Ўқувчилар онгида ахлоқий қадриятлар шакллантириш учун



Download 1,86 Mb.
bet1/6
Sana21.05.2022
Hajmi1,86 Mb.
#605578
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ассоциал ва миллий қадриятлар


Қадриятлар жамият ривожининг негизи, миллатнинг тарихий тараққиѐтида эришилган мувафаққиятларини авлоддан-авлодга ўтказувчи қудратли омилдир. Тарихий тараққиѐт босқичларига назар ташлар эканмиз, хар бир жамият, давлат ўзининг миллий қадриятларини ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб тараққий этмаган. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунида қайд қилинганидек, «Таълимда умуминсоний ва миллий маданий қадриятларнинг устиворлиги» таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Хўш қадриятнинг ўзи нима? Уни қандай тушунмоқ керак? Қадриятлар деганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарсалар тушунилади. қадриятларнинг моҳиятини педагогик нуқтаи назардан изоҳлаганимизда, инсонларнинг тарихий тажриба анъаналарини келгуси авлодларга тўлатўкис ўргатиш, таълим тарбия бериш тушунилади. Шунинг учун миллий маънавий қадриятларни эъзозлаб, ардоқлаб севиб бажариш ва уларни ўз ҳолига келтирмоқ долзарб масаладир.
Қадриятлар мазмунан хилма-хил турларга бўлиниб, ҳаѐтнинг барча жабҳаларини қамраб олган. Жумладан, инсон ва унинг ҳаѐти энг олий қадрият ҳисобланади. Инсон йўқ жойда бирон нарсанинг қадр-қиммати хақида сўзлаш беъманиликдир. Шунинг учун ҳам инсон қадр-қимматини эъзозлаш, унинг турмушини яхшилаш, билими ва маданий савиясини ривожлантириш, соғлиғини сақлаш, ҳаѐтини ҳимоя қилиш давлатимиз сиѐсатининг асосий йўналишини ташкил этади.
Ўқувчилар онгида ахлоқий қадриятлар шакллантириш учун:
1. Ватанга, ота-онага ҳурмат, муҳаббат тушунчаларини ва тасаввурларини кенгайтириш; 2. Бурч, виждон, инсоф ҳақидаги тасаввурларни вужудга келтириш; 3. Ўртоқлик, дўстлик ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириш.
Эстетик қадриятлар ўқувчиларнинг эстетик сезги ва идрокини тарбиялаш, ташқи ва ички гўзаллигини шакллантиришдир. Уларда эстетик қадриятларни шакллантириш учун:
Ўқувчиларда ота-боболаримиздан бизгача етиб келган санъат асарларини халқ амалий санъати, меъморчилик, мусиқа, турли характердаги байрамларни, асраб-авайлаш туйғусини шакллантириш;
Гўзалликка баҳо бериш, хақиқий гўзалликни сохта гўзалликдан ажрата олиш; 3. Табиатнинг нозик нафис гўзалликларини кўриш, ҳис этишни ривожлантириш.
Экологик мазмундаги қадриятлар эса табиат, жамият ҳодисаларига онгли муносабатни шакллантириш, ўсимлик ва ҳайвонот оламига, табиат ва жамият бойликларига муҳаббат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир. Ер - бу фойдали қазилмалар манбаигина эмас, балки бизнинг Ватанимиз, киндик қонимиз тўкилган жой эканлигини ҳам тушунамиз. Ер куррамиз нечоғлик гўзал, ана шу гўзалликни бузиш эмас, асраш, авайлаш ва кўпайтириш бурчимиз эканлигини, табиатни авайлаб-асраш тирик мухитни ва инсониятнинг ўзини сақлаб қолишнинг ягона йўли эканлигини ўқувчиларда онгига сингдириш лозим. Инсон ҳаѐтида ижтимоий – сиѐсий қадриятлар алоҳида ўрин тутади. Эркинлик, тенглик, биродарлик инсоният томонидан ҳамиша эъзозлаб, қадрланиб келган. Инсоннинг эркинлиги, унинг шоншуҳрати ва қадр-қиммати жамиятимизнинг олий қадриятидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида бу тўғрида шундай сўзлар ѐзилган: «Ўзбекистон Республикаси демократия, умуминсоний тамойилларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаѐти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз хуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади». Қадриятлар амал қилиш доирасига кўра, миллий, минтақавий ва умуминсоний турларга бўлинади. Инсоннинг қайси миллатига мансуб эканлиги хақида тасаввури фақат ғоягина эмас, балки туйғу ҳамдир. Инсонда миллий онг ва ғурур бўлмаса, у ўзининг қайси миллатга мансублигини ҳис этмаса, унинг миллий қадриятларини англашини тасаввур қилиш қийин. Шу билан бирга, ҳаммамиз яна бир ҳақиқатни англаб етмоқдамиз. Фақатгина чинакам маърифатли одам инсон қадрини, миллат қадриятларини бир сўз билан айтганда, ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаши, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб обрўли ўрин эгаллаши учун фидойилик билан курашиши мумкин. Ҳар қайсидавлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан биринчи навбатда ўзининг юксак маданият ва маънавияти билан кучлидир. Бундай бойликнинг, аҳамиятини англаш учун Чор россиясининг Туркистон ўлкасидаги генерал-губернатори М.Скобелев: «Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятини, санъатини, тилини йўқ қилсанг бас, тез орада ўзи таназзулга учрайди», деб айтган гапини эслашнинг ўзи кифоя қилади. Минтақавий қадриятлар иқтисодиѐти, маданияти, тарихи, тили, дини, урф-одат ва анъаналари муштарак бўлган халқлар манфаатларига хизмат қиладиган табиий ва ижтимоий ҳодисалар мажмуасини ташкил этади. Қадимдан бир маънавий руҳий-иқлимдан нафас олиб келган халқларимиз тарихимизнинг айниқса, бугунги маъсулиятли даврда ақл, заковат ва шижоат, дунѐвий салоҳият ва миллий ғурур талаб этадиган бир паллада яна хам яқинроқ ва яна ҳам меҳр оқибатлироқ бўлишлари лозимлигини ҳаѐтнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Умуминсоний қадриятлар миллий ва минтақавий қадриятлардан мазмун жиҳатдан чуқур ва кенг бўлиб, умумбашарий аҳамият касб этади. Умуминсоний қадриятлар жаҳондаги барча миллатлар, элатлар ва халқларнинг мақсад ва интилишларига мувофиқ келади. Умуминсоний қадриятлар туркумига инсоният цивилизациясининг тараққиѐти билан боғлиқ бўлган умумбашарий муаммолар киради. Улардан энг асосийлари ер юзида илм фанни тараққий эттириш, тинчликни сақлаш, ядровий қуролларнинг пойгасини тўхтатиш, халқаро хавфсизликни таъминлаш, турли касалликларнинг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш, қашшоқлик ва саводсизликка барҳам бериш, саноат хом ашѐси, энергия манбалари ва озиқ овқат билан таъминлаш, коинотни ва жаҳон океани ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар киради. Дарҳақиқат, ота-боболаримиз томонидан яратилган бадиий, маънавий асарлар ҳар қанақа дур-у жавоҳирлардан ҳам қимматлироқ бойликдир. Ушбу бойликлар инсоният пайдо бўлгандан бери унга хизмат қилаяпти. Эрамиздан олдин Афина демократияси инқирозга учраганида юнон файласуфлари қадрият масаласини кўтарган эди. Улар ижтимоий – сиѐсий, хуқуқий тафаккур тарихида биринчи бор «инсон-олий қадрият» деб кўрсатди, оламдаги барча жихатларни «инсонийлик мезони» билан ўлчашни тарғиб этди. Буюк мутафаккир Суқрот эса «қадрият нима?» деган саволга «ҳар бир инсоннинг ўзлигини англаши» деб жавоб берди. Бу борада салоҳиятли адиб Мақсуд Шайхзоданинг ушбу фикрлари жуда ўринлидир: «Агар хар бир халқ - деб таъкидлаган эди у, - ўз улуғ аждодларини эъзозлаб, уларнинг қадрига ета билмас экан, бундай эл истиқболдан ҳам маҳрум бўлиши мумкин». Бундай қарашлар бугунги кунда барча таълим тарбия даргоҳларида асосий тамойиллардан бири саналмоқда. Бизнингча, миллий давлатчилигимиз пойдевори барпо этилаѐтган ҳозирги шароитда миллий қадриятларининг ўрни ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораѐтир.
Хулоса килиб айтганда умуминсоний кадриятлар жамият ривожига ва уни негизи, миллатнинг тарихий тараккиѐтига эришилган мувофаккиятларини авлоддан авлодга етказувчи кудратли омилдир. Бу миллий кадриятлар укувчилар онгига ахлокий тарбияни шаклланишига хизмат килади.
 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish