлатгич уч ўлчамли хар бир объектни қовурғасини (каркас) яратиб олиши ва уни турли ҳолатларда кўрсатиб беришга тайёр бўлиши лозим (тепадан, ён тарафдан, маълум бурчак остида). Муҳими объектни на фақат тўрт томонидан кўрсатишгина эмас, асосийси объектни хақиқий хажмини тиклашдан иборатдир. Яна бошқа масала – реал вақт оралиғида кўп рангли объектлардан фойдаланиб тасвирга ранг бериш.
3D-тезлатгич ишлатиладиган ва ҳеч қандай восита билан ўрнини қоплаб бўлмайдиган соха бу – ўйиндаги махсус эффектлар: туман, аланга, портлаш, сув ва кўзгудаги акс, соялар ва кўпгина бошқа ҳолатлардир. Уч ўлчамли графикада ишлаш учун одатда махсус амалий дастурий кутубхоналаридан фойдаланилади. Видеокарталарнинг унумдорлиги ва ишлаш сифати бу холда кўпинча кутубхоналарга боғлиқ бўлади.
Замонавий видеокарта таркиби қуйидаги асосий қисмларни ўз ичига олган бўлиши керак:
SVGA – ядро.
2D – тезлатгич ядроси, 3D – графикага ишлаб бериш ядроси.
Видеоядро, BIOS ядроси.
Хотира контроллери, видеохотира.
Ташқи қиритиш-чиқариш портларнинг асосий шина интерфейслари.
RAMDAС – ўз хотирасига эга бўлган рақам – аналог ўзгартиргич.
Охирги санаб ўтилган қурилма видеоадаптернинг бошқа қурилмаларидан келган электрон – нурли монитор трубкасининг маълум электрон пушкасига бериладиган (қизил, мовий, зангори) натижалашган рақамли ахборот оқимини ўзгартиради.
Ҳосил бўладиган тасвирнинг сифати RAMDAС қурилмасининг қуйидаги кўрсатгичлари хал қилиш даражада таъсир кўрсатади – улар разрядлар сони, частотаси, қора рангдан оқ ранга ўтиш ва аксига ўтиш вақти конструкциясининг варианти (ташқи ёки ички). RAMDAСнинг частотаси 170 МГц дан кам бўлмаса, замонавий қурилма деб ҳисоблаш мумкин.
RAMDAСнинг разрядлар сони қанча кўп бўлса, у шунча кенг ранг майдонини қамраб оладиган адаптер бўлади. Бу турдаги микросхемаларнинг кўпчилиги хар бир ранг каналини 8 бит орқали ифодалайди, бу эса 16,7 миллион ранг ифодалашни таъминлайди. Охирги вақтда хар бир ранг каналини 10 бит билан ифодаланувчи RAMDAС қурилмалари билан ишлаб чиқарилмоқда, улар миллиарддан кўпроқ рангларни қамраб олади.
Хозирги кунда РСI ва AGP – видеокарталарнинг икки хил ўлчамлиги (формати) мавжуд.
РСI – компьютери учун видеокарта стандарти етарли даражада эскиб қолган. РСI форматидаги видеокарталар хозирги вақтда ишлаб чиқарилмайди, лекин уларни кўпчилик компьютерларда учратиб қолиш мумкин.
AGP интерфейсининг тезлиги анча юқори, мухими видеоадаптер уч ўлчамли ўйинлардаги матнли шархларни жойлаштириш учун компьютернинг асосий оператив хотира қурилмасини банд қила олиш имкониятини беради. AGP ўлчамида бажарилган видеокарталари РС стандарти бўйича хонадондаги компьютерларда ўрнатилган бўлиши керак. AGP – слоти (раъзем) Pentuim II дан юқори русумли процессорларга мўлжалланган барча она платаларда мавжуд.
Монитор. Инсон хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мониторларнинг дизайн ва хавфсизлигига талаблар қўйилади.
Биринчидан, нурланиш даражаси ва бошқа кўрсатгичлари бўйича мониторлар юқори даражада хавфсиз бўлиши керак.
Иккинчидан, монитор нафақат хавфсиз бўлиши керак, ундан ташқари фойдаланувчига тасвирларни сифатли кўрсатиши ҳамда қулай фойдаланишни таъминлаши лозим.
Рангли мониторларда (2.4-расм) тасвирни хосил қилиш учун алоҳида тўп(пушка) лар ишлатилиб, асосий рангларнинг хар бири учун (қизил, яшил, кўк) люменафор қатламини ҳар бир бирига яқин жойлашган учта худди шунингдек, қизил, яшил, кўк рангли люменофор нуқтали гурухлардан ташкил топади.

Суюқ кристалли технология – бугунги кунда энг долзарб технологиядир. СК-дисплейларнинг қайси тури бўлишидан қатъий назар уларнинг ҳар бирини анъанавий ЭНТ га асосланган мониторларга нисбатан бир талай афзалликларга эгадирлар.


Улар ихчам, енгил, уларнинг эни бир неча сантиметрни ташкил этади, тиббий ва экологик жиҳатдан хавфсиз, электр энергиясини бир неча маротаба кам истеъмол қилади, асосийси, бу анъанавий қавариқли мониторга нисбатан сифати юқори ва ясси эканлигидир.
Қаттиқ диск ёки винчестер, ҳамда HDD (Hard Disk Drive), компьютерларнинг дискли xотирасининг асосий қурилмаси ҳисобланади (2.5-расм).

Процессор ва тезкор xотира билан биргаликда винчестер компьютерни қувватини белгилайди. Ундан катта ҳажмли (ўнлаб ва юзлаб Гигабайт) аxборотни сақлаш, кам вақтда эга бўлиш (миллисекунд бирликлар), маълумотларни узатишни катта тезлиги (секундига ўнлаб-юзлаб мегабайт), юқори ишончлилик, ўртамиёна нарxлар ва бир қатор фойдали xусусиятлар талаб қилинади.


Товуш картаси. Мультимедиа компьютери, албатта, сифатли товуш ҳосил қила олиши керак. Товуш билан ишлаш учун асосий қурилма бўлиб, махсус товуш карталари яратилади ва уларга товуш чиқарувчи қурилмалар (колонка) уланади (2.6-расм).

Рақамли товуш-бугунги кунда асосий стандарт ҳисобланади.


MIDI-товушни хосил қилишнинг асосий икки усули мавжуд: частотали синтезлаш (FM-синтезатор), тўлқин жадвали (Wave table-синтезатор) синтезлаш.
FM-синтезаторида хар бир чолғу асбобининг товуши бир неча оддий частота генератори каби баён этилган. Уларнинг хар бирига амплитуда, частота, фаза ва бошқа кўрсатгичлар белгиланган. Шунинг учун FM-синтезаторли товуш карталарида хосил бўладиган мусиқа сифати анча паст. Ҳозирги вақтда ҳамма йирик ишлаб чиқарувчи фирмалар бу турдаги товуш карталарини ишлаб чиқармайдилар.
Жадвалли синтезаторда тўлқин жадвалидан фойдаланилади. Бу турли аниқ чолғу асбобларининг рақамлаштирилган намуналари сақланувчи банк десак бўлади. Шунинг учун жадвалли синтезатордан табиий ва сифатли мусиқа янграйди. Жадвалли синтезатор билан деярли хозирги ҳамма товуш карталари ишлаб чиқарилади.
Замонавий товуш карталари 16 ёки 20-разрядли бўлиб, уларнинг бир-биридан фарқи товуш хосил қилиш сифатидадир. 16-разрядли товуш карталари яхши товуш хосил қилиб, улар оммабоп товуш карталарида ишлатилади. 20 – разрядли товуш карталари касбий ҳисобланиб махсус қурилмаларда ишлатилади.
Яна бир мухим кўрсатгичлардан бири товушни квантлаш частотаси. Юқори сифатли стериотовуш 44,1 Гц дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳозирги кўп товуш карталари 48 кГц частотани қувватлайди.
ISA интерфейсидан кўп йилли фойдаланишдан сўнг анча тезкор РСI интерфейсидан товуш карталарида фойдалана бошланди. Ҳозирда деярли ҳамма товуш карталари шу стандартда ишлаб чиқарилади.
Мультимедианинг дастурий таъминоти
Мультимедиа технологияли иш тартибида ахборотларга турли тартибда ишлов берилади. Мультимедиали ишлов беришнинг исталган турида техник таъминот билан бир қаторда уларни дастурий таъминлаш ҳам зарурдир. Ҳамма дастурий ишлов беришларнинг иш тартибларини, шу билан бирга мультимедиали ишлов бериш тартибини ҳам операцион тизим амалга оширади.
Операцион тизим – бу тизимли ва хизматчи дастурий воситалар мажмуасидан ташкил топган бўлиб, фойдаланувчи унинг ёрдамида компьютер билан мулоқотни амалга оширади. Шунинг учун мультимедиа технологиясини ўрганиш ўз ичига операцион тизимлар имкониятларини ўрганишни ҳам қамраб олади. Бу восита мультимедиали ишлов беришнинг ҳамма иш тартибларини тизимли таъминлаш воситасидир.
Товушлар билан ишлайдиган дастурларни шартли равишда иккита катта гурухга бўлиш мумкин. Секвенсор ва товуш редакторлари деб номланувчи товушларни ёзишнинг рақамли технологиясига асосланган дастурлар.
Мультимедианинг барча дастурий компонентларини яратгандан кейин уларни ягона мультимедиа иловасига бирлаштириш керак. Буни амалга оширишда эса дастурий воситани таниш масаласи ҳосил бўлади.

Турли компонентларни ягона махсус таркибига бирлаштирувчи воситаларни 3 гурухга ажратиш мумкин:


-бошқарувчи дастурни бевосита яратиш учун мўлжалланган алгоритмик тиллар.
-тақдимотларни яратиш ва уларни интернетга жойлаштириш учун мўлжалланган махсус дастурлар;
- мультимедианинг муаллифлик воситалари.
Қоида бўйича, мультимедиа товарларини яратиш воситаларини танлаш бу товарларнинг ишлаш самарадорлигига ва уни ишлаб чиқариш тезлигига асосланади. Шу билан бирга яна битта талаб – товарнинг фойдаланувчи билан мулоқот даражаси ҳисобланади. Маҳсус тақдимотларга мўлжалланган дастурлар, биринчи навбатда, компьютердан фойдаланувчига ахборотни беришга қаратилган.
Муаллифлик воситалари юқори даражадаги алоқани таъминлаш ва интерфаол иловаларни яратиш имконини беради.
Мультимедиа иловаларини бирон бир алгоритмик тилда яратиш, дастурлаштириш билимларини талаб қилади. Замонавий дастурлаш муҳитлари дастур кодларини автоматик ҳосил қилиш ва алоҳида интерфейс элементларини яратиш воситалари билан тўлдирилган. Бу ҳолатда иловаларни ишлаш тезлиги ва компьютер ресурсларидан фойдаланиши бўйича анча самарали ҳисобланади.
Муаллифлик воситалари мультимедиа иловаларини яратиш вақтини қисқартирсада илова самарадорлиги анча паст бўлиши мумкин. Бундан ташқари бу воситанинг барча имкониятларини ва улардан самарали фойдаланиш усулларини билиш лозим.
Энг содда ва тезкор усул тақдимотларини яратиш дастурларидан фойдаланишдир. Бу дастурлар ёрдамида унчалик мураккаб бўлмаган мультимедиа иловаларини яратиш мумкин. Муаллифлик тизимлари фойдаланувчи билан юқори даражали мулоқотли иловаларни яратишга мўлжалланган. Кўпинча муаллифлик тизимларида фойдаланувчи интерфейсини яратиш учун махсус сценарийлар тилини таклиф қилади. Улар бирга мультимедиа компонентларини ягона дастурга бирлаштириб якуний махсулотни хосил қилади. Унинг асосий афзаллиги умумий интерфейсидир, фойдаланувчи осонгина ўзига керакли бўлган мультимедиа компонентини танлаб, ишга тушириш мумкин.
Тақдимотларни яратувчи дастурлар, авваломбор маърузачи учун ўз ахборотларини экранда слайдлар кўринишида чиқаришга мўлжалланган, лекин ҳозирда мультимедиани қўллашга йўналтирилган. Бугунги кунда турли ташкилотилар томонидан, турлича анимацион ҳусусиятларга эга бўлган дастурлар ишлаб чиқарилмоқда.
Freelance Graphics. Lofus фирмаси томонидан ишлаб чиқилган, слайдлар намойишини яратишга мўлжалланган дастур. Дастур слайдларга турли суратлар, графиклар ва жадвалларни ўрнатиш имконини беради. Тайёр тақдимотларни Freelance Graphics дастур ўрнатилган компьютерларда ҳам намойиш этиш мумкин. Шаффоф фонли GIF форматини ҳам қувватлайди. Тақдимотни маҳсус алмаштиргич HTML форматга алмаштириш ва Wеb- серверга жойлаштириб интернет орқали намойиш қилиш мумкин, бунда интернет ойналари тез юкланади. Тақдимотни интернет орқали намойиш этиш учун браузердан қўшимча Plud In компоненти ёки Freelance Graphics AtivateX дастури талаб қилинади.
Formula Graphics. Formula Software фирмасининг Formula Graphics муаллифлик тизими интерфаол мультимедиа иловаларини яратиш учун фойдаланилади.
Дастур жуда содда ва қулай интерфейсга эга бўлиб тасвирларга, товушлар ва анимацияларга ҳеч қандай чекловлар қўйилмай ва уларнинг ягона иловага бирлаштириш имконини беради. Formula Graphics жуда қулай обьектга – йўналтирилган тилга эга, яъни амалий дастурларни дастурлаштиришни қўлламасдан туриб яратиш мумкин. Бошқарувчи элементлар гипертекст ва график гипермурожаат кўринишда экранга чиқарилади Formula Graphics дастури икки ва уч ўлчамли график ва обьектларни ҳосил қилиш, анимацияли ва ўйинли иловаларни яратиш имкониятини беради. Ҳосил қилинган мультимедиа иловалар қаттиқ дискдан, CD-ROM, Flash қурилмасидан ёки бевосита интернетдан намойиш этилиши мумкин.
GUI фойдаланувчининг график интерфейси
Фойдаланувчининг график интерфейси (ингл. Graphical user interface, GUI) — бу фойдаланувчи интерфейсининг бир тури, унда фойдаланувчига дисплейда намойиш этилган интерфейс элементлари (меню, тугма, значок, рўйхат ва ҳ.), график кўринишда ижро этилган (2.7-расм).

Мультимедиа технологияларининг асосий афзалликлари ва хусусиятларига қуйидагилар тегишли:


битта ахборот ташувчисида катта хажмли турли маълумотларни сақлаш имконияти (20 та томга яқин матнлар, 2000 ва ундан хам кўп юқори сифатли тасвирлар, 30 – 45 минутли видеоёзувлар, 7 соатга тенг товуш маълумотлари);
экранда тасвирни ёки унинг айрим фрагментларини катталаштириш имконияти. (режим "лупа"). Тасвирни сифатини сақлаб қолган ҳолда 20 маротабагача катталаштириш мумкин. Бу имкониятдан тарихий хужжатлар ва санъат асарларини презентация қилганда фойдаланиш мумкин;
тасвирларни таққослаш ва турли дастурий воситалар ёрдамида уларни қайта ишлаш;
матнлар ёки турли кўргазмали материалларда керакли жойларни белгилаш ва улар ёрдамида бошқа тушунтирувчи маълумотга эга бўлиш (гипермедиа ва гиперматн технологияси);
узлуксиз мусиқали ёки бошқа аудио имкониятларига эга бўлиш;
фильм ва видеотасмалардаги видеофрагментлардан ва "стоп-кадр" эффектларидан фойдаланиш;
маълумотлар омборини диск мундарижасига киритиш, образларнинг қайта ишлаш усуллари ва анимация имкониятлари;
Internet глобал тармоғига уланиш имконияти;
турли матн, графика ва товуш муҳаррирлари ва картографик маълумотлари билан ишлаш имкониятлари;
автоматик равишда дастурий маҳсулотнинг бутун мундарижасини кўриб чиқиш ("слайд-шоу") ёки анимация ва товуш билан таъминланган «йўлбошловчи», яъни «гид»ни яратиш;
“эркин” навигация ёрдамида асосий менюга, тўлиқ мундарижага ёки дастурнинг истаган жойига чиқиш.

2-маърузага доир саволлар:


Мультимедиа технологиялари қандай таркибий қисмлардан иборат?
Мультимедианинг аппарат қисми қандай стандарт компьютер воситаларидан иборат?
Мультимедиа тизимининг дастурий муҳитини неча қасмга бўлиш мумкин?
Ихтисослаштирилган дастурлар – бу қандай дастур тўплами?
Мультимедиали компьютер таркибига кирувчи асосий қурилмаларни санаб беринг.
СК технологиядаги дисплейлар қандай технология асосида ишлаб чиқарилади?
MIDI – товушни ҳосил қилишнинг асосий усуллари?
Товушлар билан ишлайдиган дастурларни шартли равишда қандай гурухга бўлиш мумкин?
Copyright 2019| PrinceAsia corporation
Download 18,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish