мавзу: Мактабгача педагогик тадқиқотларнинг тамойиллари Режа: 1.Педагогик тадқиқотларнинг умумий конкрет –методологик тамойиллари. 2.Мактабгача педагогик тадқиқотларни йўналтиришга қаратилган ёндошувлар
ТАМОЙИЛЛАР
Мувофиқлик тамойили
Тўлдирувчанлик тамойили
Верификация тамойили
Фалсафикация тамойили
Яхлитлик тамойили
Контирредуксия тамойили
Мувофиқлик тамойили - илмий билишнинг мазкур соҳасида билимларнинг янги тамойиллар, ғоялар концепциялар асосида тизимга солиш. Тўлдирувчанлик тамойили - тадқиқотнинг кўпгина объектлари микродунёнинг заррага ўхшаш энг оддий объектларидан тортиб инсон ва жамият сингари мураккаб объектларигача. Қарама-қарши назарияларни бирлаштириш асосида тўла тавсифланиши. Верификация тамойили (верус-ҳақиқий ва факио-бажараман) - моҳият эътибори билан формал мантиқни етарли асослаш. Фалсафикация тамойили - мазкур тамойилга биноан фақат инкор этиш орқали текшириб кўриш имконияти бўлган билим илмий билим бўлиши мумкин. Редуксия (орқага қайтариш)тамойили - маълум яхлитлик тизим мураккаблигини унинг нисбатан содда таркибий қисмлари унсурлари орқали билишдир. Яхлитлик тамойили - тадқиқ қилинаётган объектларнинг алоҳида яхлит хоссаларини бошқа объекитлар билан ўзаро алоқада бўлиш. Контирредуксия тамойили - элементар зарралардан тортиб то ижтимоий табиий тизимларгача барча табиий объектларга, шу жумладан табиий тилга амал қилиш.
ПЕДАГОГИК ИЛМИЙ ТАДКИКОТ ЁНДОШУВЛАРИ
Шахсий-фаолиятга йўналтирилган ёндашув
Аксиологик ёндашувда
Рефлекцив ёндашув
Компетенциявий ёндашув
Акмеологик ёндашув
Шахсий-фаолиятга йўналтирилган ёндашув йўналишида изланишлар олиб боргани тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, шахсий-фаолиятга йўналтирилган ёндашувида шахснинг ва фаолиятнинг компонентлари бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлади, чунки бу ёндашув жараёнида шахс субъект сифатида фаолият кўрсатади. Ўз навбатида, турли хил омиллар таъсирида ҳамда шахснинг ўз фаолияти натижалари таъсирида унинг субъект сифатида ривожланиши амалга ошади. Акмеология (грекча “акме -чўққи, юқори поғона, гуркиратувчи куч” маъноларини билдиради) -илму-фаннинг шундай янги тармоғики, у инсонни ўз тараққиёти динамикасида, такомили ҳамда ҳаёт-фаолиятининг турли босқичларида ўзидаги энг кучли қобилиятларини намоён қилишининг комплекс масалаларини ўрганади. Яъни, у шахсни ўз такомили жараёнида, ана шу тараққиёт ва юксалишнинг объектив ҳамда субъектив омиллари доирасида тадқиқ этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |