“ЎСПИРИНЛАРДА НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАРГА МУНОСАБАТ”
(Т.Лири методикаси асосида ишлаб чиқилган)
Йўриқнома: Азиз иштирокчи! Сизга таклиф этилаётган ушбу сўровномада тўғри ёки нотўғри жавоблар мавжуд эмас. Сиз низоли вазиятларда қандай йўл тутишингиз ва низоларни қандай четлаб ўтишингиз ҳақида маълумотларни умумлаштиришга хизмат қилади.
Сиз ўзингизга мос келган фикрларни тегишли тартибда тасдиқлаб, “Ҳа”, “Йўқ” ёки “Баъзида” жавоблардан бирига белги қўйишингиз лозим. Самимий жавобларингиз учун аввалдан ташаккур билдирамиз!
т/р
|
Фикрлар
|
Ха
|
Баъзида
|
Йўқ
|
|
Одатда мен тиришқоқлик билан ўз мақсадимга эришишга ҳаракат қиламан.
|
|
|
|
|
Менга узоқ давом этадиган зиддиятлар ноқулайлик туғдиради.
|
|
|
|
|
Баҳс-мунозараларда енгиш учун қандай воситалардан фойдаланишнинг аҳамияти йўқ.
|
|
|
|
|
Мен низоларни тинчлантиришга ва аввалги муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.
|
|
|
|
|
Мен икки томонга ҳам фойдали қарорни топишга ҳаракат қиламан
|
|
|
|
|
Баҳсда муҳими қарши томонни фикрларини нотўғри эканлигини исботлаш.
|
|
|
|
|
Мен баъзида бошқаларнинг манфаатларини ўйлаб, ўз шахсий манфаатларимдан воз кечаман.
|
|
|
|
|
Мен баҳсларда ютиб чиқиш учун ўз позициямни мутлақ тўғри эканлигини бошқаларга исботлайман.
|
|
|
|
|
Бировни ҳиссиёти ва обрўсига тегмасликка ҳаракат қиламан
|
|
|
|
|
Мен ўз манфаатларимни ҳам ҳисобга олиб, келишувни таклиф қиламан.
|
|
|
|
|
Менга баҳслардаги ғалаба муҳимроқ.
|
|
|
|
|
Агар бу нарса уларни қониқтирса, мен уларга ўз фикрида қолишга имконият яратиб бераман.
|
|
|
|
|
Мен келишув ва музокараларда фақат ўз айтганимдек ечим бўлишни талаб қиламан.
|
|
|
|
|
Мунозара олиб боришда, доимо бошқаларнинг хоҳиш-истакларини эътиборга олишга интиламан.
|
|
|
|
|
Мен келишув вақтида бир нарасага эришиш учун бошқа нарсадан воз кечиш мумкин деб ўйлайман.
|
|
|
|
|
Ўз низоли вазиятларда ташаббусни ўз қўлимга олишга интиламан.
|
|
|
|
|
Низолашиш яхши эмас, ён бериш орқали тинчлик билан келишувга эришиш ва ҳамкорлик қилиш зарур.
|
|
|
|
|
Мен билан баҳслашишнинг фойдаси йўқ. Ўз фикримда қатъий тураман.
|
|
|
|
|
Ўзимни ҳақлигимни исботлашим шарт эмас. Низоларни олдини олиш керак.
|
|
|
|
|
Менга хайрихоҳлик қилган одамга баъзан ўз фикрида қолишга имкон яратиб бераман.
|
|
|
|
Натижаларни қайта ишлаш.
Олинган натижалар қуйидагича баҳоланади. Ҳар бир берилган “Ҳа” жавоблари учун 2 балл, “Йўқ” жавоблари учун 0 балл ва “Базида” жавоблари учун 1 балл берилади.
Қуйидаги рақамли фикрларга берилган жавоблар баллари алоҳида ҳисобланади.
Агрессия. – 1, 3, 6, 8, 11, 13, 16, 18.
Қочиш. – 2, 4, 7, 9, 12, 14, 17, 19.
Компромисс. – 5, 10, 15, 20.
Агрессия ва қочиш усулларига кўра таҳлил: Ҳар бир шкалада йиғилган баллар ўзаро таққосланади. Агрессия шкаласи ёки Қочиш шкаласидан катта балл тўплаган бўлса, синалувчида ўша усул юқорироқ эканлигини билдиради.
Компромисс усулидан олинган натижага кўра таҳлил: олинган натижалар – 0 дан – 4 гача бўлса, ўспириндаги низо усулида компромиссликнинг ўртача эканлигини, 4 дан – 8 баллгача натижа – компромисслик даражаси юқори эканлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |