Тадбиркорлик фаолиятининг мохияти ва мазмуни



Download 160,5 Kb.
bet1/6
Sana01.07.2022
Hajmi160,5 Kb.
#727786
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Тадбиркорлик фаолиятининг мазмуни ва ривожланиш шарт-шароитлари.


Тадбиркорлик фаолиятининг мазмуни ва ривожланиш шарт-шароитлари.
Режа:

  1. Тадбиркорлик фаолиятининг социал хусусиятлари.

  2. Иктисодиётнинг ривожланишида тадбиркорлик фаолиятининг урни ва роли.

Узбекистон Республикаси мустакилликка эришгандан сунг бозор иктисодиётига боскичма-боскич эволюцион йул билан утиб бормокда. Узбекистонни бозор иктисодиёти шароитидаги асосий вазифаларидан бири бу – давлат мулкини давлат тасарруфидан чикариш ва тадбиркорлар гурухини вужудга келтиришдир. Бу тугрисида И.А.Каримов шундай деган эди:


«Мулкчилик масаласини хал килиш бозорни вужудга келтиришга каратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши булиб хизмат килади».
Бу масалани мохиятини янада очмокчи булсак тадбиркорлар синфини вужудга келиши бу – халк эхтиёжлари учун етарли микдорда сифатли махсулот етказиб беради. Тадбиркор халкнинг талаб ва таклифлари асосида эркин бозор нархларини куяди ва шу асосда уз манфаати ва давлат манфаатига хизмат килади.
Бу эса республикага чет эл махсулотлари келтиришни камайтиради. Буни урнига чет элга узи ишлаб чикарган махсулотлардан экспорт килади. Шуни айтиб утиш керакки республика тараккиётида тадбиркорларнинг урни бекиёсдир. Буни Узбекистонни иктисодий ривожланишини асосий бугинида тадбиркорлар фаолияти ётганини унутмаслик керак.
Бундан ташкари тадбиркорлик фаолияти ривожланиши давомида янги ишчи уринлари очилади. Тадбиркорлик фаолиятининг бу куринишлари оркали ишсизлар сони оз микдорда булса хам камаяди ва халкни маънавияти юксалади, мехнатга муносабат узгаради.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирилгандан сунг республикамизга чет давлатларнинг турли хил кушма корхоналари кириб келмокда. Бу республкасиз худудидаги ишлаб чикариш учун кулай шарт-шароитлар борлигидан далолат беради. Бундан ташкари замонавий технологияларни олиб кирилиши эса жахон бозорида уз урнини топа оладиган махсулотлар ишлаб чикаришини кафолатидир.
Сифатли махсулот ишлаб чикариш энг аввало ракобат булиши керак. Собик СССР тизими даврида якка хокимликка эришилгани туфайли. Махсулотни сонига караб сифатига каралмади. Бу эса иктисодий инкирозга олиб келди ва корхона омборларидан сифатсиз махсулотлар тулиб тошиб кетди. Мустаклликка эришганимиздан сунг республикамиз рахбарияти асосий эътиборни ана шу масалага каратди ва мавжуд саноатдаги якка хокимликни тугатиш максадида кичик ва урта тадбиркорликни уз эътиборини каратди. Ракобатни ташкил этиш туфайли ишлаб чикариш самарадорлиги, хом-ашё ва материаллар, сармоя бозори, уз махсулотини сотадиган бозор учун иктисодий беллашув юзага келди.
Ракобат туфайли олдинлари эски технология иш юритиш корхоноларда иктисодий оксалишлар булади. Бу оксалишдан кутилишнинг бирдлан бир йули ракобатчи билан тенглаша оладиган бозор талабларига тенглаша оладиган сифатли махсулотлар ишлаб чикариш лозим булди. Бу эса анашу корхона олидига жуда катта вазифаларни куяди. Булардан:
-янги замаонавий технология оли келиб урнатиш
-хом-ашёни танлашда адашмаслик ва хакозолар.
Корхона ишчи хизматчилари анашу масалаларни ечсагина бозор иктисодиётида уз урнини топади. Ракобатнинг булиши бу талаб ва таклифга хам боглик булади. Талаб купайган сари ана шу корхона узини ишлаб чикараётган махсулотини сифати ва эхтиёжига караб купайтириб чикаради.
Агар махсултини эхтиёжлардан куп микдорда ишлаб чикариб юборса шу корхона махсулотини ортикчаси омборларда туриб колади, бу эса корхонани иктисодий таназзулга келтириб куяди.
Кейинги йилларда тадбиркорлик фаолиятининг турли шакллари вужудга келмокда, булар ишлаб чикариш сохасида дехкон фермер хужаликларда ва бошка сохаларда тадбиркорлик фаолиятлари ишламокда.
Узбекистон Республикаси президенти ва вазирлар махкамасининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун катор фармон ва конунлари ишлаб чикилди. Жумладан булар каторига тадбиркорларни чет давлатлар тадбиркорлари билан тенг хукукли хамкорлик килиш учун шарт-шароитлар яратиб берилмокда. Шу асосда чет давлатлардлан тайёр махсулотлар эмас, балки хом-ашё олиб келишмокда. Кчик ва урта тадбиркорликни ривожлантириш учун ва уларга ёрдам берадиган хукукй шарт-шароитлар ва институционал тузулмалар вужудга келтирилди. Булар –товар ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, бизнес фонд, «мадад» сугурта агентлигидир. Улар тадбиркорлик фаолиятини хукукий иктисодий химоя килади ва ривожлантириш учун кумаклашади.
Кейини йилларда республикамизда ягни тадбиркорлик фаолияти вужудга келмокда, бу Бухоро, Самарканд, Хива, Тошкент ва бошка шахарлардаги саёхатчиларга хизмат килувчи комплексларни хусусйлаштиришга катта эътибор берилмокда. Бу эса чет давлатлардан келаётган саёхатчилар учун яхши маданй дам олишга имкониятлар тугилади, маиший хизмат курсатиш сифати ортади.
Бу республикамизга сайёхларни кизикишини ортиради ва сайёхларни куплаб келишини кафолатлайди.

. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва аҳамияти.


Иқтисодиёт ҳар хил фаолиятлар мажмуаси бўлиб, унинг натижасида моддий бойликлар яратилиб истеъмолчига етказилади.


Иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи воситалар «ер – капитал - меҳнат ва тадбиркорлик».
Тадбиркорлик нима? қандай шароитлар уни вужудга келтирган?
Ушбу шароитларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • ҳар бир айрибошлаш қатнашувчисини ўз манфаатига (бирламчи иқтисодий манфаатини) эришишга интилиши, иккинчи томон манфаатидан қатъий назар;

  • айрибошлашда шахсий ёки жамоа ташаббусини олға суриш;

  • фойдали алмашувга эришиш учун шахсий ёки жамоа таваккалчилигига тайёрлигини ҳаракатга солиш;

  • ҳар бир қатнашувчи фойдали натижага эришиш учун конкрет чора тадбирларни ишлаб чиқариш қобилиятини ишга солиши;

  • эҳтимол ёки ҳақиқий натижаларни табақалаштириш қобилиятини ишлатиши. Ушбу аломатлар (белгилар) ҳозирги замон бизнесида ҳам намоён бўлмоқда.

Адабиётларда, оддий ҳаётда ҳар хил терминлар учрайди. Булар бизнесмен, ишбилармон, тадбиркор, бизнес, тадбиркорлик кабилар. Бизнесмен, ишбилармон, тадбиркор деганда, биз қандайдир фаолият билан шуғулланаётган шахсни тушунишимиз керак.
Ҳар қандай бизнесмен ўз қобилияти нуқтаи назардан тадбиркор (ишбилармон) бўла олмайди.
Тадбиркор ва ишбилармон терминлари (сўз) синонимдир. Бизнес – бу сўзма – сўз иш ёки фаолиятни билдиради. Хўжалик юритиш нуқтаи назардан «Бизнес» - иқтисодий фаолият, иш олиб бориш тизими ёки фаолият юритиш тизими бўлиб, унда товар ёки хизмат ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, уларни сотиш, ишлаб чиқариш омиллари эгаси томонидан амалга оширилади. (адабиётларда бошқа таърифлар жуда кўп)
Тадбиркорлик – бу иқтисодий феномен, бизнесни категорияси. Бизнес билан тадбиркорлик синоним эмас, лекин яқин тушунчалардир. Бизнес кенгроқ.
Тадбиркорлик – бизнесни динамик ёки актив (фаол) элементи, хўжалик ютириш шакли. Тадбиркорлик – фуқарони ёки фуқароларнинг мустақил, ташаббусли фаолияти бўлиб, ушбу фаолиятни улар фойда олиш мақсадида ўзининг таваккалчилиги ва моддий жавобгарлиги асосида амалга оширади.
Бошқа сўз билан айтганда, тадбиркорлик – иқтисодиётни инсон омили, унинг интеллектуал фаолияти орқали фўқаро ёки фуқароларни ўз мақсадларига эришиш учун хўжалик юритиш ёки бошқа фаолиятдир.
Тадбиркорликни мазмуни биз юқорида келтирган тушунчалардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунида (1991 йил 15 феврал) «Тадбиркорлик – мулкчилик субъектининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлиги асосида, амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият кўрсатишдир» деб таъриф берилган.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик:

  • тадбиркорнинг шахсий мол – мулки асосида;

  • тадбиркорнинг бошқа фуқаролар ва юридик шахслар, шу жумладан ажнабий фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг мол – мулкларини турли шаклларда жалб этиш асосида;

  • тадбиркорнинг давлат ва жамоат ташкилотлари мол – мулкларидан фойдаланиши асосида;

  • юқорида қайд этилган шаклларни қўшиб олиб бориш асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик – бу даромад олиш мақсадида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва тайёрланган маҳсулотни сотиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда олди – сотди билан шуғулланадиган кишилар фаолияти, яъни фойда олиш борасидаги ҳаракат (фаолият) тушунилади. Уни «Хуфёна» ва «Маданий» шакллари мавжуд.
«Хуфёна»си давлатдан яширин фаолият олиб борувчи, чайқовчилик, юлғунчилик, харидорлар хақига хиёнат ва ва ҳ.к.о.
«Маданий»си – умуминсоний фазилатлардан ташқари қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак:
- ташаббускорлик ва имкониятларни излаш;
- таваккалчилик;
- бозорни (конюктурасини) ўрганиш;
- ўз кучига ишониш.
Савдода тадбиркорлик ўзига хос хусусиятларга эга. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин.
Биринчидан, савдони бажарадиган функцияларидан келиб чиқиб, бошқа тармоқ ва соҳалардаги тадбиркорлардан фарқли функциялар бажаради.
Иккинчидан, савдонинг хўжалик механизмидан келиб чиқиб, унинг таркиби, бошқарилиши хўжалик алоқалари, молиявий ресурсларни шаклланиши, даромад манбалари ва харажатлари шаклланиши кабиларда савдодаги тадбиркорлик бошқалардан кескин фарқ қилади.
Учунчидан, меҳнат жараёни ҳам ўз хусусиятларига эга.
Тўртинчидан, савдодаги тадбиркор бир томонда ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар билан, иккинчи томонда юзлаб ва минглаб харидорлар билан муносабатда бўлади, шу сабабли уларни касбий маҳорати, психологияси, ўзгача шаклланади.

Download 160,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish