Ушбу қарорга мувофиқ, нобанк кредит ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар доираси кенгайтирилди ва микромолиявий хизматлар ҳажми оширилди



Download 14,77 Kb.
Sana20.07.2022
Hajmi14,77 Kb.
#829700
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Сўнгги йилларда мамлакатимизда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш ва аҳолининг асосий молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган қХусусан, микромолиялаштириш соҳасини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4400-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, нобанк кредит ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар доираси кенгайтирилди ва микромолиявий хизматлар ҳажми оширилди.
Бугунги кунда республикада 63 микрокредит ташкилоти ва 64 ломбард фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг активлари миқдори 1 010 млрд. сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсиши таъминланди. Шу даврда кредит портфели 23,7 фоизга ўсиб, 935 млрд. сўмга етди.
Нобанк кредит ташкилотлари соҳасини изчил ислоҳ қилиш, фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни тизимлаштириш ва унификациялаш мақсадида “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ–5992-сонли Фармони ижроси доирасида Жаҳон банки кўмагида энг яхши хорижий тажриба, умумэътироф этилган меъёр ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланди.
Қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотларининг турлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, нобанк кредит ташкилотларини ташкил этишга доир талаблар, шу жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли, таъсисчилари, раҳбар ходимлари, устав капитали, шунингдек, улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тартиби ўрнатилмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида фаолиятни лицензиялашнинг амалдаги жараёнлари нобанк кредит ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартиби билан алмаштириш, ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати, уларни кўриб чиқиш ва тегишли қарорларни қабул қилиш тартиби белгиланмоқда. Шу билан бирга, ломбард фаолияти Марказий банкка ўз фаолияти бошланиши тўғрисида хабарнома юборганидан кейин амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини уларнинг фаолияти таваккалчилигидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда тартибга солиш ва назорат қилиш механизми жорий этилади, шунингдек, Марказий банкнинг ушбу йўналишдаги функцияларини бажариш ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.
Шу билан бирга, қонун лойиҳасида кўзда тутилган қоидаларда нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда. Хусусан, қонунчилик даражасида нобанк кредит ташкилотларининг улар кўрсатадиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларини, шартномалар шартларига бир томонлама ўзгартириш ёки қўшимчалар киритишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни, шунингдек, истеъмолчиларнинг молиявий операциялари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятлари белгиланмоқда.
Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши республикамизда ягона молия тизимининг тўлдирувчиси сифатида нобанк кредит ташкилотлари ривожига хизмат қилади.
атор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Download 14,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish