Онам
Ўтмишни ўйлаб ўртанди юрак
Шеър ёзмабман атаб бир мисра
Онам бахтимни кўриши керак
Оллоҳим ОНАМни ўзинг асра
Яна хуноб бўлади юрак
Йиллар ортга қайтмайди сира
Қизларим ОНАМга ўхшаши керак
Оллоҳим ОНАМни ўзинг асра
Йиртиқ-ямоқ бўлсин майли либосим
Жонимни олсанг ҳам майли бир паста
Фақат сендан биргина илтимосим
Оллоҳим ОНАМни ўзинг асра
Не рўшнолик кўрди у мени туғиб
Азройил юрибди қўлида даста
Мен-чи ўлдираман ўзимни бўғиб
Сен еса оллоҳим ОНАМни асра
Безор юриб тегдим балки жонингга
У дунёдан узат мен томонга қўл
Мен албат бораман сенинг ёнингга
Сен менинг ОНАМга яхши ўғил бўл
Жонимни олгин бу менинг қарзим
Инсон устун бўлмас парча оламга
Фақат сендан биргина арзим
Сўнмас умр бергин ОТА-ОНАМга
5
Отам
Менинг бахтли ўтган кунимдан нишон
Бошингдаги оқ ҳар сочинг ОТА
Кўзгуга боқ ахир ўзинг хам ишон
Оқ сочга тўлибди бу бошинг ОТА
Гар бирон жойдан келар бўлсанг
Титкилардим елкахуржунинг ОТА
Вақтлар ўтиб мен шуни билсам
Менга азиз екан юздаги ажининг ОТА
Қўлимдан етаклаб есимда бари
Наврўз бордик атроф гуллар сайли
Йиллар ўтиб йигит бўлдим ўспирин
Ушбу қадоқ босган қўллар туфайли
Баҳор нурли қуёш захрини тўккан
Яна кетмоқдасан дала ерингга
Ўзимга бир савол арзирмиканман
Пешонангдан оққан томчи терингга
Меҳрибон, содда, сочи оқ отам
Шеьрни ўқиб ўтдим балки кўнглингдан
Дилида ғубори, кири йўқ отам
Бу шеьр ,,ШИФОШОИР’’ деган ўғлинглан
ТЎРТЛИК
Омадинг келса чопиб
Ризқинг чала термагин
Беш, олти сўм пул топиб
Отангга дарс бермагин.
6
Бахмал
Ўзбекистон эрк ва хур
Шундай ватан қайдадур
Бахмални айтсам сизга
Олмаси билан машхур
Боғларида булбул сайраган
Кўрсанг дилинг яйраган
Шундай чаман қайдадур
Ўзига мафтун айлаган
Шамоли топиб бизга
Шу ерда ҳам эссайди
Бахмал десанг инглизга
Қувонч билан эслайди
Не чинорлар кетган қариб
Бахмал турар яшариб
Булоғидаги сувидан
Музлатгич кетар қизариб
Бир сўз айтдинг майли ҳўп
На вақти-ю, на маҳалдан
Машхур фарзандлари кўп
Тура Сулаймон [ШифоШоир] ҳам Бахмалдан
Юзга етган боболари
Ҳазил-ҳузил турар қилиб
Ёшини сўрасанг аста
Қарға укам дейди кулиб
Ёмғирдан сўнг камалак Мен шу чаманда ўсдим
Жило сочиб туради Фахрга тўлар кўксим
Умри бир кун капалак Бахмалча чой қилайин
Бахмалда юзга киради Йўлга туш. Кетдик ДЎСТИМ
7
8-март
Саккизинчи март сен ўзи кимсан?
Бахт улашдинг кимки? қанча-қанчага?
Дўстим гапирмай нимага жимсан
Тушдингми ёки сен ҳам анчага?
Эркаклар салгина бамайлиҳотир
Эсдан чиқар ширин бир оғиз сўзи
Аёл эса бундан олмай ҳавотир
Табриклаб қўйади ўзини ўзи
Саккизинчи март билади гул ҳам
Кўча-атроф гулга тўларди
Шу кунни февралнинг 29 и билан
Алмаштирсак яхши бўларди
Бу сўзларимнинг ҳаммаси хазил
Гаплар хам энди хизматга доир
Аёллар хар вақт кулиб юринг деб
Озгина шеьр ёзди бир ,,ШифоШоир’’
8
Do'stlaringiz bilan baham: |