Ўқув саволлари



Download 44,77 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi44,77 Kb.
#200820
Bog'liq
10 тема


Жадидчилик ҳаракатининг ўзбек миллий маънавий тараққиётида тутган ўрни ва аҳамияти. Махмудҳўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний.

Ўқув саволлари:


1. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ижтимоий-сиёсий ҳаракати.
2. Мунавварқори Абдурашидхоновнинг маданий-маърифий фаолияти.
3. Абдулла Авлоний миллий маданият, илм- маърифатнинг буюк намояндаси.
Кириш.

XIX аср охири ХХ аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоблари, миллий-озодлик кураши, миллий уйғонишда маънавий куч-қувват ва илҳом манбаи бўлган ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, миллий демократик ҳаракат—жадидчилик ва унинг йирик намояндалари Махмудҳўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлонийларнинг хизматлари беқиёсдир.



1-ўқув саволи. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ижтимоий-сиёсий ҳаракати.
Маҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчисидир. Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. У тарихимизнинг ғоят оғир ва мураккаб бир даврида яшади. XVI асрдан бошланган инқироз ва турғунлик, ўзаро жанжал, маҳаллий уруғчилик низолари миллатни ҳолдан тойдирган, имкондан фойдаланиб ўлкани забт этган Русия зўр бериб, уни турғун ва тутқун сақлашга уринарди. Мана шундай бир шароитда Ватанни бутунлай йўқ бўлиш хавфидан сақлаб қолиш, авлодларни эрк ва озодлик, мустақиллик руҳида тарбиялаш, маърифат ва тараққиётта бошлаш жадидлар номи билан тарихга кирган Беҳбудий бошлиқ фидойилар зиммасига тушди.
Туркистонда «Усули жадид», «Усули савтия» номлари билан шуҳрат топган янги мактабни шулар ташкил қилиб, шулар биринчи бўлиб замонавий мактаб ғоясини илгари сурдилар. Улар ўз ҳисобларидан мактаблар очиб, ёш авлодни истиқлолга тайёрладилар, шеър ва мақолалар, саҳна асарлари орқали миллий онгни шакллантиришга, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини сингдиришга уриндилар. Русия қонунлари имкон берган даражада Туркистон мусулмонларининг шаъну шавкатини ҳимоя қилдилар, инқилоб йилларида эса мустақиллик байроғини баланд кўтардилар.
Маҳмудхўжа Беҳбудий мана шу Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, бошлаб берувчиси эди. У 1875 йилнинг 19 январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида, руҳоний оиласида дунёга келган. Отаси Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли туркистонлик, Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томонидан бобоси Ниёзхўжа урганчлик бўлиб, амир Шоҳмурод замонида (1785—1800) Самарқандга келиб қолган. 1894 йилда отаси, имом-хатиблик билан шуғулланиб келган Беҳбудхўжа вафот этади.
Ёш Маҳмудхўжа тоғаси қози Муҳаммад Сиддиқ тарбияси ва қарамоғида ўсиб вояга етади. Араб сарфу наҳвини кичик тоғаси Мулла Одилдан ўрганади. 18 ёшида қозихонада мирзолик қила бошлайди. Ўз устида қунт билан ишлаб, шариатнинг юксак мақомлари — қози, муфти даражасигача кўтарилади. Ёш Маҳмудхўжа дунёқарашининг шаклланишида Русия жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринскийнинг хизмати катта бўлган. У 1892 йилда Туркистондаги мактабларни ислоҳ қилиш, «усули савтия»ни жорий этиш таклифи билан генерал-губернатор Н. О. Розенбахга мурожаат этади. Жавоб олмагач, 1893 йилда ўзи Тошкентга келди. Самарқанд, Бухорода бўлди. Маҳаллий халқ билан гаплашиб, дастлабки янги усул мактабларни очишга муваффақ бўлди. Беҳбудий ўз хотираларида устози билан учрашувларини ихлос ва муҳаббат билан тилга олади.
1899—1900 йилларда Беҳбудий ҳаж сафарига боради. Дунё кўриш изсиз кетмайди. Сафар янги мактаб ҳақидаги қарашларини мустаҳкамлайди. Унинг ташаббус ва ғайрати билан 1903 йилда Самарқанд атрофидаги Ҳалвойи (С. Сиддиқий), Ражабамин (А. Шакурий) қишлоқларида янги мактаблар ташкил топди. Адиб бу мактаблар учун дарсликлар тузишга киришади. Кетма-кет «Рисолаи асбоби савод» (1904), «Рисолаи жуғрофияи умроний» (1905), «Рисолаи жуғрофияи Русий» (1905), «Китобатул-атфол» (1908), «Амалиёти ислом» (1908), «Тарихи ислом» (1909) каби китоблари пайдо бўлади.
1903—1904 йилларда Масков, Петербургга боради, 1907 йилда Қозон, Уфа, Нижний Новогородда бўлади. Булар саёҳат эмас, хизмат сафари эди. Масалан: Нижний Новогородда 1907 йилнинг 23 августида Русия мусулмонларининг турмуш ва маданияти муаммоларига бағишланган қурултойи чақирилади. Беҳбудий туркистонликлар гуруҳини бошқаради ва катта нутқ сўзлайди.
Маърифат учун биргина мактаб кифоя қилмайди. Замон ва дунё воқеалари билан танишиб бормоқ керак. Миллат ва Ватаннинг аҳволидан, кундалик ҳаётидан огоҳ бўлмоқ лозим. Миллат учун ойна керак, токи ундан ўз қабоҳатини ҳам малоҳатини ҳам кўра олсин.
Мана шу эҳтиёж ва зарурат Беҳбудийни театр ва матбуотга бошлади. «Падаркуш» драмаси шу тариқа майдонга келди. Бироқ унинг дунё кўриши осон кечмади. «Падаркуш» драмаси 1913 йилдагина босилиб чиқади. Китоб жилдига «Бородино жанги ва Россиянинг французлар босқинидан халос бўлишининг юбилей санасига бағишланади» деган ёзув билан Тифлис цензурасидан рухсат олинади. Босилиб чиққандан кейин ҳам саҳнага қўйиш учун яқин бир йил вақт кетади.
«Падаркуш» — ўзбек драмачилигининг ҳамма якдил эътироф этган биринчи намунасидир. Мутахассислар уни ҳам жанр, ҳам мазмунга кўра янги ўзбек адабиётини бошлаб берган бир асар сифатида баҳолайдилар. Муаллиф «Миллий фожиа» атаган 3 парда 4 манзарали бу драма ҳажман ихчам, мазмунан ниҳоятда содда ва жўн эди. Ўқимаган боланинг бузуқ йўлларга кириб ўз отасининг ўлдиргани, нодонлик ва жаҳолат ҳақида эди. «Падаркуш» дастлаб Самарқандда 1914 йилнинг 15 январида саҳнага қўйилди. Спектакл ўз маишатига ўралиб, дунёни унутган миллатдошларга чакмоқдек таъсир этди. У Тошкентда 1914 йилнинг 27 февралида қўйилди.
Авлонийнинг «Турон» группаси Колизей (Ҳозирги савдо биржаси биноси)да ўз фаолиятини мана шу «Падаркуш» билан бошланган эди. Спектакл бошланиш олдидан Мунавварқори театрнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида нутқ сўзлайди. Бош ролни А. Авлонийнинг ўзи ижро этади. Маҳаллий матбуот бу кунни «тарихий кун» деб ёзади. «Турон» группаси 1914—1916 йилларда бу спектакл билан бутун Фарғона водийсини айланиб чикди. Туркистонни жунбушга келтирган қирғинбарот инқилоб йилларида ҳам саҳнадан тушмади. Бу бир томондан миллатни маърифат ва тараққиёт сари ундашда катта аҳамиятга эга бўлса, иккинчи томондан профессионал ўзбек театри ва драмачилигининг майдонга келиши ҳамда тараққиётида муҳим хизмат қилди.
Бу асарнинг ўз даврида адабий ҳаракатчиликка етказган таъсири ҳақида қайдлар кўп. Бунинг шоҳиди сифатида Абдулла Қодирийнинг 1913 йилларда чиққан «Падаркуш» пьесаси таъсирида «Бахтсиз куёв» деган театр китобини ёзиб юборганимни ўзим ҳам пайқамай қолдим, деган эътирофини эслаш кифоя. 1916 йилда Тошкентга келиб Колизейда «Турон»нинг қатор спектаклларини кўрган А. Н. Самайлович ёзади: «Туркистонда янги адабиёт майдонга келди. Бу мен учун кутилган ҳол эди… Янги адабиётнинг маркази — Самарқанд… Ёш қаламкашларнинг бош илҳомчиси самарқандлик муфти Маҳмудхўжа Беҳбудийдир».
1913 йилдан Беҳбудий матбуот ишлари билан шуғулланди. Апрелдан «Самарқанд» газетасини чиқара бошлади. Газета туркий ва форсий тилларда, ҳафтада икки марта, дастлаб икки, сўнг тўрт саҳифада чоп этилган. 45-сони чиқиб, моддий танқислик туфайли тўхтаган. Сўнг Беҳбудий шу йилнинг 30 августидан «Ойна» журналини чиқара бошлайди. «Ҳафталик, суратлик бу мажалла, асосан, ўзбек тилида бўлиб, унда ихчам форсий шеър, мақолалар, русча эълонлар ҳам бериб борилади… Кавказ, Татаристон, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ва Туркиягача тарқалар эди… Жадидларнинг севикли журналлари эди…» деб ёзган эди Зиё Саид.
Беҳбудий шу йиллари нашр ишлари билан қизғин шуғулланди. А. В. Пясковский унинг ўз босмахонасида Фитратнинг «Баёноти сайёҳи ҳинди» асарини 1913 йилда русчага таржима қилдириб, нашр этганини хабар беради.
1914 йилнинг 29 майида Беҳбудий иккинчи бор араб мамлакатларига саёҳатга отланади. Поездга ўтириб Байрамали орқали Ашхободга ўтади. Красноводскдан параход билан Бокуга боради. 2 июнда Минералние води-Кисловодск-Пятигорск, Железноводск-Ростов-Одессани кезиб, 8 июнда Истамбулга кириб келади. Кичик саёҳатдан сўнг Истамбулга қайтиб, 21 июнда сув йўли билан Қуддусга йўл олади. Байрут, Ёфа, Халил ар-Раҳмон, Порт Саид, Шом шаҳарларини тамоша қилади… Саёҳат хотиралари ҳар жиҳатдан ғоят муҳим бўлиб, Беҳбудий уларни ўз журнали «Ойна»нинг 1914 йил сонларида мазкур ном остида пешма-пеш бериб боради. Бу «Хотиралар» ҳам маърифий, ҳам адабий-эстетик жиҳатдан ниҳоятда муҳим. У адабиётимиздаги анъанавий тарихий-мемуар жанрининг XX аср бошидаги ўзига хос намунасидир.
«Ойна» журнали маърифат ва маданият тарқатишда жуда катта хизмат қилди. Унда миллат ва унинг ҳақ-ҳуқуқи, тарихига, тил-адабиёт масалаларига, дунё аҳволига доир қизиқарли мақолалар, баҳслар бериб борилган. Айниқса, тил масаласи муҳаррирнинг ҳамиша диққат марказида турди. Беҳбудий миллатнинг тараққийси учун бир неча тил билишни шарт ҳисобларди. Журналнинг 1913 йил 13 август биринчи-нишона сонидаёқ «Икки эмас, тўрт тил лозим» деган мақола билан чиққан эди.
Беҳбудий адабий танқидга катта эътибор берди. Навоийдан кейинги бир неча асрлик сукунатдан сўнг бу соҳанинг хос-хусусиятларини таъкидлаб адабиётда тенгҳуқуқлилик масаласини ўртага қўйди. Мақола «Танқид сараламоқдур» (1914 й. 27-сон) деб номланган эди. Адибнинг барча тарихий-илмий мавзудаги мақолалари ўтмишга камоли эҳтиром ва эътиқод билан ёзилган. Беҳбудий миллат ўзини англагандагина ижтимоий-сиёсий масалаларни бошқалар билан тенг муҳокама эта олади, деган фикрда бўлди. Шунинг учун ҳам тарихга алоҳида эътибор берди.
Умуман Беҳбудийнинг публицист сифатида фаолияти адиб истеъдодини жуда ёрқин бир қиррасини ташкил этади. У ўз умри давомида юзлаб мақолалар ёзди. Ўзининг Миллат ва Ватан, жамият ва ахлоқ ҳақидаги фикрларини кўпроқ мақола ва чиқишларида ифода этди. Баъзилар унинг мақолалари 200, бошқалар 300 деб белгилайдилар. Унинг барча мақолалари аниқлаб чиқилмаган. Муҳими шундаки, у XX аср бошидаги Туркистоннинг йирик сиёсий арбоби эди. Унинг Миллат ва Ватан тақдири ҳақидаги барча қарашлари, аввал, мана шу мақолаларида акс этган эди. Бу жиҳатдан, унинг 1906 йил 10 октябрда «Хуршид» (6-сон) газетасида босилган «Хайрул умури авсотуҳо» («Ишларнинг яхшиси ўртачасидур») мақоласи диққатга сазовордир. Бу мақола узоқ йиллар Совет тарих фани нуқтаи назаридан баҳоланиб, Беҳбудийни қоралаш учун нишон бўлиб келди. Гап шундаки, Беҳбудий ўша 1906 йилдаёқ социалистик таълимотни ва уни Русияда амалга оширишга бел боғлаган Ленин партиясини кескин рад этган эди. У ҳам устози И. Гаспринский каби социализмни зўровонлик ҳисоблайди, социал тенгликни адолатсизлик деб билди. Шахс манфаатдорлигида, миллат равнақида тараққиётнинг буюк омилини кўрди. Худди шу эътиқод уни Туркистоннинг мустақиллиги учун курашга етаклади.
Ватан тақдири кун тартибига қўйилган 1917 йилнинг 16-23 апрелида Беҳбудий Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон мусулмонларининг 150 вакили иштирок этган қурултойида ҳаяжонли нутқ сўзлади. Миллатни ўзаро ихтилофлардан воз кечишга, буюк мақсад йўлида бирлашишга, иттифоқ бўлишга чақирди. Худди шу ихтилофимиз сабабли «мустамлакот қоидаси ила бизни идора этурлар» деб очиқ айтди.
Шу йилнинг 26 ноябрида Қўқонда ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда қурултойи иш бошлади. 27 ноябрга ўтар кечаси «Туркистон мухторияти» эълон қилинди. Бу мустамлакадан мустақиллик томон қўйилган жиддий ва жасоратли қадам эди. Унинг маънавий отаси, шуҳбасиз, Беҳбудий эди. Бироқ у Советлар томонидан хоинона бостирилди. 19-20 феврал кунлари шаҳар тўпга тутилди. 10 минг туркистонлик ўлдирилди, 180 қишлоққа ўт қўйилди.
Беҳбудий изтироб билан Самарқандга қайтади. У ерда тура олмай, Тошкентга келади. Туркистон рус совет ҳукумати раҳбарлари билан музокара олиб боришга уринади. Табиийки, музокаралар натижа бермайди. Миллатни, миллий тараққиётни инкор этган шўролар йўли алдов ва зўравонликка асосланганини биларди. Шунинг учун ҳам уни 1906 йилдаёқ ақл ва шариатга зид деб эълон қилган эди.
Орзулари чил-чил бўлган Беҳбудий 1919 йилнинг баҳорида, 25 мартда паришон ҳолда йўлга чиқади ва Шаҳрисабзда қўлга олиниб, тахминан икки ой ўтгач, Қаршига келтириб зиндонга ташланди. Бир неча кундан сўнг Қарши беги Тоғайбекнинг буйруғи билан зиндон якинидаги «подшолик чорбоғи»да ўлдирилган. Унинг қатли ҳақидаги хабар ўша пайтдаги пойтахтимиз Самарқандга роса бир йилдан кейин маълум бўлди. 1920 йилнинг апрелида бутун Туркистон мотам тутди.
1926—27 йилларда, 11 йил Қарши шаҳри Беҳбудий номи билан юритилди. Адибнинг номини адабийлаштирилиши шунчаки бир ниқоб эди, унинг асл қиёфаси халқдан сир сақланди. Қарши шаҳрига унинг номи қўйилган ўша 1926 йилдаёқ жадидчиликни аксилинқилобий, аксилшўравий ҳаракат сифатида қоралаш кампанияси бошлаб юборилган эди.
Бугун Беҳбудий кабилар муқаддас тутган юрт озод ва мустақил бўлди. Улар жон фидо этган истиқлол авлодларига насиб этди. Миллат ва Ватан мустақиллиги йўлида фидо бўлганлар эса шу Миллат ва Ватан умри қадар боқийдирлар.

2-ўқув саволи. Мунавварқори Абдурашидхонов маданий-маърифий фаолияти.



1878 йили Тошкент шаҳридаги нуфузли оилалардан бирида учинчи ўғил дунёга келди. Унга яхши ният билан падарибузруквори — мадраса мударриси, элга таниқли Абдурашидхон ва волидаи меҳрибони Хосиятхонлар Мунаввар, яъни нурга тўлган ва нур билан ёритилган деган маънони англатувчи исм қўядилар. Мунаввар етти ёшлигида
отаси Абдурашидхон ҳаётдан кўз юмади. Чирқиллаб қолган Аъзамхон, Муслумхон ва Мунавварларнинг еб ичишию кийиниши, таълим ва тарбияси Хосиятхон отин елкасига тушади. У ўз даврининг ўқимишли ва фозила аёлларидан бўлиб, жигаргўшаларига дастлабки савод ва бошланғич таълимдан сабоқ беради. Аъзамхон билан Муслумхон
ҳаётдан ўз ўринларини ота касби — мадраса мударриси бўлиб етишиш билан топади.
Муслумхон (1875—1954) масжидда умр бўйи имомлик қилади. Аъзамхон 1919 йилда вафот этади. Мунаввар ёшлигидан ўткир зеҳнли, акалари қатори илмга чанқоқ бўлди. У дастлаб
Тошкентда Юнусхон мадрасасида ўқийди. Кейин эса ўн ёшидаёқ, Бухорога бориб, у ердаги мадрасалардан бирида ҳадис ва фиқҳ илми таҳсилига берилади. Тошкентга қайтиб, Дархон маҳалла масжидида имомлик қилади.
У диний, дунёвий ва ижтимоий-сиёсий мазмундаги китобларни, журнал ва газеталарни севиб ўқийди. Айниқса жадидчиликнинг «отаси» Исмоилбек Гаспирали Кримда чоп этаётган «Таржумон» (1881—1914) газетаси Мунавварнинг миллатчи ва халқчил бўлибетишига катта таъсир қилади.
Мунаввар Қорининг шогирдларидан бири Лазиз Азиззоданинг ёзиб қолдиришича, инқилоб арафасида Туркистонга, жумладан, Тошкентга Урусия, Туркия, Миср, Эрон ва бошқа шарқий мамлакатлардан юзлаб турли хил илғор руҳдаги журнал, газета ва тўпламлар келиб турган. Улар зиёли ва ёшлар орасида, мадраса-ларда қўлдан-қўлга ўтиб ўқилган. Булардан Мунаввар ҳам баҳраманд бўлгани шубҳасиз. У туркий тиллардан
ташқари, рус, форс тилларини ҳам яхши билган. Мунаввар ёшлигидан Ватан тақдири, халқнинг ижтимоий турмуши, «оқ пошшо» ва унинг
ўлкадаги мустамлакачилик, руслаштириш ва дини исломни бузиш сиёсати ҳақида ўйлай бошлайди. У Ватан озодлиги, иқтисодий ва маданий тараққиёти маорифга боғлиқ эканлигини жуда эрта тушуниб етади. Мунаввар Қори ўтган асрнинг 90-йилларида Исмоилбек Гаспирали томонидан Қримда асосланган «усули жадид» — «усули савтия» (товуш усули)даги янги мактабни очишга бел боғлайди. Аммо унга чор ҳарбий
маъмурияти, рус зиёли миссионерлари, маҳаллий мусулмон диний мутаассиблар қаршилик қилади.
Жуда катта меҳнат ва турли таъқибларга бардош бериш эвазига, Мунаввар Қори 23 ёшида (1901) Туркистонда биринчилар қатори жадид мактабини очишга муяссар бўлади. Унда болалар ўқиш-ёзишни икки йилда ўрганади. Бунинг учун қадим — эски анъанавий мактабларда эса беш йил вақт сарфланар эди. Ўз меҳнатидан тўла маънавий қониқиш ҳосил қилган ва илғор усулнинг моҳият-оқибатини чуқур ҳис этган Мунаввар Қори бутун
умрини халққа маърифат тарқатишга, буюк давлатчилик шовинизмининг хилма-хил найрангларига қарши курашга бағишлайди. Инқилобдан олдин у бу «қилмиши» учун бир неча бор чор амалдорлари томонидан таъқиб қилинади, сургун қилиниши ҳақида огоҳлантирилади, аммо булар уни сира чўчита олмайди.
Мунаввар Қорининг маданий-маърифий, ижтимоий-сиёсий фаолияти биринчи (1905—1907 йй.) ва иккинчи (1917 йил февраль) рус демократик инқилоблари даврида янада юксакликка кўтарилади. Бу даврда у фақат жадид мактабларини ташкил этиш ва уларда ёшларни ўқитиш бидан чекланмай, фаол адиб, журналист, ношир, олим, сиёсий раҳбар сифатида Туркистондагина эмас, балки Ўрта Осиё ва Россия мусулмонлари
орасида катта обрў қозонади. Мунаввар Қори жадид мактаблари учун янги товуш усулида дарсликлар — «Адиби аввал» («Биринчи адиб», 1907 йил) алифбе ва «Адиби соний» («Иккинчи адиб», 1907 йил) ўқиш китобларини чоп эттиради. Булар ўлкадаги асосий дарсликлар сифатида
октябрь тўнтаришидан сўнг ҳам кенг қўлланилади.
Мунаввар Қори миллатнинг юксалиш ва уйғониши фақат мактабгагина боғлиқ, деб тушунмайди. У кенг халқ оммасини дунё воқеаларидан, ўз ижтимоий аҳволи ва сиёсий воқеалардан хабардор бўлиши зарурлигини тушуниб, газета-журнал ва бадиий-илмий тўпламлар нашр этишга катта эътибор беради. Дастлаб 1906 йилда Исмоил Обид муҳаррирлиги ва ҳамкорлигида Тошкентда «Тараққий» газетасини нашр эттиришга муваффақ бўлади. Аммо бу газета тез орада чор ҳукумати амалдорлари томонидан манн этилади. Мунаввар Қори шу йили ҳарбий ҳокимиятдан ўзи газета чиқаришга рухсат олади ва октябрь ойининг бошларида «Хуршид»ни нашр этади. Саккиз бетлик бу газета идораси Тошкентнинг Занжирли маҳалласида макон топган эди. Бу газета ҳам ўз саҳифаларида ислом дини, яъни шариатга оид масалалар билан бир қаторда халқнинг аҳволи, иқтисод ва сиёсат муаммоларини ёритгани учун мусодара қилинади.
Ундан сўнг Мунаввар Қори яна ўз дўст ва маслакдошлари Абдулла Авлоний, Аҳмаджон Бектемир, Муҳаммаджон Жалил номларидан газеталар чи-қаришга рухсат олади. Мунаввар Қорининг 1908 йили «Ер юзи» геофафия дарслиги, «Тажвид» (Қуръони каримни ўқиш усулини ўргатувчи) китоблари босилиб чиқади. Шу йили у яна жадид шоир ва ёзувчилари
асарларини тўплаб «Сабзавор» номи билан чоп эттиради. Булар жадид мактабларида дарслик сифатида қўлланилди. Мунаввар Қори бошлаган янги мактаб усули Туркистонга тез ёйилади. Унинг ташаббускор жон-куярлари «тараққийпарварлар» деб ном олади.
Мунаввар Қори эса уларни бирлаштирувчи раҳбар ва йўлбош-чига айланади. Унинг мактаби эса жадид мактаблари учун илмий-услубий ва амалий тажриба маркази бўлиб хизмат қилади. 1917 йилда Мунаввар Қорининг матбуот соҳасидаги фаолияти кўзга алоҳида ташланади. Унинг муҳар-рирлигида «Хуршид» (1906), «Нажот» (1917) ва «Кенгаш» (1917) каби
жадид газеталари нашр этилади. Мунаввар Қори жадидларнинг рус подшоси
ҳукмронлиги давридаги газетчиликдаги хизматига баҳо бериб шундай деган эди: «Жадидлар полисанинг қўрқинчи қаттиқ бўлса ҳам, қийинчиликларни ўз устига олиб, газет чиқарди ва уни халққа тарқатди»[1].
Октябрь тўнтаришидан сўнг Мунаввар Қори
янги мактаб, ўрта махсус ва олий таълим ташкилотчиларидан бири сифатида фаолият кўрсатади. Бу борада унинг ўзи 1927 йилда Тош-кент ркруг маданиятчилари қурултойида шундай дейди: «Ўктабрдан кейин жадидлар мактабларини хукуматга бериб, ўзлари шўро муассасаларида ишлай бошладилар» [2].
Мунаввар Қори ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети пойдеворини қўйган кишилардан бири. 1918 йил 9 апрелда унинг уйида тўпланган зиёлилар фақат рус тилликлар ўқиши мумкин бўлган Туркистон Халқ дорилфунуни очиш ҳаракати бошлангач, Мусулмон халқ дорилфунунини ташкил этиш мақсадида 9 кишидан иборат ташкилот комиссиясини тузади. Унга Мунаввар Қори (раис), Бурҳон Ҳабиб, Исо Тўхтабоев, Содиқ
Абдусатторов, Муродбек, Муродхўжа, Мухтор Бакир, Абдусами Қори Зиёбоев ва бошқалар кирган эди. Комиссия Мусулмон халқ дорилфунунини ҳам русча Туркистон Халқ дорилфунуни каби уч босқичда ташкил этади: юқори босқич — дорилмуаллимин (ўқитувчилар институти); ўрта босқич — ўрта ҳунар мактаблари; қуйи босқич — бошланғич мактаблардан иборат бўлади. 3 май куни Мусулмон халқ дорилфунуни раҳбариятига сайлов бўлиб ўтади. Унда Мунаввар Қори раис (ректор), Исо Тўхтабоев ректорнинг биринчи, Бурҳон Ҳабиб иккинчи ўринбосарлари, Абдусами Қори Зиёбоев хазинадор, Мухтор Бакир саркотиб этиб сайланади.
1918 йил 12 май куни эса Эски шаҳар даҳасидаги Викула Морозовнниг собиқ магазини биноси (ҳозирги Ўзбек ёш томошабинлар театри)да Мусулмон халқ дорилфунунининг тантанали очилиш маросими бўлади. Уни Мунаввар Қори қисқача кириш сўзи билан очиб, мусулмонлар чоризм даврида рус йўқсиллари билан биргаликда ярим аср қулликда
яшагани, бугунги озодлик ва тантана катта талофатлар билан қўлга киритилганлигини айтди. Шундан сўнг бу курашда ҳалок бўлганларга бағишлаб, Қуръони каримдан тиловат ўқилиб, фатво берилади. Мусулмон дорулфунуни Мунаввар Қори раҳбарлигида ўз даврининг катта билим масканига ай-ланади. У 15 демократик маданий-маърифий ташкилот вакилларидан уюшган 45 кишилик кенгаш томонидан бошқарилади. Унда
ишловчи муаллимлар сони 180 нафарга етади. Унинг 1918 йил 31 майдан бошлаб, «Халқ дорилфунуни» газетаси чиқади. У дастлаб ҳафтада бир марта, кейин эса (5-сонидан бошлаб) ҳафтада икки марта чиқади. «Халқ дорилфунуни» бутун Туркистон ўлкасибўйлаб тарқатилар эди.
