СУҲБАТДОШИНГИЗНИ ТИНГЛАШНИ БИЛАСИЗМИ? (ТЕСТ)
Сизнингча, суҳбатдан қандай мақсад кўзланади?
а) суҳбатдош билан яқиндан танишиш;
б) мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириш;
в) ўзаро фикр алмашиш ва уларни муҳокама қилиш.
Ёш болалар сизга «Булутлар қаерда ухлашади, шамол қаердан пайдо бўлади?», «Қариялар болалигида қандай бўлишган?» деб савол берган ҳолатлар бўлганми?
а) кўп
б) ҳеч қачон
в) баъзан
Мактабга ёки ишга кетаётганингизда қўшиқ айтган пайтларингиз бўлганми?
а) ҳа, ҳар доим бир қўшиқни;
б) ҳа, одатда, турли қўшиқларни;
в) йўқ, ҳеч қачон.
Дарсда/ишда синфдошларингиздан/ҳамкасбларингиздан кимдир маъруза қилмоқда. Маърузачига савол берасизми?
а) ҳа, ҳар доим бирор нарсани сўрашга ҳаракат қиламан;
б) баъзан, баён этилган нуқтаи назар ёки фикр-мулоҳазалардан норози бўлсам;
в) ҳеч қачон, чунки мен саволим барибир унинг фикрини ўзгартирмаслигини биламан.
Дўстингиз билан суҳбатдан кейин ўз нуқтаи назарингизни ўзгартирган ҳолатлар бўлганми?
а) ҳа, жуда кўп марта;
б) баъзан;
в) йўқ, ҳеч қачон.
Бирор киши билан суҳбатлашганингизда,
а) кўп ҳолларда сиз гапирасиз;
б) кўпроқ суҳбатдошингизни тинглайсиз;
в) иккалангиз тенг гапирасиз.
Агар қуйидагиларнинг нархи бир хил бўлса, сиз нимани сотиб олишни истайсиз?
а) китоб;
б) аудиокассета;
в) кинога чипта.
Синфдошингиз/ҳамкасбингиз сизга ўз муаммоларини тўкиб-солди. Бироқ уларнинг сизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сиз нима деб ўйлайсиз?
а) „Қимматли вақтимни йўқотдим”;
б) „Энди унга таъсир кўрсата оламан”;
в) „Унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан”.
Қуйидаги жумлаларнинг қайси бири сизнинг фикрингизни ифода этади?
а) Бу мавзу юзасидан фақат мутахассис яхши гапира олади, холос;
б) Ҳар бир киши ўз фикрларини тў¦ри баён қила олса, исталган мавзуда гапириши мумкин;
в) Мутахассислар ҳар доим ҳам яхши нотиқ бўлавермайдилар.
Суҳбат давомида хаёлингиз чал¦иб, фикр мазмунини ил¦амай қолсангиз, нима қиласиз?
а) Гапираётган кишини тўхтатаман ва сўзларини яна бир бор такрорлашини сўрайман;
б) Тушунарсиз қолган масалани эслаб қоламан ва суҳбат охирида аниқлаштираман;
в) Бундай ҳолат бўлмаган. Мен ҳар доим фикримни ва хаёлимни жамлай оламан.
Эрталаб радиодан эшитган хабар ёки қўшиқни қайтара оласизми?
а) ҳа, ҳамма вақт;
б) ҳа, лекин эслашим учун бироз вақт керак;
в) йўқ, эслай олмайман.
Сизнингча, қўшиқчи учун энг муҳими нима?
а) овоз;
б) ташқи кўриниш;
в) саҳнада ўзини тутиши.
Концертга бориш сиз учун:
а) ҳамма вақт роҳат ва хурсандчилик ба¦ишлайдиган ҳодиса;
б) мажбуран юклатилган тадбир;
в) роҳат, агар мен севган қўшиқлар ижро этилса.
Сиз 5-6 киши қаторида меҳмонга таклиф этилгансиз. Суҳбат давомида кўпинча қуйидаги ҳолат юзага келади:
а) Гапларимга ҳеч ким қулоқ солмайди;
б) Мен гапирганимда ҳамма жим бўлади;
в) Суҳбатга аралашмасликка ҳаракат қиламан.
Жамият ҳаётига оид янгиликлар билан қайси воситалар орқали танишасиз?
а) телекўрсатувлар;
б) радио;
в) рўзномалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |