ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“XXI АСР ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЁТИ: ИҚТИСОДИЙ ПАНДЕМИЯ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ
Х А Б А Р Н О М А С И
2021 йил 18 июнь куни ёш олимлар, илмий тадқиқотчилар, магистрант ва илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган иқтидорли талабаларни Тошкент молия институтининг “Иқтисодиёт” кафедраси томонидан ташкил этиладиган “XXI аср глобал иқтисодиёти: Иқтисодий пандемия ва рақамли технологиялар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманига таклиф этамиз.
“XXI АСР ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЁТИ: ИҚТИСОДИЙ ПАНДЕМИЯ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯ
Конференция ўз ишини қуйидаги секцияларга бўлинган ҳолда олиб боради:
Глобал иқтисодиёт шароитида мамлакатни рақамли технологиялар асосида ривожлантириш йўналишлари
Рақамли технологиялар – давлат томонидан тадбиркорлик ва бандликни самарали таъминлаш омили сифатида
Пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқларини мутаносиб ривожлантиришда рақамли технологияларнинг ўрни
Рақамли иқтисодиёт шароитида инсон капиталини бошқариш омиллари
Ўзбекистонда рақамли технологияларни самарали қўллашда хориж тажрибасидан самарали фойдаланиш йўллари
Тезислар 2021 йил 10 июнгача қабул қилинади.
Илмий мақола ва тезислар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
матнда муаллифнинг тадқиқ қилинаётган муаммога ўз қарашлари тўлиқ акс этиши, аниқ илмий хулосалари, амалий таклиф ва тавсиялари келтирилиши зарур.
илмий ишлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилиб, илмий таҳрир қилинган бўлиши шарт;
Windows 2003 Microsoft WORD дастурида (RTF) Times New Roman шрифтида ёзилиб, 1-нусхада электрон версияси билан биргаликда тақдим этилади;
матн 1,5 интервалда, ёзувлар оралиғи бир хил бўлиб, ҳарфлар катталиги 14 ўлчамда, ҳажми 3 дан 5 тўлиқ бетгача бўлиши лозим;
матн юқорисида муаллиф ҳақидаги маълумотлар (исми, шарифи, Олий ўқув юртининг номи. телефон рақами) акс эттирилади;
мавзунинг номи биринчи варақнинг ўртасида катта ҳарфлар билан ёзилади;
варақнинг юқори ва паст қисмида 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см бўш жой қолдирилиши лозим.
Қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ва таҳрир ҳайъатидан ўтмаган ишлар чоп қилинмайди ҳамда қўлёзмаси қайтарилмайди.
Анжуман материалларини тўплам шаклида чоп этиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш учун иштирокчилар тезисларни ҳар бир саҳифаси учун 15 000 сўм миқдорида ташкилий бадал маблағини тўлашлари зарур. Бадал қуйидаги пластик картага ташлашингиз сўралади: 8600080427814180
-
Ташикилий қўмита манзили:
Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60А-уй (А бино,418 хона)
Тошкент Молия институтининг “Иқтисодиёт” кафедраси
|
Мурожат учун телефон: 235-17-72, 93-546-40-88, телеграмм-93-546-40-88
|
Do'stlaringiz bilan baham: |