1918 йил 2 июнь куни Мусулмон халқ дорилфунунининг юқори босқичи дорилмуаллимин (ўқитувчилар институти) ишга тушади. Унда Абдурауф Фитрат она тилидан, Камол Шамси арифметика ва немис тилидан, Раҳимбоев арифметикадан, Абдураҳмон Исмоилов санъатдан, Ризаев маданият тарихи ва сиёсий иқтисоддан, Мунаввар Қори (дорилмуаллимин мудири — ректори ҳам эди) она тилидан дарс беради. Русча Туркистон халқ дорилфунуни ва унинг бўлими Мусулмон халқ дорилфунуни тўла маънодаги олий ўқув юрти бўла олмаса-да, бўлажак давлат университети ҳозирги — Ўзбекистон Миллий университети учун моддий-техникавий ва илмий-педагогик асос
бўлди. Мунаввар Қори мустамлакачиликка қарши «Чор ҳукуматини йиқитиш жадидларнинг тилагида бор эди.
Сиёсий вазифамиз ва мақсадимиз ҳам шундан иборат бўлиши яширин эмас» [3], дейди. Мунаввар Қорига рус демократик февраль инқилоби зулматдан ёруғлик-ка чиқиш, жаҳолат устидан адолат тантана қилишидек бўлиб кўринади. У дастлаб октябрь тўнтаришининг номиллий моҳиятини тўла тушуниб етса-да, халққаберилган эркинликлар ва шиорларни маъқуллайди, ижтимоий-сиёсий фаолиятга берилади. 1917 йил март ойининг бошларида Мунаввар Қорининг катта сайъ-ҳаракати билан Тошкентда мусулмон халқлари шўроси — «Шўрои исломия» ташкил топди. Мунаввар Қори унинг раиси ўринбосари этиб сайланади. Апрелнинг ўрталарида Туркистон мусулмонларининг биринчи умуммусулмон ўлка қурултойи чақирилади. Унда 150 нафар энг фаол вакиллар қатнашади. Мунаввар Қори шу тарихий анжуман раёсатига раис этиб сайланади.
Унинг раҳбарлигида қурултой ўша даврнинг 16 та энг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, тегишли ижобий қарорлар қабул қилади. Булар орасида Туркистоннинг сиёсий жиҳатдан ўзини бошқариши, бўлажак ҳукумат, уруш, мардикорликка олинганлар, таъсис қурултойини чақириш, Туркистонда «Шўрои исломия»нинг Бутун Туркистон Миллий марказини тузиш, ер, сув ва бошқа масалалар бор эди. «Шўрои исломия»нинг шу биринчи қурултойида Туркистон мусулмонларининг Миллий маркази сайланади. Унга Мунаввар Қори (раис муовини), Мустафо Тўқаев (раис), Маҳмудхўжа Беҳбудий ва бошқалар киради. 1917 йил ёзида Тошкент шаҳар Думасига ўтказилган сайлов олди мавсумида Мунаввар Қори мусулмонлар митинги ва йиғилишларда оташин нутқлар сўзлаб, уларни сиёсий фаолликка чақиради, натижада мусулмонлар катта ютуқни қўлга киритади.
Думага сайланган 112 депутатдан 76 нафарини маҳаллий халқ вакиллари ташкил этади. Улар орасида Мунаввар Қори ҳам бор эди. Мунаввар Қори Думада Тошпўлатбек Норбўтабеков, Миён Бузрук Солиҳов, Султонхўжа Саидхўжаев ва бошқалар билан ҳамкорликда маҳаллий халқ манфаати, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилади. Унинг талаби билан Дума депутатларидан тузилган Тошкентда университет ташкил этиш комиссияси таркибига Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Содиқ Абдусатторов киритилади. Мунаввар Қори халқ маъорифини европача замонавий ва шарқона исломий билимлар мажмуи асосида бошланғич, ўрта ва олий таълимдан иборат уч босқичли тизимини ривожлантириш тарафдори бўлади. Унинг ўзи икки босқичли жадид мактабини ташкил этган эди.
Унинг биринчи босқичи тўрт йиллик бўлиб, болаларга умумий иний ва дунёвий билимлар асосини беради. Иккинчиси эса етти йиллик эди [4]. У ўша вақтда яширин ва расмий рухсат билан кўплаб ташкил этилаётган жадид мактаблари учун устоз (муаллим) ва кичик-кичик маҳалла масчитларига имом ҳамда идораларда иш юритувчи ходимлар тайёрлайди. Шунингдек, бу мактабни тугатганлар олий таълим олиш учун мадраса ва европача университетларда ўқишни давом эттириши мумкин бўлди. Миллат эрки ва Ватан озодлиги фидойиси бўлган Мунаввар Қори фаолиятидаги кўзга кўринарли асосий томонлардан яна бири унинг жадид олий таълимига асос солиш ва олий малакали кадрлар тайёрлаш учун курашдан иборат бўлди. Бу соҳада у мустамлака сиёсати ва маҳаллий мутаассиблик каби икки томонлама қаршиликка тўғри келади Шунга қарамай, Мунаввар Қори ўз маслакдошлари билан биргалиқда мадраса соҳасидаги ислоҳотда сезиларли ўзгариш қилолмагач, иқтидорли мусулмон фарзанддарини Россия, ҳозирги Озарбайжон ва Татаристон, Туркия ҳамда Германияга ўқишга юборишда маълум ютуқларни қўлга киритади.
1909 йилда Тошкентда Мунаввар Қори ўз дўстлари Тошхўжа Туёқбоев, Низом Қори Мулла Ҳусанов, Мулла Абдулла Авлонов (Авлоний), Баширулла Асадуллахўжаевлар билан ҳамкорликда «Кўмак» номли мусулмон хайрия жамиятини ташкил этади. Унинг маҳаллий рус маъмурияти томонидан 1909 йил 26 майда расман тасдиқланган Уставида кўрсатилган асосий фаолият мазмунидан бири таълим берадиган муассасаларга ёрдам бериш, олий ва ўрта ўқув юртларида таҳсил олувчилар учун стипендиялар ажратишдан
иборат бўлган.
Шу йили Бухоро жадидлари ҳам «Тарбияи афтол» жамиятини ташкил этади. Бу хайрия жамиятларининг Истамбулда махсус бўлими ҳам бўлган. Уни шу ерда ўқиган Фитрат ва бошқалар ташкил этади Бу жамиятлар, маълум ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, расмий ва орасмий равишда шўро ҳокимиятининг дастлабки беш йиллигигача фаолият кўрсатган. Ҳозиргача топилган ёзма манбаларга кўра, 1911 йилда Туркияда 15 киши, 1912 йилда 30 киши, 1923 йилда Германияда эса 70 кишидан ортиқ Туркистон ва Бухоролик ҳамюртларимиз ўқигани маълум.
Мунаввар Қори шўро ҳокимияти даврида, дастлаб, Тошкентдаги эски шаҳар маорифи бўлими мудири, Туркистон ҳукумати олий органи — Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси аъзоси, Маориф Халқ Комис-сарлиги коллегияси аъзоси, Бош Вақф Бошқармасида бўлим мудири, оддий ўқитувчи, газета муҳаррири бўлиб ишлайди.
1919 йил январда Тошкентда шўроларга қар-ши Осипов уюштирган исёндан сўнг жуда оғир сиёсий вазият юзага келди. Шу воқеалар муносабати билан уламолар тараққийпарвар жадидлардан ўч олиш мақса-дида ҳатто уларни калтаклайдилар. Бунга жавобан Мунаввар Қори ўз сафдошлари билан келишиб, «Бирлик» уюшмасини ташкил этади. Бундан мақсад фирқали ва фирқасиз, зиёли ва оддий фуқаро ҳамда ёшларни бирлаштириш орқали комфирқа таркибида кўпчиликни ташкил этиш эди. Уни ташкил этиш маросимида иштирок этган Тангриқулхўжа Мақсудов шундай ёзади: «Мана шу йиғилишда Саъдуллахўжа Мунаввар Қорини кутиб олиш чоғида у билан ўпишиб, ўзини эсер деб таништиради ва Ватан учун ишлашга ҳамиша тайёр эканлигини айтади. Бу йиғилишда «Изчилар» номли мусиқа оркестри ҳам бўлиб, мусиқачилар Акмал Икромов бошқарувида «Яшасин Мунаввар Қори, Яшасин миллат!» деган ашулани айтадилар». Мунаввар Қори инқилоб ва шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида миллатнинг
маънавий-мафкуравий отаси, сиёсий раҳбари даражасига кўтарилади. Миллат ва Ватан манфаати йўлида 1918 йилда комфирқа сафига киради. Мусулмон коммунистик ташкилоти ташкил топишида унинг таъсири ҳам кучли бўлди. 1919 йил март ойида РКП(б) Марказий Қўмитаси розилиги билан II ўлка фирқа конференциясида КП(б)нинг Мусулмон бюроси — Мусбюро» тузилди.

3-ўқув саволи.Абдулла Авлоний миллий маданият, илм- маърифатнинг буюк намояндаси.



XIX аср охири ХХ аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийдир. У 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентнинг Мерганча маҳалласида, тўқувчи Миравлон ака оиласида дунёга келди. Болалиги Миробод маҳалласининг эгри-бугри кўчаларида, кўпчилик қисмини руслар ташкил қилган темир йўл ишчилари болалари орасида кечди. Ўқчидаги эски мактабда, сўнг мадрасада ўқиди (1885–1886). Мустақил мутолаа билан шуғулланди. Араб, форс, рус тилларини ўрганди. Оренбург, Қозон, Тифлисда чиқиб турган газета-журналларни кузатиб борди. Қисқа муддат ичида у маърифатпарвар сифатида танилди ва ўлкадаги ижгимоий-маданий ҳаракатчиликнинг фаол намояндаларидан бирига айланди. ХХ аср бошларида Туркистон маданий ҳаётида юз берган энг муҳим ўзгаришлардан бири мактаб ўқув ишларида ўзгариш бўлди. Авлоний бу даврда жадидчилик ҳаракатига қўшилиб, Тошкентдаги жадидларнинг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб танилди. Авлоний 1904 йилда Мирободда, сўнгроқ Дегрезлиқда (1903–14) худди шундай янги усулда, янгича мактаб очиб, дарс берди ва дарсликлар ёзди.
1909 йилда мактаб маориф ишларига ёрдам берувчи “Жамияти хайрия” очиб, етим болаларни ўқитди. “Адабиёт ёхуд миллий шеърлар” номли тўрт қисмдан иборат шеърий тўпламининг биринчи жузъини нашр қилдирди. Мунавварқори, Муҳаммаджон Подшохўжаев, Тавалло, Рустамбек Юсуфбеков, Низомиддин Хўжаев, Шокиржон Раҳимий каби тараққийчилар билан шерикликда “Нашриёт” (1914), “Мактаб” (1916) ширкатларини тузди. “Тараққий”, “Шуҳрат” (1907), “Осиё” (1908), “Турон” (1917) газеталарини чиқарди. 1918 йилда Туркистон Шуролар ҳукуматининг биринчи газетаси “Иштирокиюн”нинг ташкилотчиларидан ва унинг биринчи муҳаррирларидан бўлди. Усовет даврида турли масъулиятли лавозимларда хизмат қилди, қайси вазифада ишламасин илм-маърифат тарқатиш, таълим-тарбия масалалари билан шуғулланиб келди, билим юртларида, олий мактабларда ўқитувчилик қилди. 1930–34 йилларда Ўрта Осиё давлат университетида (ҳозирги ТошДУ) кафедрани бошқарди. У 1934 йилда вафот этди.
Авлоний 1927 йилда Меҳнат Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. Авлоний 30 йилдан ортиқроқ ижод қилди. 1916 йилги мардикорлик воқеаларининг, сўнг инқилобий талотумлару миллий-озодлик курашларининг гувоҳи бўлди. Ўтган давр ичида, ўзи таъкидлаганидек, “ўнлаб шеър ва мактаб китоблари, тўрт театр китоби” қолдирди. Унинг маданиятимиз тарихидаги ўрни ҳақида гап кетганда, икки жиҳатини алоҳида таъкидлаш зарур: педагогик фаолияти ва адабий бадиий ижоди. Унинг педагогик фаолияти, таълим-тарбия ҳақидаги фикрлари ХХ асрнинг бошларида янги босқичга кўтарилган маърифатчиликнинг хусусиятларини белгилашда муҳим манбалардандир.
Авлоний мактаби гуманистик ва эркин тарбия асосига қурилган, дунёвий ва илғор илм-фанни болаларга ўргатишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйган, ёшларни мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига аралаша олиш қобилиятига эга бўлишини таъминлайдиган ҳақиқий халқ мактаби бўлди. Адиб бу мактаблар учун дарсликлар тузди. Унинг аввалги синф шогирдлари учун “Биринчи муаллим”и (1911) Октябр ўзгаришигача 4 марта, “Алифбедан сўнгги ўқув китоби” – “Иккинчи муаллим” (1912) 3 марта кайта нашр этилган. Ахлоқий дидактик мазмундаги “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” дарслиги (1913) ХХ аср бошлари ижтимоийпедагогик фикр тараққиётида алоҳида ўрин эгаллади. Унда тарбия ва ахлоқ масалалари биринчи маротаба ХХ асрнинг талаб ва эҳтиёжлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Авлоний хулқларни анъанавий яхши ва ёмонга ажратар экан, мулоҳазаларини Гиппократ, Платон, Аристотель, Саъдий Шерозий, Бедил фикрлари билан далиллаган ҳолда замонавийликни асосий мезон қилиб олади. Адиб Ватан муҳаббатини унинг учун курашмоқни энг яхши инсоний хулқлардан ҳисоблади. Ватан – бу ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакати. Уни қадрламоқ, севмоқ, яшартмоқ керак. Шоир Ватан ва унга муҳаббат деганда шуни тушунган эди. Тилга, маданиятга муҳаббат эса, ҳар бир кишининг ўз халқига бўлган муҳаббатидир: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадургон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”.
Авлоний Ҳижрон, Набил, Индамас, Шуҳрат, Тангриқули, Сурайё, Шапалоқ, Чол, Аб, Чегабой, Абдулҳақ тахаллуслари билан шеър, ҳикоялар ва мақолалар ёзган. Шуни айтиш керакки, Авлоний анча мураккаб ҳаёт ва ижод йўлини босиб ўтди. У адабиётга ғоявий курашлар ғоят кескинлашган бир даврда кириб келди. Ҳеч иккиланмасдан маърифат ва тараққиёт учун курашишини маслак этиб қабул қилди. Шоир шеърияти билан танишар экансиз, қизиқ бир ҳолга дуч келасиз. Унда бирорта ишқий шеър йўқ. У ижтимоий муаммоларни, эл-юрт ғамини муҳимроқ билади. Халқ ва Ватан бахтсизлиги олдида ҳар қандай муҳаббатни рад этади. Ўз она диёрини бамисоли “ёр каби севади”. Бутун меҳрини шунга бағишлайди. Асримиз бошлари Туркистон такдирида ғоят масъулиятли бўлган, унинг ҳаёт мамот масаласи ҳал қилинаётган бир пайт эди. Буни Авлоний даврнинг пешқадам зиёлиси, йирик маърифатпарвар, жадидлар таълимотининг фаол тарафдори сифатида тезда илғаб олди.
Дастлабки поэтик асарлари “Адабиёт ёхуд миллий шеърлар” (И, ИИ, III, ГУ жузлар), “Мактаб гулистони” (1916), “Мардикорлар ашуласи” (1917) китобларида ва “Сабзавор” тазкираси (1914) ҳамда вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилган асарларидир. Уларда илм-маърифат тарғиб қилинган, жаҳолат ва нодонлик, эски тузумнинг ижтимоий-ахлоқий асослари қораланган, озод ва бахтиёр замон ҳақида фикр юритилган. Шу жиҳатдан Авлонийнинг бу даврдаги шеърлари Ҳамза, Анбар отин поэзиясига оҳангдошдир. Авлоний бармоқ вазнини адабиётда кенг қўллаган. Миллий куйларга мослаб шеърлар ёзган ва поэзиянинг имкониятларини бойитган.
Авлонийнинг адабиёт олдидаги муҳим хизматларидан бири шу бўлдики, у мардикорлик шеърияти деб аталган янги адабий ҳодисанинг яратувчиларидан бўлди. 1916 йилги мардикорлик воқеаларини ифодаловчи “Бир мардикорнинг отаси ўғлига айтган сўзлари”, “Онасининг ўғлига айтган сўзлари”, “Афсус” каби шеърлар ёзди. Она юртдан узоқ шимолнинг қорли-музли ерларига, фронт орқасидаги қора хизматга олиб кетилган мардикорларнинг хайрлашув манзараларини, ҳақсизликни ёритди. Бу шеърларнинг оҳанг ва услуби халқ қўшиқларига ғоят яқин бўлиб, улар халқимизнинг миллий уйғонишида муҳим ўрин тутди.
Авлоний 1917 йил феврал инқилобини хурсандчилик билан кутиб олди (“Қутулдик”, “Ётма” шеърлари). Октябрга бағишлаб “Ҳуррият марши” (1919), “Ишчилар қулоғига” каби шеърлар ёзди, янги социалистик тузумни улуғлади. Лекин кўп ўтмай, рус совет тузуми эски чор тузумининг олдингидан баттарроқ шакли эканлигини, совет сиёсати риёкорлик асосига қурилганлигини англай бошлади. Жумладан, тантанавор ваъда қилинган эркинликнинг берилмаганлиги шоир ижодида ғамгин тушкун оҳангларнинг пайдо бўлишига олиб келди (“Ҳафталик соатда” 1919). Шуларга қарамасдан Авлоний турли мавзуларда шеърлар ёзди. 1919–20 йилги Афғонистон сафарига доир “Афғон саёҳати” кундаликлари эса мамлакатимизнинг ён қўшнимиз билан ўзаро дўстлик, тотувлик алоқаларининг ўрнатилиши тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Авлоний ўзбек театрининг асосчиларидан эди. У 1913 йилда “Туркистон” театр труппасини тузди. “Туркистон” ўзининг қатьий низомини ҳам эълон қилган эди. Унинг ташкилотчиси ҳам, ғоявий-бадиий раҳбари ҳам Авлоний эди. Труппа “Заҳарли ҳаёт” (Ҳамза), “Бахтсиз куёв (А. Қодирий) каби ХХ аср бошлари ўзбек драматургиясининг энг яхши намуналарини саҳналаштирган, театр озарбайжон драматурглари асарлари (“Бадбахт келин”, “Хўр-хўр”, “Жаҳолат”, “Ўликлар”, “Жой ижарага олган киши”, “Ман ўлмишам”, “Лайли ва Мажнун”, “Асли ва Қарам”) ни ўзбекчага таржима қилиб саҳнага қўйган. Авлонийнинг ўзи Маллуь (“Лайли ва Мажнун”), Файзибой (“Бахтсиз куёв”), Алибой (“Тўй”), Бой (“Падаркуш”) ролларини ижро этган.
Авлоний “Адвокатлик осонми?” (1914), “Пинак” (1915) комедиялари, 1914–17 йилларда ёзган “Биз ва Сиз”, “Португалия инкилоби”, “Икки севги” каби фожеавий асарлари билан ўзбек драматургиясининг майдонга келиши ва театрчиликнинг халқ орасига томир отишига муҳим ҳисса қўшди. Адвокат Давронбек орқали Туркистондаги ҳуқуқсизлик, дунёдан хабарсизликни фош этди. “Адвокатлик осонми?” деган асарида бир қатор кўкнори ва қиморбозлар образини яратиб, маънавий турмушнинг тубан бир ҳолга келиб қолганлини кўрсатди. Монархияга қарши кураш, байроғи остида кечган 1910 йилги Португалия инқилоби, 1909 йили Туркияда юз берган “Ёш турклар” инқилоби (“Икки севги”) ҳақида ёзиб, адабиётимизда мавзу ва ғоялар кўламини кенгайтирди. “Биз ва Сиз”да эса ХХ аср бошидаги Туркистоннинг эскилик ва янгилик борасидаги курашини аниқ тақдирлар мисолида ёритиб берди.
Авлоний асосий ижодий фаолиятининг энг сермаҳсул йиллари 1917 йилдаги Октябр тўнтаришига кадар бўлган даврга тўғри келади.
Авлоний ижоди 60-йилларнинг охиридан ўрганила бошланди. Ҳозирда унинг турли жанрлардаги асарларидан намуналар алоҳида китоблар ҳолида чоп этилган.

Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, жанговар публицист, ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби эди.


Абдурауф Фитрат ўз таржимаи ҳолида ёзишича, 1884 йилда Бухорода туғилди (С. Айний уни 1886 йилда дунёга келган дейди, ҳозирги дарсликлар ва илмий тадқиқотларда ҳам шу санани такрорлашади). Фитрат — Абдурауфнинг тахаллуси бўлиб, «туғма истеъдод» маъносини беради.
Отаси Абдураҳимбой савдо билан шуғуллангани боис чет элларга чиқар, дунё аҳволидан бохабар, ўқимишли ва таниқли одам эди. Онаси Бибижон, адабиётшунос, Фитрат оиланинг тўнғич фарзанди эди. У бошланғич тарбияни диний мактабда, сўнг машҳур «Мирараб» мадрасасида олди. Форс ва ўзбек тилларининг мукаммал билимдони бўлмиш Фитрат араб тилини ҳам чуқур эгаллаб, шаҳарда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларга, айниқса, жадидчилик ҳаракатларига қизиқиб қаради. Ўзининг айтишича, аввал жадидлар ҳаракатига қаршилик қилди, кейин унинг моҳиятини англаб етгач, бу ҳаракатга қўшилди, ҳатто ашаддий тарғиботчиларидан бирига айланди. Жадидлар маслаҳати ва ёрдами билан бир гуруҳ ёшлар, жумладан Фитрат Истамбулга ўқишга юборилади. У 1909—1913 йилларда Туркияда таҳсил олди. Туркиядаги ҳаёти Фитратнинг дунёқараши, сиёсий онги ва адабий дидини ўзгартириб, ўстириб юборди. Туркистон халқи ҳаётига Туркиядаги ўзгаришлар (бу пайтда у ерда «Ёш турклар инқилоби» воқеаси бўлган эди) ва илғор мамлакатлар нуқтаи назаридан қарай бошлади: диний хурофотларни кескин танқид қилишга, ҳатто динни, мактаб-маорифни ва Туркистондаги идора усулини ислоҳ этиш ғояси билан нафас олди. Фитрат 1909 йилда Истамбулда «Ҳиндистонда бир фаранги ила бухороли бир мударриснинг бир неча масалалар ҳам усули жадида хусусида қилган мунозараси» китоби босилиб чиқди. Амир асарни Бухорода босилишга рухсат бермагач, Истамбулда нашр эттирган эди. Асар форсча ёзилган, уни Ҳожи Муин ўзбекчага айлантирди ва «Туркистон вилоятининг газети»да бостирди (1911 й.). 1913 йилда эса асар алоҳида китоб ҳолида чиқди, унга Беҳбудий кириш сўзи ёзди. «Ҳибис қилиш, ўлдириш, сангсор қилиш кундаги одатлардан эди, — деб ёзади Фитрат, — у замонларда китоб ёзишнинг ўзи «кофир»лик эди. Мен шу вақтларда биринчи асарни ёздим. Бухоронинг идора усулини, таълим-тарбия усулини, бир куй расмий идораларни танқид қилдим. Бу китоб Бухорода тарқалар эди. Унинг ноширлари бўлғон Бухоро жадидларини таҳликага туширмаслик учун амирга қаратиб бир сўзбоши ёздим ва шунинг билан гўё, танқиднинг унга эмас, маъмурларига оид бўлғонини кўрсатдим».
Китоб Бухорода ижтимоий онгнинг жонланишига катта туртки бўлди, ҳатто ҳукумат томонидан таъқиб қилинаётган жадид мактабларининг кўплаб очилишига, мактаб-таълим ишларининг жонланишига ёрдам берди. Ахир ундаги «Ислом мамлакатлари нега вайрона ва харобазор қолиши керак. Бунинг сабаби нимада?», «Бу бечораларнинг нега ейишга нони йўқ?» каби жидций савол ва мулоҳазалар халқ онгига таъсир этмасдан иложи йўқ эди.
Фитрат адабиётнинг ҳамма жанрларида қалам тебратди ва ўз орзу-армонлари, эзгу тилакларини тарғиб эта бошлади. У 1910 йилда Истамбулда «Сайҳа» («Бонг») деган шеърлар тўпламини бостирди. У ҳам форс тилида эди. «Ҳинд сайёҳининг қиссаси»ни ҳам форсчада ёзди ва 1912 йилда Истамбулда нашр эттирди.
Фитрат Туркиядан кайтгач, Бухоро, Самарқанддаги қизғин адабий жараён, маданий, маориф ишларига ва сиёсий ҳаракатларига фаол аралашиб кетди. Жадидчиларнинг бир гуруҳи маориф-маърифат орқали халқ аҳволини яхшилашга интилишса, иккинчи гуруҳи давлат тизимини ислоҳ этиш, қайта қуриш орқалигина халқ ва юрт аҳволини ўнглаш мумкин, деган сиёсий йўлдан юришга интилди. Шу мақсадда 1917 йил феврал инқилобидан кейин ёш бухороликларнинг инқилобий партияси тузилди. Марказий Қўмита аъзолари орасида Фитрат саркотиб сифатида ва Файзулла Хўжаев аъзо сифатида иштирок этишди. Партия Амирни ислоҳга даъват этди ва у қоғозда кўп хайрли ишлар қилишга ваъда берди, амалда ўз билганидан қолмади. Фитрат матбуот орқали ҳам ўз ғояларини тарғиб этишга интилди. Самарқандда 1917 йил апрелидан «Ҳуррият» газетаси чиқа бошлаган эди, аввал унга Мардонқул Шоҳмуҳаммадзода, кейин 27—28-сонларига Фитрат муҳаррирлик қилди. 1917 йил Октябр тўнтариши муносабати билан шу «Ҳуррият» газетасида Фитратнинг «Русияда янги бало бош кўтарди — большевик балоси!», деган қайди босилди (ўша газетанинг 1917 йил 49-сонида).
Қўқон мухторияти тузилганда (1917 й. ноябр) Фитрат Самарқандда эди. Шу ердан унга вакил-аъзо қилиб сайланди. Ўзининг «Ҳуррият» газетасида бу воқеани Фитрат юрақдан қувватлаб мақола эълон қилди: «Эллик йилдан бери эзилдик, таҳқир этилдик. Қўлимиз боғланди, тилимиз кесилди. Оғзимиз қопланди. Еримиз босилди. Молимиз таланди, шарафимиз емрулди. Номусимиз ғасб қилинди, инсонлигимиз оёқлар остига олинди. Тўзимли турдик. Сабр этдик. Кучга таянган ҳар буйруққа бўйсундик. Бутун борлиғимизни қўлдан бердик. Ёлғиз бир фикрни бермадук, ёшунтирдук, имонларимизга ўраб сақладук. Бу — Туркистон мухторияти.
Маҳкама эшикларидан йиғлаб қайтганда, ёруқсиз турмаларда ётганда, йиртқич жандарманинг тепкиси билан йиғилғонда, юртларимиз ёндурулғонда, диндошларимиз осулғонда онгимиз йўқолди. Миямиз бузулди. Кўзимиз ёғдусиз қолди. Бирор нарсани кўролмадик. Шул чоғда тушкун руҳимизни кўтармак учун, шул қоп-қора дунёнинг узоқ бир еридин ойдин бир юлдуз ялқиллаб турар эди. Бирор нарсага ўтмаган кўзимиз шуни кўрар эди. Ул нима эди? Туркистон мухторияти!» («Ҳуррият», 1917, 5 декабр).
Фитрат 1921 йилда Бухорога келиб давлат ишларида фаол иштирок эди. Бир қанча масъул вазифаларда ишлаб, Бухоронинг ривожи учун қўлидан келган ёрдамини берди. Аммо Ф. Хўжаев бошчилигидаги Бухоро ҳукумати раҳбарларининг миллатнинг тараққиёти учун олиб бораётган кенг кўламдаги яхши ишлари Масковга ёқмади. Масков Бухоро ҳукумати таркиби бой, савдогарлардан иборат бўлиб қолган, деган айбни қўйиб, ҳукумат аъзолигидан беш кишини, жумладан Фитратни ҳам чақиради (1923 йил 12 июн Пленуми). Фитрат Масковга кетишга мажбур бўлади. У ерда Шарқ тиллари институтида илмий ходим бўлиб ишлади (1923—1924). Шу йиллар унга профессорлик унвони берилди.
Фитрат Масковдан қайтиб келгач, Бухоро, Самарқанд, Тошкент университетларида дарс берди, Ўзбекистон Давлат илмий-тадқиқот институтида тил ва адабиёт институтида, Ўзбекистон Фанлар қўмитасида ишлади. Бу йиллари у шеърлар, пъесалар билан бирга ниҳоятда кўп ва теран илмий асарлар ёзди. Аммо Фитратнинг миллатпарварлиги большевиклар ва Шўро ҳукумати раҳбарларига ёқмас эди. Уни А. Қодирий, Чўлпон, Боту, У. Носирлар билан биргалиқда миллатчилиқда айблаш тобора авж олди. Фитрат «Мен ўзбек миллатчиси бўлган замонларда (миллатпарвари демоқчи. — С. М.) ҳар вақт Шўро ҳукуматига коммунистик фирқасига хайрихоҳ бўлиб турдим», деб ёзган эди. Афсуски халқ идеали ва бахт-саодати, ҳақиқат, адолат, маориф, фан, маданият ва миллат тақдири учун туну кун меҳнат қилган бу улуғ зотни шу партия, шу Шўролар ҳукумати аксилинқилобчи, миллатчи, «халқ душмани» деб айблади, 1937 йил апрелда ҳибсга олди ва 1938 йил 4 октябрда А. Қодирий, Чўлпонлар билан бирга ваҳшийларча отиб ташлади. Уларни отиш ҳақидаги ҳукм бир кун кейин, яъни 1938 йил 5 октябрда чиққан. 1957 йилда Собиқ Иттифоқ Олий судининг ҳарбий коллегияси 1938 йил 5 октябрдаги ҳукмни бекор қилди ва Фитратни айбсиз деб топди.
Фитрат кўпқиррали ва сермаҳсул ижодкордир. Бу — унинг оз ва соз лирикаси, кўпқиррали драматургияси, жанговар публицистикаси ва катта ҳажмдаги чуқур илмий-тадқиқотларидир. Унинг ижодий ишлари ва ижтимоий фаолияти халқни жаҳолат, турғунлик, ғафлатдан уйғотиш, илм-маърифатга чорлаш, эркин, озод, бахт-саодатли ҳаётга, биринчи навбатда миллий мустақилликка чорлашга қаратилган эди. У ўзбекнинг ўзлигини таниши, ота-боболари каби улуғвор кашфиётлар қилишга, бирлашган, кучли, қудратли давлат тузишга ва дунёнинг илғор маданий мамлакатларига етиб олишга чақирди. Бутун ижодининг моҳияти халқнинг қалб қўзини очишга ва меҳнат, яратиш, ўқиш-униш, курашга даъватдан иборатдир. У илк тўплами «Сайҳа»нинг кучи Файзулла Хўжаев таъкидлаганидек, «Бухоро мустақиллиги ғояси ёрқин миллий шакдда биринчи бор ифодалаб берилишида эди». Шу туфайли бу тўпламнинг Бухорода босилишига амир Олимхон қаршилик қилади. Тўплам Ватанга муҳаббат, халқнинг ғам-ғуссасига ачиниш ва зулмдан қутулишга ундаш туйғуси билан йўғрилган:
20 аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигиниг асосчиси, 20-йиллардаги муҳим ижтимоиймаданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкентда боғбон оиласида туғилган. Отаси Қодирбобо хон, беклар қўлида сарбозлик қилган, рус босқини пайтида Тошкент мудофаасида қатнашган. Отаси бошидан ўтган саргузаштлар Абдулла Қодирийнинг қатор асарлари, хусусан тарихий романларининг юзага келишида муҳим рол ўйнаган. Абдулла Қодирий мусулмон мактабида, рустузем мактабида Абулқосим шайх мадрасасида таълим олди. Москвадаги адабиёт курсида ўқиди. Ёшлигиданоқ қадимги Шарқ маданияти ва адабиёти руҳида тарбия топган. Араб, форс ва рус тилларини ўрганган. Жаҳон адабиётини ихлос билан мутолаа қилган. Оиласи камбағаллашганлиги сабабли болаликдан мустақил меҳнат қила бошлади, турли касбларни эгаллади, маҳаллий савдогарларга котиблик ва гумашталик қилди. 1917 йил Октябрь давлат тўнтаришидан сўнг Эски шаҳар озуқа қўмитасининг саркотиби, “Озиқ ишлари” газетасининг муҳаррири, Касабалар шўросининг саркотиби, “Муштум” журнали ташкилотчиларидан ва таҳрир ҳайъати азоси бўлиб ишлади. Абдулла Қодирий ижодий фаолиятининг бошланиши 1910 йилларнинг ўрталарига тўғри келади. “Садои Туркистон” газетасининг 1914 йил 1 апрель сонида Абдулла Қодирий имзоси билан “Янги масжид ва мактаб” сарлавҳали хабар босилади. Бу бўлажак адибнинг матбуотдаги дастлабки чиқиши эди. Орадан кўп ўтмай, унинг “Тўй”, “Аҳволимиз”, “Миллатимга”, “Фикр айлагил” каби шеърлари, “Бахтсиз куёв” драмаси, “Жувонбоз” ҳикояси чоп этилади. Абдулла Қодирий ижодининг дастлабки намуналари бўлган бу асарлар миллатпарварлик руҳида ёзилган бўлиб, жадидчилик ғоялари билан суғорилгандир. Муаллиф унда халқнинг забун ҳолатидан куйиб сўзлайди, миллатни уйғонишга даъват этади, фикрлашга чорлайди. Абдулла Қодирийнинг “Улоқда” ҳикояси авалги асарлари билан тенглаштириб бўлмайдиган даражада юқори бўлиб, 20 аср тонгидаги ўзбек реалистик адабиётининг чўққиси, реалистик ҳикоянинг энг яхши намунаси ҳисобланади. Абдулла Қодирийнинг 1917 йил Октябрь тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919– 25 йиллар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Абдулла Қодирийнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномаси. 20-йиллар ўрталарида ёзилган “Калвак Маҳзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейдир?” сатирик ҳикоялар туркумида ёзувчи кулгуси “Характер кулгуси” даражасига кўтарилади. Муаллиф бунда ҳаётдаги, одамлар табиатидаги муайян салбий ҳодисаларни соф мафкуравий нуқтаи назардан туриб, нуқул бирёқлама қоралаш, фош этиш йўлидан бормай, характер ва ҳодисаларни холис туриб, мураккаблиги, зиддиятлари билан кўрсатишга жазм этади. Абдулла Қодирий шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида қизғин журналистик фаолияти билан баробар ўзбек адабиётидаги биринчи роман – “Ўтган кунлар” ни яратди (1919– 20). Романдан боблар 1922 йиллари “Инқилоб” журналида чоп этилди. 1924–26 йиллари ҳар бир бўлими алоҳида-алоҳида китоб ҳолида босилди. “Ўткан кунлар” яратилган давр ўзбек халқи учун миллатнинг эрки, озодлиги, мустақиллиги, жаҳондаги ўрни масаласи ҳаёт-момот аҳамиятига молик эди. Абдулла Қодирий мамлакатимиз тараққийпарвар зиёлилари сафида туриб она юртнинг, миллатнинг тақдири устида астойдил қайғурди, ўзича нажот йўлини излади. Аввалига у большевикларнинг ёлғон ваъдаларига ишонди, аммо адиб бу ваъдалар қоғозда қолиб кетаётганини, ёвуз мустамлака сиёсати моҳият-эътибори билан ўзгармай қолаётганини, мунофиқона тус олаётганини, эл орасида бузғунчилик, фитна, синфий-мафкуравий адоват авж олдирилиб, биродаркушлик уруши бошланиб кетганлигини, шўрлик халқ бу қонли сиёсатнинг қурбони бўлаётганини ўз кўзи билан кўрди. Айниқса, Қўқон мухториятининг тор-мор этилиши кўпгина ҳур фикрли зиёлилар қатори Абдулла Қодирийнинг қалбини ларзага солди. Адиб “Ўткан кунлар” романи орқали халқнинг миллий онгини уйғотмоқчи бўлди, “тарихимизнинг энг кир, қора кунлари” – юртнинг мустамлака балосига гирифтор этган кейинги “хон замонлари” – 19 аср ўртасидаги мудҳиш тарихий жараёнлар ҳақида сўз очиб, бу аянчли ҳақиқатдан халққа сабоқ бермоқчи бўлди. “Ўтган кунлар” романининг маъно мундарижа доираси ниҳоятда кенг. Унда хилма-хил инсоний тақдирлар, ижтимоийахлоқий, оилавий-ишқий муаммолар қаламга олинган. Бироқ улар орасида юртнинг, миллатнинг тақдири, мустақиллиги масаласи алоҳида ажралиб туради. Бинобарин эл-юртнинг мустақиллиги, бирлиги масаласи романнинг пафосини ташкил этади. Асарнинг бош қаҳрамонлари Отабек ва Юсуфбек ҳожилар шу юрт истиқлоли, фаровонлиги, осойишталиги йўлига ҳаётини, жонини тиккан фидойи кишилардир. “Ўтган кунлар” бамисоли улкан ва тиниқ кўзгу, унда ўзбек миллатининг муайян тарихий шароит, вазиятидаги турмуши, урф-одатлари, руҳиймаънавий дунёси, бўй-басти, қиёфаси кенг кўламда аниқ-равшан гавдалантирилган. “Ўтган кунлар”, бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Абдулла Қодирий ҳақиқатнинг кўзларига тик қараган инсон эди. Бу зот ҳақиқатни қадрлади, ҳақгўйлик билан шуҳрат топти. Аммо умри давомида туҳматларга учраб, изтироблар ҳам чекди. Қодирий ижодининг аҳамияти унинг миллий роман яратганлиги билангина чекланмайди. Улуғ адиб ўз романларида биринчилардан бўлиб ўзбек халқи ҳаётининг ёрқин манзараларини ҳам чизиб берди, миллий характернинг мукаммал намуналарини яратди. Қодирий тарихий романларини ўтган аср ўзбек халқи ҳаётининг қомуси дейиш мумкин. Хуллас, ўз романлари билан Қодирий кенг пландаги реалистик эпик тасвирнинг нақадар катта имкониятларга эга эканлигини намойиш қилди, омманинг эстетик тафаккурини бир даража юксалтирди, ўзбек китобхонларининг бидиий адабиёт тўғрисидаги тасаввурини бутунлай ўзгартириб юборди. Ёзувчидан халқ ҳаёти, урф-одатлари ва психологиясини чуқур билиш талаб этилади. Абдулла Қодирий ўз ижодида ана шу қоидага содиқ қолади. Зотан, фақат бидиий тасвирда холислик китобхонларда ёзувчига нисбатан самимий меҳр туғдиради. Абдулла Қодирий сиймоси халқимиз тасаввурида адолат, ҳақиқат ва жасорат тушунчаларининг тимсоли сифатида из қолдиргани бежиз эмас. Абдулла Қодирийнинг 44 йиллик умри, 20 йиллик ижтимоий ва ижодий фаолият даври кескин курашлар, таъқибу таҳдидлар ичида ўтди. У 1937 йил 31 декабрь куни ҳибсга олинди. 9 ойлик қамоқдаги сўроқ-тергов, қийноқ, хўрликдан сўнг Чўлпон, Фитрат каби маслакдошлари билан бирга қатл этилди.
Чўлпон (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнусов) (1897, Андижон — 1938.4.10, Тошкент) — шоир, ёзувчи, драматург , таржимон, танқидчи ва жамоат арбоби. Дастлаб мадрасада (1908-1912), сўнгра рус-тузем мактабида (1912-1914) ўқиган. Шарқ мумтоз шоирлари асарларини мутолаа қилиш ва жадид матбуотини кузатиш йўли билан адабий, ижтимоий-сиёсий билимини оширган.
1914-йил Тошкентга келиб, „Садои Туркистон“ газетаси билан ҳамкорлик қилган. „Янги Шарқ“, „Иштирокиюн“ (1920-йилдан „Қизил байроқ“, 1922-йилдан „Туркистон“) газетасида адабий ходим (1919-1923), Халқ маориф комиссарлиги қошидаги Илмий кенгаш (1921-йилдан Ўлка ўзбек билим ҳайъати, 1922-йилдан Илмий ҳайъат)да раис (1920-1923), „Бухоро ахбороти“ газетасида муҳаррир (1921-1922), „Турон“ театрида директор (1921; 1922-1923), „Муштум“ журнали ва „Дархон“ газетасида техник муҳаррир, адабий ходим (1922-1923), Ўзбек драма студияси (Москва, 1924-1927) ва Ўзбек давлат драма театрида адабий эмакдош (1927-1931), СССР ХКС ва Шарқ халқлари марказий нашриётида таржимон (Москва, 1931-1934), „Муштум“ ва „Гулистон“ журналлари ҳамда „Театру“ газетасида адабий ходим (жамоатчилик асосида, 1935-1937).
Адабий ижоди 1913-1914-йилларда Андижоннинг ижтимоий ва маданий ҳаёти ҳақида хабарлар ёзиш билан бошланган. 1914-йил Тошкентда Мунаввар Қори Абдурашидхонов ва Убайдулла Хўжаев билан танишиш Чўлпоннинг миллий уйғониш ҳаракати намояндаси сифатида шаклланишида муҳим омил бўлган. Чўлпон „Садои Туркистон“ газетасида дастлабки „Туркистонли қардошларимизга“ шеъри, „Қурбони жаҳолат“, „Дўхтир Муҳаммадёр“ ҳикоялари ва „Адабиёт надир?“ мақоласини эълон қилиб (1914), шу давр адабиёти намояндалари сафидан ўрин эгаллаган. Туркистон аҳолисининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий қолоқлик шароитида яшаётганининг асосий сабабини Россиянинг мустамлакачилик сиёсатида кўрган Чўлпон, бошқа жадидлар қатори, ўз асарлари билан халқнинг маданий ва маърифий савиясини кўтаришга киришган.
1917-йил Феврал инқилобининг рўй бериши тараққийпарвар зиёлилар дунёқарашини ўзгартириб юборди. Улар, шу жумладан, Чўлпон мустақиллик учун кураш энди тарғибий-ташвиқий давридан амалий фаолият босқичига ўтганини англадилар. Чўлпон Туркистон мухторияти ҳукуматининг барпо этилишида фаол иштирок этиб, мухториятни шарафловчи „Озод турк байрами“ шеърини ёзди ва бу шеър ўзбек давлатчилиги тарихида илк мадҳия бўлди. Шу даврда Туркистондаги кўп миллатли зиёлилар ўртасида федерализм ғояси кенг тарқалгани сабабли Чўлпон айни пайтда З.Валидий билан бирга Оренбургга бориб, Бошқирдистон мухторият ҳукуматининг ташкил этилишида ҳам иштирок этди. Федералистларнинг фикрларига кўра, Туркистон ва Волга бўйидаги туркий халқлар ўз мухторият ҳукуматларини барпо этганларидагина бу хукуматларнинг болшевиклар томонидан тан олиниши ва биргаликда ҳимояланиши мумкин эди.
Мухторият тугатилгач, Чўлпон „Илмий кенгаш“, „Чиғатой гурунги“, „Нашри маориф“ ташкилотлари ва „Турон“ театрида адабий, илмий-маърифий ишлар билан машғул бўлди. Айни пайтда шўро давлатининг мустамлакачилик сиёсати оқибатларини фош этувчи шеър ва мақолалар ёзиш билан истиқлол учун курашда давом этди. Аммо республика маданият ходимларининг 2-қурултойи 1927-йилдан кейин Чўлпонга қарши бошланган кураш уни сиёсий фаолиятдан узоқлашишга, ҳатто 1931-1935-йилларда Москвага қочиб бориб, мусофирликда яшашга мажбур этди.
Вафоти[edit | edit source]
Жадидларга қарши бошланган компания Чўлпонни ҳам четлаб ўтмайди. Таъқиб ва тазйиқларга қарамай, у қизғин ижодий фаолият билан шуғулланади. 30-йилларнинг бошида яна Москвага кетган ва СССР Марказий Ижроия Комитетида таржимон бўлиб ишлаган. Чўлпон 1937-йил 14-июлда қамоққа олинади ва 1938-йил 4-октябрда Тошкентда Бўзсув бўйида қатл этилади.
Адабий мероси

Жадидчилик ҳаракати ҳозир ҳақиқат нуқтаи назаридан қайта тикланаётган она тарихимиздаги «оқ» ва «қора» доғларнинг тугатилишига катта ҳисса қўшдилар.


Бугун Беҳбудий, Мунавварқори, Авлоний кабилар муқаддас тутган юрт озод ва мустақил бўлди. Улар жон фидо этган истиқлол авлодларига насиб этди. Миллат ва Ватан мустақиллиги йўлида фидо бўлганлар эса шу Миллат ва Ватан умри қадар боқийдирлар.
Download 44,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish