Тошкент молия институти мустақил тадқиқотчиси М.С.Рахмановнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” ихтисослиги бўйича “Тижорат банклари фаолиятини иқтисодий-математик моделлаштириш йўллари (банк операциялари мисолида)” мавзусида бажарилган диссертацияси авторефератига
ТАҚРИЗ
Бутун дунёда юзага келган пандемия шароитида иқтисодиётнинг қон томири бўлган тижорат банклари фаолиятини инқирозсиз юрғизиш муҳим масалалардан бири сифатида қаралмоқда. Дунё банклар бозоридаги ҳолатнинг пандемия сабабли кескин ўзгариши аҳолининг бўш пул маблағларини банкка жойлаштириш кескин пасайишига олиб келмоқда. Банкка маблағини жойлаштирганлар ҳам уни олишни мақул кўрмоқдалар. Бу эса банкларнинг маблағ жалб этишдаги рискли ҳолатларнинг ортиб кетишига олиб келмоқда. Европа давлатларини таҳлил қиладиган бўлсак, аҳоли бу жараёнгга турлича муносбатда бўлмоқда. Жумладан, Франция аҳолиси банкларнинг депозит базасига март ойида 20 млрд евро. жамғармаларини жойлаштиришган. Ҳар ойда жойлаштирилаётган жамғармалардан 3,8 млрд евро кўп бўлган. Banque de France компания маълумотларига асосан карантин бошлангандан буён аҳолини умумий банклардаги депозити 60 млрд еврони ташкил этган. Италия аҳолиси март ойида 16,8 млрд евро жамғармларни банк депозита қўйишган бўлиб, ойлик ўртача нормадан 3,4 млрдга кўп бўлган.
Бугунги кунда дунё меқеёсида юзага келган пандемия ҳолатида тижорат банкларининг биржадан оладиган даромадини олдиндан прогноз қилишнинг математик моделлаштиришига таъсир қилувчи омилларни таъсири таҳлил қилиб чиқилган. Муаллиф мақолада дунё меқеёсида биржа бозорида кутилмаган ҳолатда юзага келган турли ҳолатларни моделлаштиришга қаратилган тадқиқотларни чуқур таҳлил қилиб чиққан. Жумладан, биржа иштирокчиларини моделлаштириш масалалари Г. Марковиц тадқиқотларида оптималь портфелни шакллантиришда иккита бир бирини инкор қилувчи ғоялардан яъни капитални ўсиши ва максималлаштириш моделини ўрганиб чиққан. Бундан ташқари А.Роя томонидан тақдим этилган юқори ишончли критейрия модели (Safety-first), Америкалик иқтисодчи олимлар У.Шарп, Трейнер, Литнер ва Моссинлар томонидан янги моделни (бу моделни ғояси Марковецдан фарқли ўлароқ барча бозор иштирокчилари фақат битта портфелни танлайдилар), С.Росс томонидан тақдим этилган ҳисобларни моделларини келтириб ўтиш мумкин.
Авторефератда жуда кўплаб моделлар таҳлил қилиб чиқилган. Келтирилган моделлар дунё меқеёсида юзага келган турли инқирозларни банкларнинг биржадаги даромадига таъсир қилувчи омиллар орқали моделлаштириш жараёнларига боғлаб таҳлил этилган. Асосийси муаллиф бугунги кундаги дунё меқеёсида юзага келган пандемиянинг биржа бозорларига таъсирини баҳоловчи ўзининг модели таклиф этган.
Авторефератда муаллиф “Банк амаллари занжири” модели муаммоли кредитларни юзага келиш ҳолатларини занжирини яратиш орқали уларни бир тизимга келтиришни, “Муаммолилик белгилари занжири” ҳамда “Энг эҳтимолий хатти-ҳаракатининг намунавий занжири” моделлари таклиф этилган. Ушбу моделлар бир-бирини тўлдирувчи моделлар бўлиб, уларда банкларда юзага келиши мумикн бўлган муаммоли моделларни аниқлашда танлаб олинадиган объектларни турлича бўлиши билан фарқ қилишини ҳамда ушбу моделларнинг асосий кўрсаткичларида муаммоли кредитлар улушининг умумий кредитдаги улуши 5% дан ошиб кетмаслиги билан баҳоланишини асослаб берган.
Муаллиф авторефератда банкда кредит жараёнини стратегик бошқаришнинг умумий тизимини такомиллаштиришда “Банк амаллари занжири”, “Муаммолилик белгилари занжири” ҳамда “Энг эҳтимолий хатти-ҳаракатининг намунавий занжири” моделларидан фойдаланиш муаммоли кредитлар улушини камайтиришини кенгроқ таҳлил қилиб берганда мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Хулоса қилиб айтганда муаллиф томонидан авторефератда келтирилган ҳамда белгиланган мақсад ва вазифалар ўз ечимини топган. Авторефератда олиб чиқилган илмий янгиликлар асослаб берилган. Фойдаланилган статистик маълумотлар ишончли бўлиб, улар асосида олиб чиқилган амалий натижалар буни асослаб беради. Автореферат ОАК Низом талаблари даражасида бажарилган.
Тошкент молия институти мустақил тадқиқотчиси М.С.Рахмановнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Тижорат банклари фаолиятини иқтисодий-математик моделлаштириш йўллари (банк операциялари мисолида)” мавзусида бажарилган диссертацияси 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман.
Тақризчи: и.ф.н.доц. А.А.Авлияқулов
Do'stlaringiz bilan baham: |